Сайт бўлимлари
Жангари совчилар ёхуд муҳаббатдан кўзи кўр йигитнинг қилмиши
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Даврон ва Нафиса бир йилдан буён севишади. Муносабатлари шу даражага етдики, бир кун бир-бирларини кўрмаса тура олишмайдиган бўлишди...
Бир куни Нафиса Давронга “агар менга уйланмоқчи бўлсангиз, тезроқ ҳаракатингизни қилинг. Уйимдагилар бошқа йигитга узатишмоқчи”, деди.
— Ким экан у, сени мендан тортиб олишга кучи етадиган, — деди Даврон менсимайроқ.
— Ота-онам мени холамнинг ўғли Бекзодга узатмоқчи. У ишлаш учун Россияга кетганди. Яқинда қайтаётган эмиш.
“Эртагаёқ уйингга совчи юбораман” деган Даврон совчиликка кимни юборишни ўйлаб, номзодларни бир-бир хаёлидан ўтказа бошлади. Топди, опаси Зуҳра ва поччаси Акром у учун ҳар қандай қизга совчи бўлишга тайёр бўлиб юришибди. Даврон тезроқ бориб улар билан маслаҳатлашиш учун ўрнидан турди.
Эртасига Нафисанинг уйига совчиларни олиб борган Давроннинг кайфияти чоғ бўлиб уйга қайтди. Савол назари билан қараганларга “беришади-да, қизини мендай йигитга бермасдан кимга беришарди” деди гердайиб. Унинг орқасидан кириб келган опаси Зуҳра ўтирганларга:
— Уч кундан сўнг жавобини айтишаркан. Насиб этса, яхши жой билан қуда бўлиш арафасида турибмиз, — деди хурсанд бўлганча.
Аслида совчиларнинг ҳали тайинли бирор гап йўқ бўлса ҳам, бунчалик ишонч билан қайтишлари ғалати эди. Уч кундан сўнг борганларида эса...
Яна ўша совчилар уч кундан сўнг кечки соат 20.00 атрофида Нафисанинг уйига йўл олдилар. Дарвозани тақиллатишганида, Нафисанинг отаси Қодир ака чиқиб, “сизларга берадиган қизимиз йўқ, бу ердан тез кетинглар” деб, уларни остонадан ҳам ҳатлатмади. “Яхши қудаси”нинг бунчалик тўнини тескари кийиб олганига ҳайрон бўлган совчилар гап нимадалигини пайқашга ҳам улгурмай, тарақлатиб ёпилган дарвозанинг товушидан юзларига қаттиқ тарсаки тушгандай бўлди. “Оббо буёғи неча пулдан тушди” деб бош қашлаб турган Акромни Зуҳра туртди.
— Нимага серрайиб қараб қолдингиз. Киринг, чақиринг-чи, нима гап ўзи? Қайсидир уйинг куйгур, укам ҳақида бўлмағур гапларни буларга етказган кўринади. Бўлмаса, яхшигина “мулойим супурги” бўлиб туришганди-ку.
— Ҳа, — деди бир муддат нима қилишини билмай қолган Даврон ҳам поччасига қараб. — Чақиринг, гаплашайлик-чи.
Шундан сўнг Акром яна дарвозани тақиллатди. Бироздан сўнг чиққан Қодир акани “бир дақиқа гаплашайлик, илтимос” деб четга тортди.
— Қодир ака, тушунинг, Нафиса билан Даврон бир-бирини севишади, уларнинг турмуш =уришига розилик беринг, — деди Акром мулойимлик билан тушунтиришга уриниб.
Шунда Қодир ака “+изимни барибир сизга келинликка бермайман, у Давронни севмайди. Ишонмасангиз, иккаласини юзлаштирамиз” деб уларни ичкарига киритди. Совчиларни кўрган Нафисанинг онаси ҳам негадир хушламади ва “яна нега келдинглар, =изимизни бу йигитга бермаймиз” деди. Шунда Даврон чидаб туролмасдан “Менинг нима айбим бор, нима сабабдан =изларингни бермайсизлар, биз бир-биримизни севамиз” деди.
— Сени суриштириб билдим, =андайлигинг маълум бўлди. Менинг жиянимга уйланишни эса хаёлингдан ҳам ўтказма, — деди шу ерда бўлган Нафисанинг аммаси Малика опа.
— +изим сени севаман деса, щозир уни сенга =ышиб юбораман, — деди Қодир ака. Кейин Нафисани чақириб:
— Қизим, сен нима десанг шу бўлади. Шуни севасанми, — деб сўради.
Шунда Нафиса секингина “Ызларингиз биласизлар” деб жавоб берди. “Ана, ўзимиз билсак, сен икки дунёда ҳам бу йигитга тегмайсан” деди онаси уни нариги уйга итариб киргизаркан.
— Мен сизларга нима деган эдим, — деди Қодир ака. — Бир ҳафталарда келсанглар, ўйлаб кўриб, жавобимизни айтамиз, деган эдим. Сиз бўлса 3 кунда югуриб келиб ўтирибсизлар. Худди қизимнинг сенлардан бошқа харидори йўқдай...
Гап нимадалигини тахмин қила бошлаган Давроннинг жаҳли чиқди.
— Сизга нима фарқи бор, бир ҳафтами, уч кунми...
— Сен “куёв” бўламан десанг, ўзи нимага бу ерда ўтирибсан. Сизларда ёши каттаро= одамлар йы=ми совчиликка. Сенга берадиган қизим йўқ. Йўқол.
Шунда Даврон “ҳозир ҳаммангни қираман” деб ўрнидан турди ва ташқарига отилиб чиқди. Сўнг дарвоза олдида турган машинасининг юкхонасидан сочма ы= билан ы=ланган, ызига тегишли “ИЖ-27М” русумли ов милти\ини олди. Даврон ҳозир қандай нияти борлигини ўзи ҳам билмасди. Балки уларни шунчаки қўрқитиб қўймоқчи бўлгандир. Ичкарига қайтиб кирмоқчи бўлганида, шу пайт ҳовлида бўлган Қодир аканинг жияни Самариддин унинг қўлидаги милтиқни кўриб қолди ва шошиб келиб дарвозани беркитди. Давроннинг кўзи қонга тўлди. “Ҳаммангни ер тишлатаман, олдимда тиз чўкиб қизингни менга тутқазасан ҳали” деб, бир сакраб дарвоза ор=али унга туташган ошхона томига чи=иб олди. Бир вақт поччаси Акром унинг орқасидан чиқиб келди ва “ўзингни қўлга ол” деганча қўлидаги милтиқни тортиб олди. Даврон тамоман ўзини йўқотганди. Поччасига қараб “сиз аралашманг” деди-ю, бир силтаб милтиқни ўз қўлига олди ва пастга қарата ўқ уза бошлади.
“Қани кўрамиз, қўлингдан нима келаркин” деб жаҳл билан ҳовлида кўринган Қодир акага бехосдан ўқ тегиб йиқилди. Орқасидан чиққан опаси Малика укасининг ерда ётганини кўриб саросимага тушди ва тепасига югуриб келиб дод сола бошлади. Буткул ўзини йўқотган Даврон унга ҳам ўқ узди. Яхшиямки, улар жиддий жароҳатланмаган эдилар. Опаси Қодир акани судраганча бир амаллаб панага қочди. Шунда Даврон қилган ишидан қўрқиб кетди. Чиндан ҳам, Нафисанинг отасини ўлдириб қўйдим, деб ўйлаб милтиқни пастга отди... Бироздан сўнг ҳовлини қонга белаган совчилар чиқиб кетишди. Лекин энди бу хонадоннинг эшиги улар учун бир умрга ёпилганди...
Даврон қилган ишлари учун жиноий жавобгарликка тортилиб, узоқ муддатга қамалди.
Қодир ака билан Малика опа эса узоқ вақт давомида шифохонада ётиб даволангач, ўзларига келишди. Бироқ совчилар туфайли олган жароҳатлари бир умр ўзларига тамға бўлиб қолди.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 876 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар