Сайт бўлимлари
Ҳайз кўрган аёл нималарни билиши лозим?
- Подробности
- Бўлим: Мақолалар
- Чиққан санаси: 24 Май 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Бу ҳакда «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг 4-жузида қуйидаги маъумотлар келтирилган:
«Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят ҳилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мана бу уйларни масжиддан бошқа томонга юзлантиринглар. Мен масжидни ҳайзли аёлга ва жунубга ҳалол қилмайман», дедилар».
АбуДовуд ривоят ҳилган.
Шарҳ: Ўша вақтда баъзи кишилар уйларини масжидга қаратиб қуриб олган эдилар. Уйларига масжид орқали кириб-чиқар эдилар. Бундай ҳолатда, албатта, ҳайзли аёл ҳам, жунуб ҳам масжиддан ўтиши, унда қолиши мумкин бўларди. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларни масжиддан бошқа томонга қаратиб қуришга амр қилдилар. Токи ҳайзли аёллар ва жунублар масжидга кирмасинлар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Ҳайзли аёл масжидга кириши мумкин эмаслиги.
2. Жунуб шахснинг масжидга кириши мумкин эмаслиги.
Албатта, масжид Аллоҳнинг уйи бўлганидан кейин у ерга фақат пок ҳолда кириш лозим.
Булар ҳайз ва нифос ҳукмини баён қилувчи баъзи ҳадиси шарифлардир. Фойдани мукаммал қилиш учун ҳайз ва нифосга тегишли ҳукмларни қисқача баён этиб ўтамиз:
1. Ҳайз ва нифос тамом бўлганидан кейин ғусл қилиш вожиб бўлади.
Бу ҳайз ҳақидаги оят ва имом Бухорий Фотима бинт Абу Ҳубайш розияллоҳу анҳодан ривоят қилган:
«Ҳайз кўрган кунларинг миқдорида намозни қўй. Сўнг ғусл килгин-да, намозни ўқийвергин», деган ҳадисга биноан бўлади.
2. Ҳайз кўриш билан қиз бола балоғатга етади ва шариат таклифларини амалга ошириши лозим бўлади.
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳайз кўрувчининг намозини Аллоҳ химорсиз (авратни тўсадиган кийимсиз) қабул қилмайди», деганлар.
Шундан ҳайз кўриш билан авратларини тўсиш лозим бўлиши билиб олинади.
3. Идда ўтириш ҳам ҳайзга қараб бўлади.
4. Ҳайзли ва нифосли аёлга намоз ўқиш ҳаромдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима бинт Абу Ҳубайш розияллоҳу анҳога:
«Қачон ҳайз келса, намозни қўй», деганлар.
Шунингдек, бу масала юқорида ўрганган ҳадисларимизда ҳам ўтди.
5. Ҳайзли ва нифосли аёлга рўза тутиш ҳаромдир.
Буни ҳам ўтган ҳадислардан билиб олдик.
Шунингдек, улардан ҳайз пайтида тутилмай қолган рўзани қазо қилиб тутиш лозимлигини ҳам биламиз.
6. Ҳайзли ва нифосли аёлга Байтуллоҳни тавоф қилиш ҳаромдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга:
«Қачон ҳайз кўрсанг, ҳожи нимани қиладиган бўлса, килгин-у, аммо то пок бўлмагунингча, Байтни тавоф қилмагин», деганлар.
7. Қуръон қироат қилиш ва мусҳафни ушлаш ҳам бу фаслдаги ҳадисга биноан, ҳайзли ва нифосли аёллар учун ҳаром.
8. Ҳайзли ва нифосли аёлларга масжидга кириш, туриш ва у ерда эътикоф ўтириш ҳаром. Буни ҳам шу фаслдаги ҳадисдан ўргандик.
9. Ҳайзли ва нифосли аёлларга жинсий яқинлик қилиш ва уларнинг киндиклари билан тиззалари орасидан лаззатланиш ҳаром. Бу ҳақдаги ҳадисларни ҳам ўрганиб чикдик.
10. Ҳайзли аёлни, яъни ҳайз кўриб турган аёлни талоқ қилиш ҳаромдир.
Буни Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳайзли хотинларини талоқ қилганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилганлар.
Ушбу ҳукмларни барча, айниқса, мўмина-муслима аёллар яхшилаб билиб олишлари ва уларга амал қилишлари лозим. Чунки ҳайз ва нифосни ўз эгасидан бошқалар билмайди, билиш имкони ҳам йўқ. Қолаверса, бу масалаларни омма ичида муолажа қилишга одатланилмаган. Шунинг учун аёллар ўзлари илмий мажлислар қилиб, билганлардан дарс олиб, яхшилаб ўрганиб қўйишлари ўта муҳимдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг
"Нозик хилқат" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 829 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар