Сайт бўлимлари
Исириқ, тақа ва кўзмунчоқ...
- Подробности
- Бўлим: Иллат
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Илм одами ҳар бир масалага илмий ёндошишни яхши кўради. Ўз ишининг устаси ҳисобланган врачлар халқ ичида ном қозонган табибларни танқид қилиб: «Улар рентген кўрмай туриб, қандай қилиб жароҳатни тузатишади?» дейишади.
Табиблар эса бу ҳиссий бир ҳолат эканини айтишади. Қизиғи шуки, халқимизнинг аксар қисми биринчи бўлиб табибларга мурожаат қилади. Демак, бизда ҳиссий тушунчалар илмий тушунчалардан устун туради.
Ўтган куни сайтимиз ирим-сиримлар масаласини ёритиш бўйича кириш эшикларини очиб берганди. Бугун биз сиз билан биргаликда, ирим-сиримларнинг вужудга келишига асосий сабаб нима эканини ўрганамиз. Халқимиз илмий ёндошувларга у қадар кўп рўйхушлик билдиравермайди. Турли хурофий ишларнинг пайдо бўлгани ҳам шундан. Оддийгина мисол, ўнг қўл қичиса пул тушади, деган масала. Биров бу гапни эшитса кулади. Аммо юртдошларимизнинг аксари шунга ишонишади. Нега шундай? Бунга сабаб — пулни осон қўлга киритиш илинжи. Шунингдек, ризқ масаласини тўла-тўкис тушунмаслик. Инсон қуйидаги оддий қоидани билиб олса бу гапни гапирмасди: «Ризқ Худодан. Аммо бу ризқни инсон меҳнат қилиб қўлга киритади!» Мана шу мўътадил тушунча одамларни ризққа розиликка, шу билан биргаликда меҳнатдан қочмасликка ҳам ундайди. Қандай завқли ҳаёт вужудга келади-а, азизлар?!
Бу илмдан узоқ бўлган, ота-онасидан мўътадиллик хусусида панд-насиҳат олмаган кимса ҳаёти давомида жуда қийналади. Натижада, «Хизр кўриш»ни бахту саодат, ўнг қўл қичишини пул келиши, чап қўл қичишини пул кетиши ва шу шунга ўхшаш енгил-елпи ҳаёт тарзига эътиқод қилиб яшайди. Бу жуда ҳам хатарли эътиқод бўлиб, инсонни хароб айлайди.
Бу ҳолатлар-ку, ризқ келишига оид. Аммо инсон бало ва кулфатни даф этиш йўлларини ҳам ўта енгил тарафдан излайди. Ҳозирда кўпгина юртдошларимиз ўз эшикларига отнинг тақасини осиб қўйишган. Ичкарига кирсангиз катта исириқ осиб қўйилганига гувоҳ бўламиз. Баъзи хонадон болакайларининг билакларига маржон қилиб тизилган кўзмунчоқни кўрасиз. Негалигини суриштирсангиз, «буларнинг ҳаммаси бало ва офатларни даф қилади», дейишади. Лекин кунига ёпирилиб келаётган балоларни нега даф қилмаяпти, деб суриштирадиган инсон йўқ. Бир ориф зотдан шу хусусда сўрашган экан: «Отнинг тақаси уйни сақлайдими, устоз?» Ҳалиги зот жавоб берибди: «Агар тақа сақлай олиш хусусиятига эга бўлганида, отни қассобдан қутқариб қоларди!» Мана шу ривоятдан келиб чиқиб айтамизки, халқимизнинг илмий асосланган қоидаларга эргашмасдан, ўрнига хурофий ишларни шиор қилиб олиши бор гап. Бу ҳолатни ўрганиш учун озгина фаросат, озгина сабр ва озгина илм талаб қилиш зарур.
Бир куни дўстларимиз билан Бухорога бордик. Дунёвий иш билан келган бўлсак-да, йўл-йўлакай дунё муҳаддисларининг имоми, буюк ватандошимиз имом Бухорийнинг мақбараларини зиёрат қилиб кетайлик, деб Самарқанд вилояти Пойариқ туманига ҳам кириб ўтдик. Мақбара атрофида бўлаётган баъзи ишларни кўриб бироз ранжидик. Ширк деган тушунчанинг нақадар ёмонлигини дунёга ўргатган зот мақбараси ташқарисида дину диёнатдан бехабар айрим кимсалар зиёратгоҳга келаётганларнинг таъбини хира қилмоқда. Бир ҳазилкаш дўстимиз тумор сотаётган аёлларнинг олдига бориб: «Энг зўр сақлайдиган тумор қайси бири?», деб сўради. Катта тумор узатилди. Дўстим қўлидаги гугуртни ёқиб, туморни ёндириб кўришни таклиф этди. Аёл кўнмади: «Нега энди?» «Сабаби шуки, - деди дўстим, - у мени қутқарадиган бўлса, авваламбор ўзини қутқариб олиши керак!»
Ҳа, бугунги кунда кўп нарсалар дин номи билан аралаш-қуралаш бўлиб кетгани ачинарли ҳолат. Бундан эса ҳаётдаги мушкулотлар юзага чиқади. Оддий қилиб тушунтирадиган бўлсак, Тошкентдан водийга йўл олиш учун бирон бир инсон Гулистон орқали бормайди. Фақатгина довон орқали бориш мумкин водийга. Буни ақлимиз инкор этмайди. Ҳозир бирон бир одамга бошқа йўл билан боришни таклиф этсангиз, у сизни аҳмоққа чиқаради. Бир нарсага эътиқод қўйишни ҳам худди шу йўсинда ўрганиш пайти етиб келди. Водийга фақат бир йўл билан бориш мумкинлигини таъкидлаган онгимиз, ризқ қаердан келиши масаласини, бало ва офатни даф этиш чораларини илмий ўрганиб олиши керак. Дунёвий ишларимизда нақадар ақлли эканимизни яхши биламиз. Энди ухровий ишларимизни ҳам шу қадар ўрганайлик. Хурофий ишлардан асл сабаби мавжуд ишларни фарқлаш қобилиятига эга бўлайлик.
Акс ҳолда, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, водийнинг йўлига Самарқанд орқали боришда қатъий туриб олган инсон сингари, оддий ҳаётий масалаларимизга ҳам мушкуллик ин қуради. Тўғриси турганда, нотўғрисига ёпишавермайлик, азизлар!
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар