1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Қўрқинчли «буллинг» сўзи

Ўсмирлик пайтида инсон танаси билан кескин ўзгаришлар рўй бера бошлайди – у вояга ета бошлайди: дунёқарашлар, одатлар, хулқ-атвор ўзгаради.  Бутун дунё бўлаб ўсмирлик даврида ёшлар ўзлари учун янги уфқлар очади, қизиқишлар бўйича дўстлар топади, гуруҳларга бўлинади. Шу муносабат билан мактаб ўқувчилари орасида кўпинча ўз тенгдошларига нисбатан антипатия ёки бошқача қилиб айтганда, буллинг пайдо бўлади.

Буллинг – бу бир киши ёки агрессорлар гуруҳи томонидан қурбонга нисбатан мунтазам амалга ошириладиган психологик ёки жисмоний босим бўлиб, одатда ёпиқ ижтимоий гуруҳ шароитларида рўй беради. Буллинг доимо қасддан қилинган салбий характерга эга бўлиб, агрессор ва қурбон ўртасида кучлар тенг эмаслиги билан ажралиб туради.
Статистика маълумотларига кўра, Россияда ҳар иккита ўқувчидан биттаси таъқибга дуч келади. Бу 52% атрофида. Тасаввур қилинг, бу ўқувчиларнинг ярмидир. 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган сўровда иштирок этган ўсмирлар орасида айримларнинг таъкидлашича, таъқиб қилиш ирқий, миллий ёки диний мансублик асосида ва агар бола "ҳамма каби эмас" бўлганда юзага келади. Аксарият ўқувчилар бу ҳақда ота-оналарига айтиб беришади, бошқалар эса зўравонлик ҳақиқатларини яширишни маъқул кўришади.
Буллинг қисман менга ҳам дахл қилган. Мактаб пайтларида мен мактаб фаолиятининг турли соҳаларида фаол эдим. 5-синфда мактаб шаъни учун қатнашиб, турли танловларда иштирок этардим. Мана шу нарса мени атрофимдагилардан ажратиб турарди. Мен ўзимни етакчи, “онабоши” ва машҳур қиз деб ҳисобламадим, чунки бу роль аллақачон банд эканлигини тушунардим ва кимгадир бирор нарсани исботлаш менга қизиқ эмасди. Лекин бошқалар бошқача ўйлашди. Барча синфдошларим мактабнинг маҳаллий “юлдузи” ортидан югуриб, унинг мени камситиш, хафа қилиш, ҳар қандай йўл билан менга зарар етказиш истагига эрк беришарди.  Улар ўзларининг "бекорчилар" гуруҳига қўшилишни таклиф қилишди. Улар билан вақт ўтказишдан бош тортганим учун бутун синф мени бойкот қилди. Бир ҳафта давомида мен азоб чекдим, йиғладим, лекин таслим бўлмадим ва тез орада улар ёнимга келиб, кечирим сўрашди.
Бундан атиги 7 йил олдин, мени диний белгилар – рўмол ва узун кўйлак учун жамоат жойларида ва коллежда фаол таъқиб қилишарди ва камситишарди. Автобусга ўтирганимда улар менинг олдимга келиб, жирканч нарсаларни гапиришарди, менинг ортимда мени ва ташқи кўринишимни муҳокама қилишарди. Ўша йили мен динга энди кириб келаётгандим. Мен ҳижобга антипатия кучли бўлган коллежга борардим: улар аҳмоқона саволлар бериб, нигоҳлари билан мени кузатишарди. Ягона ҳимоячилар мени қўллаб-қувватловчи, қайсидир маънода ғурурланган ўқитувчилар эди. Ҳар бир таълим муассасасида бутун бемазаликларни бошлайдиган марказий фигуралар бор, шу билан улар бошқаларни камситиш ва таъқиб қилиш орқали эътиборни тортади.
Ҳеч ким ўзиникилар ҳужумлари ва таҳқирлашидан кафолатланмаган. Россия телевидениесида “Мужское Женское”, “Прямой эфир” каби кўрсатувларда таҳқирлашлар ҳақида даҳшатли ҳикояларни намойиш этиб, айтиб беришади. Бу сизнинг синфдошларингиз бўлса бошқа, лекин сиз болаликдан дўст бўлган дўстларингиз сизнинг заиф томонларингизни билиб туриб, буллинг билан шуғулланса - бошқача бўларкан. Дастурлардан бирида ўзи каби қизлар (синфдошлари) томонидан ўласи қилиб калтакланган, жараённи камерага ёзиб олиб, видеони тармоққа жойлаштиришган 17 ёшли қиз ҳақида гапириб беришди. Маълум бўлишича, бундай шафқатсиз муносабатнинг сабаби севги бўлган. Аниқроғи, улардан бири йигитининг бевафолиги ҳақида билиб қолганида қизлар йигитнинг эътибори учун курашган. Аслида, маълум бўлишича, бу гап-сўзлар шунчаки “разборка” ва зўравонликлар учун баҳона бўлган, холос.
Ортиқча вазн, миллат, ташқи кўриниш, камчиликлар ва баъзи нуқсонлар – бу таъқиб ва таҳқирлашлар учун баҳонадир. Статистик маълумотларга кўра, ҳамма ҳам таҳқирлашларга чидай олмайди ва ўз жонига қасд қилиш ҳоллари кузатилади. Мутахассислар йикрига кўра, бошланғич нуқта ҳар доим оила ҳисобланади. Мактабда буллинг қурбонларининг асосий қисми уйда ота-оналар томонидан қаттиқ танқид қилинади. Ота-оналари таълим-тарбия масалаларида умумий фикрга келмаган ва бевосита қарама-қарши усуллардан фойдаланган болалар ҳам азият чекадилар. Мутахассислар яна бир, генетик қонуният топдилар. Кўпинча мактаб йилларида синфдошларига дўқ-пўписа қилган оталарнинг фарзандлари ҳам тенгдошларига нисбатан тажовузкорлик кўрсатади.
Вояга етган қиз ёки йигит бўлганда ҳам, ҳеч ким сизни бармоқ билан ниқтаб, ҳақорат қилмасликларига кафолат бермайди. Лекин яхшиямки, бизнинг замонавий дунёда, овқатланиш тарзи бузилиши ва бошқа тана хусусиятларидан азият чекадиган одамлар учун бағрикенглик тарғиб қилинмоқда. Семиз одамлар ҳар бир киши каби мамлакатимиз фуқароларидир. Илгари семизлик шаклларини уйда яшириш учун ҳаракатлар бўлган бўлса, ҳозирда бодипозитивни тарғиб қилаётган, ўз танаси билан фахрланадиган ва ортиқча килограммлардан уялмайдиган қизлар томонидан яратилган жамоалар жуда кўп.
Бодипозити́в – исталган ташқи кўринишда ўзини ўз танасида қулай ҳис қилиш, ўзини эркин ифода этиш, шдк, бошқа одамларнинг таналарини қандай бўлса шундайлигича қабул қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи жамоат ҳаракатидир.
Илгари бутикларда ва мода саҳналарида фақат нозик, хушбичим моделларни кўриш мумкин эди, ҳозир эса plus-size моделлар ҳам бу саҳналардан ўрин олган. "Vogue", "Cosmopolitan" каби йирик журналлар тўладан келган қизлар ҳақида ҳам ҳикоя қилмоқда. Plus-size моделларига талаб катта бўлиб, дунёдаги мода уйлари катта ўлчамдаги кийим тикишда беллашмоқда.
Таина Маранга исмли бразилиялик қиз 90-60-90 параметрлари бўлган барча қизларга ўхшамайди, лекин нима истаётганини ва нимага интилишини аниқ билади. У балет, замонавий рақс, расм билан шуғулланади ва инстаграмда фаоллик кўрсатади. Ота-онасининг ҳалок бўлганидан сўнг у стрессдан кўп овқат ейишни бошлади ва ортиқча килограммлар орттириб олди. У мактабда ҳам, кўчада ҳам масҳара қилинарди, аммо кучли характери туфайли у аввало ўз орзуи томон ҳаракатланиб, воз кечмаслигингни исботлаб берди. У ўзи каби тўладан келган қизлар билан ўз гуруҳини яратди, гуруҳ таркибида рақс билан шуғулланади ва чемпионатларда иштирок этади.
“Ҳеч қачон, эшитяпсизми, ҳеч қачон бошқа одамлар сизни орзу-умидлар йўлидан адаштирмасин, охиригача курашинг, қалбингизда ётган ва ўзингиз истаган нарсалар билан шуғулланинг”, - дейди Таи.

Абу Муслим таржимаси

Ҳозир сайтимизда 266 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ