1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

«Мен ичмайман» дейсизми?

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжал, ғурбат ва умуман зарардан бошқа ҳеч нарса бермаслиги ҳақида айтиш бефойда бўлиб қолди. Шундай бўлса-да, «Муаммо ечим топмас экан, мунозара тугамайди» қабилида яна шу мавзуда қалам тератишни жоиз деб билдим. Айти керакки, дунёвий давлат бўлган Ўзбекистоннинг асосий аҳолиси мусулмонлар эканлигига қарамай, спиртли ичимликлар бозори чаққон. Мен ичмайман дейсизми, яхши. Лекин нега тўй кунида столда шишалар кўринди? Ёки онда-сонда байрам кунлари ичасиз холосми? Демак, байрам кунлари мусулмончиликдан чиқиш мумкин, эртага яна хушёр тортганингизда динингизга қайтиб рўзангизни тутаверасиз. Мен Мен ичсам ҳам ҳеч кимга зарарим тегмайди, ичаман-у ухлайман дейсизми? Бир кун келиб ишларингиз юришмай қолганда бошқача таъсир этилмаслигига кафолат бера оласизми? Зарари йўқ деб истаганимизни қилишмиз мумкин экан-да. Ёхуд меҳмонни хафа қилиб қўйишдан қўрқасизми? Ҳар ҳолда меҳмонингиз мусулмончиликни тушунмаса бу сизнинг айбингиз эмас. Ёки дўстларимдан ажралиб қоламан деб ўйлайсизми? Наҳотки, ҳақиқий дўст дўстига ароқ қуйилган қадаҳ тутса? Ҳақиқий дўст қадаҳни олиб синдирадики, «ич» деб мажбурламайди. Ахир бу кўрга ҳассадек аён -ку. Қадаҳдошлар эса дўст деб эмас, асосан қорин-томоқ (нафс) баҳонасида йиғилиб турадиган улфатлар ҳисобланиб, дўст билан улфат ер билан осмончалик фарқ қилади.
Айримларнинг ичишга баҳонаси тайёр: «Менинг ўрнимда бўлганингда сенам ичган бўлардинг. Сен мени тушунмайсан. Ичсам дардимни оз бўлса-да унутаман, бўлмаса аллақачон бу азоблардан ўлиб кетган бўлардим» ва ҳоказо қулоққа таниш, майпарастларнинг доимий ҳикмати. Лекин, амалиётда ичкилик азобни оширса оширадики, асло камайтирмаслигига гувоҳмиз. Ана шундай ҳикматни ўзлаштириб олганларга маслаҳатимиз — дардингизга даъвони ҳеч қачон ичкиликдан изламанг. Бундай қилиш ҳаёт синовларида синиб кетадиган ожизларнинг ишидир. Ичкилик ҳеч қачон сизга сиз ичтаган нарсани — ҳаловатни бўрмайди, бизга ишонаверинг.
Дунёда ўғил иблан отанинг, қайнота билан куёвнинг, эр билан хотиннинг ичиб ўтирганидан хунук манзара бўлмаса керак. «Ўғилли бўлдим деб ёш отанинг байрамни «ювиб» чиллали уйга ғирт маст ҳолда келиши, қизи грант ютган ота-она хурсандлигидан «эллик-эллик» отиши оддий ҳол блиб қолди. Йэ мусулмонлар, Худо сизга катта туҳфа берган экан, унинг закотини (шукроналик ҳаққи) бериб қўйсангиз бўларди. Шодиёнани ичиб нишонлашдек аҳмоқона одат қаердан чиқди? Ҳақиқий мусулмончилик бизда бор деймиз. Майли, намоз ўқимасанг, ҳажга бормасанг… буларнинг савоб-гуноҳи ўзингники. Лекин, сенинг ичишинг қанча кишига зарар келтиради. Фойдани эса фақат сотувчи кўради.
Нега ҳаётимизда, одатда, бир маротаба бўладиган тўйларимизга спиртли ичимликлар қўямиз? Янги келин-куёвларнинг шампан виносини ичиб янги ҳаётларини бошлашлар қай даражада бемаънилик эканлигини ўйлаб кўрганмисиз?
Ҳурматли эркакларимизга-ку қойил қолмайсан, киши. Ўзинг майли, хотининг-у келинингни нега ичишга мажбурлайсан? Жа-а ошириб юборибди деб ўйлаётгандирсиз-а? Лекин ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб туради. Айрим эркаклар учун аёлининг ичишдан бош тортиши у билан қувончини баҳам кўришни истамаётгандек гўё. Фарзанди ичаётганини кўрсак, ота-онаси урушиб қўймасмикан деб ўйлаймиз. Ота-она ичса, кми танбеҳ беради. Ёшлар тарбияси ёмон, ёмон деймиз-у, уларнинг «тарбияли» оилалардан чиққанлигини унутиб қўямиз гоҳо. «Яхшилик қилолмасан, ёмонлик ҳам қилма» деганларидек, биз ҳам бу тоифа эркакларга шу мақолни эслатиб қўйиб, Худодан инсоф сўрай оламиз, холос. Шу ўринда ота-оналарга юзлансак дейман. Ҳали фарзандингиз сўзингизни икки қилмайдиган чоғда нега уни тўхтатиб қолмайсиз? Нега ичкиликка оддий ҳол каби қарайсиз? Балки, ўзингиз ўрнак бўлолмаганингиз учундир? Ёхуд унинг ойу йилда бир ичишини зарарсиз деб ҳисоблайсизми? Бора-бора бу оралиқлар камайиб кетиши мумкинлиги сизни асло хавотирга солмайдими?
Йўқ, биз бу билан ичувчи фарзандлар айбини ёппасига ота-оналарига тўнкамоқчи эмасмиз. Фақат айрим, ҳа, айрим ота-оналарни хушёрликка даъват этмоқчимиз, холос. Ахир қанча ота-оналарнинг ноқобил фарзандини йўлга сололмай зор-зор қақшаганига шоҳидмиз.
«Фалончи маст чоғи нафаси қисилиб вафот этибди», «Фалнчининг қизи ўз жонига қасд қилибди. Негалигини ҳеч ким билмайди, лекин отаси ғирт пиёниста», «Фалончи ширакайф экан, уйига ўт кетганини пайқамай қолибди»… бундай сатрларни ҳали кўп давом эттириш мумкин, лекин бундай воқеаларнинг ҳам ҳали кўп давом этишига индамай қараб турсак бўлмас.
Юртдошим, балки сиз ҳам бу иллатдан озор чеккан бандадирсиз. Бошқаларга бундай озорларни раво кўрманг. Биздан фақат яхши хотиралар, эзгу ишлар қолсин, каттаю кичикка ўрнак бўлайлик. Сизга заҳар тутаётган «дўстлар»га «Мен ичмайман» дейишга журъат топайлик. Эртадан ташлайман деяпсизми? Йўқ, бугундан ташланг. Бугундан ва бутун умрга бу иллатдан ўзингизни халос этинг. Яхши фарзанд, яхши турмуш ўртоғи, яхши ота (она!) бўла олишингизни исботланг. Балки ўшанда фарзандингизнинг юмшоқ қўлчаларидан тутганингизда қўлларингиз қалтирамас.

Ирода МУИНОВА

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ