Сайт бўлимлари
Ҳабибнинг сирли рафиқаси ким?
- Подробности
- Бўлим: Мақолалар
- Чиққан санаси: 02 Ноябрь 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Ҳабибнинг деярли ҳар бир ҳаракати омма эътиборида бўлади. У ғалаба қозонадими, тўй қиладими ёки интервью берса ҳам, минглаб нашрлар ва миллионлаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг ҳар бир хатти-ҳаракатини муҳокама қилади: қаерга қарагани, нима дегани ёки нима учун сукут сақлагани ҳам мунозаралар марказида.
Бир ҳафтадан бери Ҳабибнинг УФС жангчиси сифатида "тақдимотчи қизлар" ҳақида айтган фикрлари жамоатчиликда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. У "ринг-қизлар"нинг аҳамияти йўқлигини, раундлар сони экранда кўрсатилса, етарли бўлишини айтган эди. Мавзуни ривожлантириб, у аёллар ўз вақти ва жойи бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу гаплар ижтимоий тармоқларда ва ОАВда кенг тарқалиб, бир неча кун давомида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кимдир унинг дунёдаги энг кучли аралаш жанг санъати чемпиони эканлигини эслаб қолдими? Йўқ. Одамларни кўпроқ спортчининг шахсий ҳаёти ва унинг аёлларга бўлган муносабати қизиқтирарди. Қизғин муҳокамалар орасида кимдир унинг рафиқасини бахтсиз деб ўйлади. Улар бечора аёлни паранжида, бутун кунини ошхонада ўтказаётган, дунё кўрмаган, тўлиқ эркинлиги чекланган деб ҳисоблади.
УФС жангчисининг шахсий ҳаёти оммадан қатъий сақланиб келади, папараццилар унинг изидан қолмаса ҳам. Бир куни Ҳабибнинг ижтимоий тармоқда Ольга Бузова билан кулган сурати пайдо бўлганида интернетда уларнинг муносабатлари ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Ҳатто Тина Канделаки билан ҳам шундай ҳолат содир бўлган, лекин чемпион бу гап-сўзларни рад этди.
Сирли аёли ҳақида нималарни биламиз?
Дунёга машҳур спортчининг тўйи ҳам жамоатчиликда катта ҳайрат уйғотганди. Келиннинг юзи қоронғи оқ фота остида яширинган, ёши ва нафосатли қомати ўтгани эса аниқ эди. Аммо келиннинг юзи ҳеч кимга намоён бўлмади. Бу ҳолат журналистларнинг қизиқишини янада оширди.
Бу спортчиларнинг тўйида одатда кўриниш бермайдиган ҳолат. Ҳабиб ва унинг ёр ёрига бўлган муҳаббат ривояти сокин романтика билан тўлган, болаликдан, улар бирга ўтган ва бир-бирларини яхши билган Доғистоннинг Силдо қишлоғидан бошланган. У кичиклигида ҳам Ҳабиб Патиматнинг олдида ҳаяжонланган, унинг ёнида қаттиқ ҳиссиётларини кўрсатмасликка ҳаракат қилган.
Чемпион бўлиб, кўплаб гўзал аёллар билан дунё бўйлаб саёҳат қилган бўлса ҳам, биринчи муҳаббатини унута олмаган. Ҳабиб ҳатто жозибали аёлларга қарамасликка ҳаракат қилган, чунки у тақводор мусулмон бўлишга интилади. 2013 йилда у ўз қишлоғига қайтиб, севгилисини оила қуришга чақирган. Қизиғи, Патиматнинг насаби ҳам Нурмуҳамедова бўлиб, у Ҳабибга узоқ қариндош ҳисобланади. Марҳум Абдулманапнинг айтишича, унинг келини яхши оиладан бўлиб, Ҳабибнинг ягона ва ҳақиқий муҳаббати ҳисобланади.
Спортчи ўз спорт ютуқларини, дам олиш вақтларини кенг ёритса-да, унинг бирор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида севикли аёли ҳақида ҳеч нарса кўриш мумкин эмас, чунки у ўз бахтини кўз қорачиғидек асрайди. Бир неча йил аввал Facebook тармоғида Ҳабиб ҳижоб кийган гўзал аёл билан бирга тушган сурати пайдо бўлганида бу катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Одамлар бу унинг сирли рафиқаси эканлигига ишонганди, лекин жангчи бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бермади ва ўз бахтини дунёга кўрсатишни хоҳламади.
Яқинда бахтли жуфтлик учинчи фарзандли бўлди. Патимат турмушга чиққан мусулмон аёллар каби тинич ҳаёт кечириб, машҳур эрининг суянчиғи ҳисобланади. У турмуш ўртоғини сафарларда кузатиб юрмайди, жанг майдонида кўринмайди, чунки Ҳабибнинг айтишича, унинг ҳузури жангда уни чалғитади, лекин рафиқасининг дуоси унинг ҳар қандай ерда ёнидадир.
Муаллиф: Захра Асад
Абу Муслим ўзбекча қилди
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 115 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар