1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Янги аср вабоси

Голливуд юлдузларига тақлидомуз тарзда гомосексуализм модага кириши кузатилаётган экан.   

Ушбу саҳифаларни балоғатга етмаганларнинг ўқиши тавсия этилмайди!

Одатда боланинг бузилиши қанча барвақт рўй берса, патология шу қадар кучли бўлади.
- Агар «бузилиш» жараёни 9 ёшга қадар, тўғри гетеросексуал тасаввур пайдо бўлмасдан олдинроқ рўй берса, бундай ёшларнинг мутлақ гомосексуал бўлиб шаклланиши кузатилади.
- Агар «бузилиш» 9-14 ёшлилар ўртасида амалга оширилса, уларнинг айримлари «соф» гомосексуал, айримлари эса бисексуал бўлиб етилиши кузатиларкан.
- 14 ёшдан ошгандан сўнг «бузилган»ларда эса бисексуал майл ҳам эркак, ҳам аёлга интилиш шаклланаркан. Ҳарбий хизмат, қамоқхона, эркаклар ётоқхонаси кабидаги зўрлашлар ҳам бисексуал кимсаларнинг кўпайишига олиб келади. Афсуски, уларнинг кўпчилиги ўзларининг ҳолатини табиий дея қабул қилишлари боис, даволанишни исташмайди.

Қарангки, охирги пайтларда Голливуд юлдузларига тақлидомуз тарзда гомосексуализм модага кириши кузатилаётган экан.
Қуйида жинсий ахлоқсизликлар сирасига кирувчи бошқа ҳолатлар ҳақида ҳам фикр юритамиз. Зеро, бу ҳолатлар ҳам, фикри ожизимизча, гуноҳи кабиралардан бўлган меватогарликнинг кўринишларидан ҳисобланади.
Таассуфки, бу ҳолатларнинг вужудга келишида баъзи сабаблар қаторида, нотўғри жинсий тарбия ҳам етакчи ўрин тутади. Булардан бири киши ўз танасидан завқ туйиши, ҳирси қониши билан ифодаланиб, аутоэротизм деб аталади. Аутоэротистлар ўз танасига ҳамда жинсий аъзоларига маҳлиё бўлиш, кўзгудаги руқиясига назар солиш, аъзоларини силаб-сийпаб эркалаш, ҳаттоки шундай ҳолатларни суратга олиб, сўнг томоша қилиш каби ҳаракатлардан лаззат оладилар. Бундай ҳолат келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири боланинг ўз тенгқурларидан мутлақ ажратиб қўйилишидир. Чунки, яккаланиб қолган болалар учун ўз танаси ўқув объекти бўлиб хизмат қилади.
Асосан эркакларда учрайдиган иккинчи хил ҳолат эксгибиционизм бўлиб, кишининг ўз жинсий аъзосини бошқа жинс вакили олдида яланғочлашдан лаззатланиши билан ифодаланади. Бир-бирининг аъзоларига қизиққан болаларда бундай ҳолатнинг куртакларини кузатиш мумкин.
Олимларнинг маълумотларига қараганда бу ҳолат етти ёшгача бўлган болаларнинг 5 фоизида, 7-11 ёшда бармоқ билан санарли даражада, ўсмирларнинг 1 фоизида учрар экан. Балоғат ёшидаги ўспирин онанизм билан шуғулланаётганда, катталардан кимнингдир пайдо бўлиб қолиши унинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилади. Одатда, эксгибиционист пана-пастқам жойларга бекиниб олиб, ёлғиз келаётган аёл олдида ярим яланғоч пайдо бўлади. Унинг лаззатланиши учун аёл кишининг қаттиқ қўрқиши кифоя.
Ўзгаларнинг жинсий алоқа жараёнини кузатишга, ўз жинси вакилларини яланғоч кўришга мойиллик ҳолати вазионизм деб аталади. Порнографик суратлар ва кинолавҳаларга кучли иштиёқмандлик ҳам шулар жумласидандир. Бу ҳолат, асосан, болалар ва ўсмирлар орасида кенг тарқалган бўлиб, 7-11 ёшли ўғил болаларнинг 33 фоизида, қизалоқларнинг 19 фоизида, ўсмир йигитларнинг 27,5 фоизида, қизларнинг эса 18,5 фоизида учрайди. Визионизмнинг келиб чиқишига боланинг яккаланиб қолиши, шунингдек, ота-оналарнинг «бу ҳали ёш, ҳеч нарсага ақли етмайди», деб боланинг хотирасида муҳрланиб қолишини тушунмасдан унинг кўз олдида жинсий муносабатда бўлиши асосий сабаблардан бири ҳисобланади.
Кўпроқ чорвачилик билан шуғулланувчи ўлкаларнинг баъзи ёшларида зоофилия номи билан юритилувчи ҳолат ҳам учраб туради. Бу ҳайвонларга нисбатан жинсий майл сезиш, улар билан алоқа қилиб, лаззатланишдан иборат.
А.Кинзининг маълумотига қараганда, америкалик қишлоқ ёшларининг 40-50 фоизида ушбу ҳолат учраб, уларнинг 17,2 фоизи ҳайвонлар билан тўлақонли жинсий алоқада бўлар экан. Астағфируллоҳ!

Транссексуализм ҳолатида жинсий аъзолар ва тана ўз жинсига хос тарзда ривожланаётган бўлса-да, ўзини бошқа жинс вакили, дея англаш билан ифодаланади.
Трансвестизм ҳолатида ўзга жинс вакилининг либосини кийиб, бошқа жинс вакили сифатида кўринишга интилиш ҳисси устивор бўлади. Ҳадисларда баён этилишича, бу ҳол Жаноби Ҳақ қарғишига гирифтор этади.
Фетишизм ўзга жинс вакилининг кийими (аёллар сийнабанди, ички либослари) ёки соч толалари кабиларни қўлга олиб, бошқа жинс вакилини тасаввур этиш йўли билан кафтаки ёрдамида жинсий хоҳиш қондирилиши.
Геронтофилия қарияларга йўналтирилган жинсий майл.
Педофилияда эса жинсий майл болаларга йўналтирилади.
Эфеболия ҳолатида жинсий майл ўсмир ва ёшларга йўналтирилади.
Инцестофилияда эса жинсий майл ўз оила аъзолари ака-ука, опа-сингилларга йўналтирилган бўлади. Отанинг ўз фарзандларини зўрлашидек ҳолатлар ҳам шу жирканчли бузуқлик кўринишларидандир.
Садизм жинсий алоқани зўравонлик, қийноқ ва азоблаш билан оширишдан лаззатланиш ҳолати.
Мазохизмда эса, аксинча, жуфти томонидан азобланишдан лаззат олинади.
Некрофилия мурда билан жинсий муносабатда бўлишга кучли иштиёқ сезишда ўз ифодасини топади.
Бу каби хатарли руҳий-жинсий айнишларнинг қай тарзда олдини олса бўлади?
Руҳий-жинсий жиҳатдан ривожланишдаги бузилишларнинг профилактикаси тиббий ва педагогик нуқтаи назардан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.

1. Пренетал босқичда, яъни бола онасининг қорнидалик давридаёқ жинсий-руҳий ривождаги бузилишлар келиб чиқиш олдини олишда қўйидагилар муҳим ўрин тутади:
а) ҳомиладор аёлни ҳар қандай нохуш ҳолатлардан, стресслардан йироқ тутиш лозим;
б) бўлғуси онани турли кимёвий дориворлар таъсиротларидан асрамоқ ҳам шулар жумласига киради.
2. Ҳомила ривожига салбий таъсир этувчи ҳар қандай руҳий ўзгаришлар ва касалликларни имкон қадар барвақтроқ аниқлаб, ўз вақтида даволашни йўлга қўйиш лозим бўлади.
3. Жинсий-руҳий шаклланиш жараёнида ҳар хил бўлмағур тасаввур ва хом-хаёлларнинг ўрни катталигини англаган ҳолда, уларнинг мавжудлигини эртароқ аниқлаб, тиббий педагогик нуқтаи назардан тўғри йўлга қўйиш жоиз.
Юқорида жинсий, руҳий ривожланишдаги бузилишларнинг олдини олиш борасидаги айрим тадбирларнинг тиббий жиҳатига тўхталдик, холос. Қуйида жинсий бузилишларни педагогик услублар воситасида олдини олиш учун зарур бўлган тадбирларга ҳам қисқача тўхталамиз:
1. Болакайларга ўз вақтида жинслар орасидаги фарқли жиҳатларни уқдириш лозим. Болалар ўғлонлар ва қизалоқлар жинсий аъзолари ўртасидаги фарқлардан илк бор ҳайратланиб гапирсалар, асло уларга танбеҳ бериш, койиш ёхуд уларни қўрқитиш керак эмас.
Афсуски, боғчалардаги гуруҳ бўлиб ўйналадиган ўйинларда «ножинс» тарбия устивор. Бундай тарбия ўғлонларнинг феминлашуви (қизларга ўхшаброқ қолиши)га, қизалоқларнинг маскулинлашуви (ўзини ўғил болаларга ўхшаб тутиши)га олиб келади.
Ўғил болаларнинг ўз жинсларига хос ҳаракатларини маскулинлашувини муаллимлар кўпинча ахлоқсизлик деб нотўғри тушунишади. Ҳақиқий ўғил болаларга хос шўхликлар, бироз қўпол хатти-ҳаракатларни эса «тарбияси оғир»ликка йўйишади.
«Ножинс» тарбия мактаб даврида ўғил ва қиз болаларни пол ювиш, гулга сув қуйиш, тикиш-бичиш, устачилик каби юмушларга тенг жалб этишда ҳам ифодаланади.
Афсуски, боғча ва мактабларда ишлайдиганларнинг кўпчилиги аёллар эканлиги ҳам ўғил болалар жинсий тарбиясига салбий таъсир этиб, уларнинг бироз «майин»лашувига олиб келмоқда. Хотинчалишликнинг эркаклардаги илк куртаклари ушбу «майинлашув»да ҳам ўз ифодасини топиши шаксиздир.
2. Фарзандлар жинсий тарбиясида ёшга хос хусусиятлар кўзда тутилган ҳолда, тенгдошлари ҳамда бошқа жинс вакиллари билан мулоқот услуби йўлга қўйилишига амалий-ҳаётий қўлланмалар асосида устакорлик билан ёндашиш зарур. Бу тарбия фарзанд улғайгани сари мураккаблашиб, инсонлар орасидаги ўзаро муносабатларнинг янги қирраларини ва бошқа жинс вакилларига ҳурмат-эҳтиром, кўнгил илиқлиги каби туйғуларни ўз ичига олмоғи даркор.
3. Болалар ва ўсмирлардаги жинсий бузилишларга олиб келувчи ҳар қандай хатарнинг олдини олиш лозим. Жумладан, порнографик адабиётлар, бешарм фильмлардан болаларни узоқ тутиш муҳим аҳамиятга моликдир.
Унутмаслик лозимки, жинсий-руҳий ривожланиш бузилишининг олдини олиш ишлари бир зумда амалга ошириладиган тадбир эмас. Бу амалий тадбирлардан ҳар куни, мунтазам тарзда фойдаланилсагина, доимий заҳматли меҳнат қилинсагина, кўзланган мақсадга эришиш мумкин.

Доктор Ўктам Муҳаммад Мурод

Ҳозир сайтимизда 776 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ