Сайт бўлимлари
Антидепрессант қабул қиладиган болалар ўз жонига қасд қилишга мойилроқ экан
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 07 Апрель 2019
- (Нашр қилинган санаси)
Олимлар фармацевтика компаниялари томонидан ўсмирларнинг айрим дори-дармонларни қабул қилишида қандай жиддий қўшимча таъсирга учраши мумкинлигини эътиборга олинмаганидан ҳайратда қолдилар.
Янги тадқиқотга мувофиқ, агар болалар ва ўсмирлар антидепрессантлар қабул қиладиган бўлса, уларда суицидал ёки агрессив хулқ-атвор икки баравар кўпроқ намоён бўлар экан. Шундай маълумотларни Таранг Шарма - British Medical Journal журналида чоп этилган тадқиқот муаллифи, Копенгаген университети тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари келтирди.
18,5 мингта бемор билан боғлиқ маълумотларни ўрганиб чиқиб, Шарма ва унинг ҳамкасблари аниқлашдики, дори-дармон ишлаб чиқарувчилар кўпинча беморларни кузатаётганда аниқланган шахсга таъсир қиладиган жиддий қўшимча таъсирларни камайтириб кўрсатадилар.
Фармацевтика компаниядларида ўз жонига қасд қилишга ҳаракатлар ва суицидал фикрлар «депрессия кучайиши» ёки «эмоционал беқарорлик» сифатида тавсифланган.
Олимлар катталар орасида ўз жонига қасд қилиш ёки агрессив ҳолатларнинг кўпайиши ҳақида далилларни топа олмадилар, лекин 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш кайфияти билан бирга ўсиб бораётган тажовузкорлик хавфи қайд этилди.
— Биз болалар, ўсмирлар ва ёшларга антидепрессантлардан минимал тарзда фойдаланишни тавсия этамиз, чунки жиддий зарар келтирши мумкин, самарадорлиги эса паст ҳисобланади, - дея таъкидлади Таранг Шарма (Tarang Sharma).
Шунингдек, у тадқиқот давомида болаларнинг ҳеч бири ўз жонига қасд қилмагани, аммо уларнинг барчаси клиник текширувлар пайтида қаттиқ назорат остида бўлганини таъкидлади.
Тадқиқотда серотонинни қайта юклаш селектив ингибиторлари (СИОЗС) – кўпинча антидепрессант сифатида тайинланадиган флуоксетин, флувоксамин, сертралин, пароксетин, циталопрам, эсциталопрам ва норадреналинасеротонин кўриб чиқилди.
Таранг Шарма фармацевтика компаниялари томонидан жиддий қўшимча таъсирлар қанчалик эътиборга олинмаганидан ҳайратда қолди.
— Мен бундай ҳолатни кўриб шокка тушиб қолдим. Дори-дармон ишлаб чиқарувчилар бу дори-дармонлар беморларга қанчалик зарар етказиши мумкинлиги ҳақида нотўғри тасаввур беради. Кўпинча улар дори-дармон воситаларининг афзалликларини ошириб, камчиликларни камайтиришга ҳаракат қилишади. Мен вазият бу қадар ёмон деб ўйламаган эдим, - деди Шарма.
«Известия»нинг маълум қилишича, Таълим ва фан вазирлиги мактабларга ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш муаммосига кўпроқ эътибор қаратишни: риск гуруҳига кирадиганларни аниқлаш учун ҳар йили мониторинг ўтказиш, тенгдошлари орасида ҳаётга ижобий қарашларни тарғиб қиладиган волонтер-ўсмирлар тайёрлаш бўйича курслар ташкил қилиш, шунингдек, вояга етмаганларнинг эмоционал мувозанатини тиклаш учун арома- ва светотерапиядан фойдаланишни тавсия қилган. Статистика маълумотларига кўра, Россияда йилига 1,5 минг нафар бола ўзини ўлдирмоқда ва яна 4 мингта бола ўз жонига қасд қилмоқда.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 668 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар