1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мусулмон куёвларга дипломли келинлар керак эмасми?

Ҳиндистоннинг Хайдаробод шаҳрида университет дипломини олган олий маълумотли муслима бўлиш – турмушга чиқиш учун деярли ҳеч қандай имкониятга эга бўлмасликни англатади, чунки бу ерда куёвлар маълумоти кам, ўқимаган қизларга уйланишни афзал кўради, деб ёзади Times of India.
«Ҳозирги пайтда умр йўлдоши излаётган ҳар ўнта қизнинг еттитаси яхши маълумот олган, ўқимишли, - дейди Хайдарободлик профессионал совчи Шоҳид Фаруқий.
– Айрим эркаклар аввалгидек, маълумотли қизлардан манфаатдор эмаслиги (ахир, уларнинг ўзлари аксарият ҳолда маълумотсиз, ўқимаган бўлади), кўпроқ ташқи кўриниш ва молиявий ҳолатга эътибор қаратишини ҳисобга олган ҳолда, бу потенциал келинларнинг мос келадиган жуфт топиши жуда қийинлашиб кетмоқда».
Хайдарободда «Роза Сябитова»нинг ҳиндча варианти деб аташ мумкин бўлган Шоҳид Фаруқий дипломли келинлар учун куёв топишда катта қийинчиликларга учрамоқда, боз устига, бу келинларнинг орасида фан номзодлари ҳам учрайди.
Фаруқийнинг сўзларига қараганда, охирги пайтларда унинг амалиётида «тенгсиз никоҳ»лар кўп кузатилмоқда. Яқинда яхши оилада вояга етган, бакалавр илмий даражасига эга бўлган бир муслима қиз ҳаттоки мактабни ҳам тамомламаган йигитга турмушга чиқди, чунки унга бошқа куёв топишолмаган, олий маълумотли яна бир қиз эса транспорт бизнесидан яхшигина даромад топадиган, лекин умуман ўқимаган эркакка турмушга чиқди.
Касби шифокор бўлган 33 яшар Харика мана уч йилдан буён мос келадиган куёв қидириш билан овора. – «Жуда кўп вақт ўтиб кетди ва биз умид қиламизки, у барибир ўзига муносиб куёв топа олади», - ҳасрат қилади Хариканинг оила аъзоси овозида умидсизлик оҳанги билан.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Ҳозир сайтимизда 840 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ