Сайт бўлимлари
Мусулмон аёллар ҳаётида спорт
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 25 Сентябрь 2019
- (Нашр қилинган санаси)
Ислом худди руҳнинг ҳолати каби, тананинг ҳолати ҳақида қайғуришни ҳам олқишлайди! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз издошларига ўзини яхши ҳолатда тутиш ва ҳар доим ҳаракат қилишга тайёр бўлиш учун турли спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат берган ва хусусан, камондан отиш, отда пойга қилиш ва сузиш каби спорт турлари билан шуғулланишни рағбатлантирган.
Саҳиҳ ҳадислардан маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам югуришда беллашган, ўз турмуш ўртоғи Ойиша билан от чоптирган, шунингдек, одатда масжид ҳудудида уюштириладиган ва уларнинг уйидан туриб кўриш мумкин бўлган найза билан бажариладиган машқларни ўзи билан бирга томоша қилишга рухсат берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётидаги бу эпизодлардан хулоса чиқариш мумкинки, барча мусулмонлар ўзини яхши жисмоний ҳолатда ушлаши керак, мусулмон аёллар эса, агарда бунда ахлоқсизлик элементлари бўлмаса ва барча исломий қоидалар ва анъаналар риоя қилинадиган бўлса, спорт мусобақаларини томоша қилиш ҳуқуқига эга. Масалан, мусулмон аёл спорт мусобақасини томоша қилишга бир ўзи бориши жоиз эмас. У ерга турмуш ўртоғи ёки бошқа бир эркак қариндоши ёхуд бир гуруҳ танишлари билан бориши мақсадга мувофиқ. Бу ҳақида Худа Хаттаб китобида хабар қилинади.
Спорт машғулотлари ҳақида гап кетганда дуч келинадиган асосий муаммо шундаки, аксарият спорт заллари, майдонлари ва ҳ.к. иккала жинс вакиллари учун мўлжалланган, спорт кийим эса (шортик, майка, чўмилиш костюми ва б.) ислом нуқтаи назаридан мақбул келмайди. Жамиятда кўплаб аёллар (дарвоқе, фақат мусулмонларгина эмас) «фақат аёллар» доирасида спорт билан шуғулланишни афзал кўриши ва уларнинг спорт кийимига талаб у қадар жиддий бўлмаслигини исташини тушуниш ўсиб бормоқда. Ахир ортиқча вазнли аёллар "биргаликда" спорт машғулотларидан уялиши ва ўзини ноқулай ҳис қилишлари мумкин, чўмилиш учун "мода" костюмни эса умуман киймасликни афзал кўради. Кўп жойларда фақат аёллар иштирокидаги спорт тадбирлари аллақачон бўлиб ўтмоқда. Агар сизнинг яшаш жойингизда бундай нарса бўлмаса, сиз спорт иншоотларининг маъмурларига (маҳаллий кенгашлар, дам олиш масканлари ва бошқаларга) мурожаат қилишингиз мумкин. Бундай эҳтиёж мавжудлигини билишмагунча, улар уни қондира олмайдилар.
Мусулмон аёлларга мусулмон бўлмаган аёллар билан спорт тадбирларида қатнашишга рухсат берилади, аммо иложи бўлса, ҳижоб кийган маъқул. Кенг спорт шими, спорт костюмнинг кенг ва узун юқори қисми сизнинг ҳаракатингизга тўсқинлик қилмайди, бундай костюмни кийган кўплаб мусулмон аёллар бу ҳақда сизга айтиб беришади. Агар тегишли спорт иншоотлари Ислом талабларига жавоб берса, деярли барча спорт турлари бўйича машғулотларни тавсия этиш мумкин. Айниқса, сузиш, фитнес ва аэробика аёллар орасида оммалашган, аммо булар оммавий спортнинг ягона тури эмас. Спорт билан шуғулланишдан мақсад чидамлилик, ҳаракатчанлик, жисмоний кучни ривожлантириш бўлиши керак. Барча спорт турлари бунга ўз ҳиссасини қўшади. Сиз фақат ўзингизга мос келадиган турни танлашингиз керак.
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 869 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар