Сайт бўлимлари
Сохта қувонч… (ёки қалбаки она)
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 12 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Вазифа янгасининг шовқин солиб эшикдан киришини кўрди-ю, юраги чарсиллаб, бошқача ура бошлади. Боласи югуриб ичкарига кириб кетди. Янгасига «ҳозир буни ўзим билгандек қиламан асабийлашманг» дея олди.
Янгасининг важоҳати ёмон бўлсада Вазифанинг ранги оқариб кетганигами ёки унинг катта бўлган ҳайратомуз кўзларидаги аламни кўрганданми, шартта орқасига ўгирилди. Эшикни қарсиллатиб ёпа туриб қарғанди.
Вазифа ўтириб қолганча нима ўйлаётганини ҳам идрок қила олмади. Титраб йиғлади. Боласини қучоқлаб йиғлар экан, ўн бир ёшлик боланинг бўйи ўзи билан тенг бўлиб қолганини сезди. Елкалари кенг бўлиб қолган Ҳайдаржон ҳиқиллаб унинг бағрига бошини босиб ошкора йиғлашга тушди хўрсиниб:
—Аяжон, нимага фақат ойчам мани урушадилар, мани ҳеч нима қилмадим-ку.
—Нимани?
—Товуқларни тухумини ман оламан десам, Шермат олдин кириб кетди, шунда уни хўроз чўқиди. Ойчам бўлса «сан итарворгансан» деб бақириб кетдилар. Нимага фақат мани урушаверадилар, аяжон, — деди-ю, елкалари титраб йиғи аралаш чуқур хўрсинди.
—сенам ўтириб дарсингни қил ақлли бола, бўл, — Вазифанинг ҳам хўрлиги келди. Хўрланган хўрланганича ўтган кунлари кўз олдидан ўтаверарди…
Вазифа эри Назар билан етти йил яшаб фарзанд кўрмаганлари учун бола олмоқчи бўлдилар. Эҳ-э, шуни олганча эси кетди. Эркак эмасми, ҳеч бировни боласини хоҳламас эди. Ўша вақтдаги ўша ҳолати, айниқса қайнонасига қолган муомалалари уни мақтаганлари «Аяжон болаларингизни яхши тарбия қилгансиз» деган хушомадлари зоя кетмади. Бир куни қайнонаси чақалоқ кўтариб келди. Унинг титраганлари шу болам деб ийманибгина олганлари ҳеч ким йўғида соатлаб чақалоққа тикилиб, қанча орзу ҳаваслар, катта орзу ниятлар ўғилчасига атаб садақа, хайру эҳсон, қўйлар атагани фақатгина Худога аён.
У шунчалик тортинчоқ эдики, шу ниятларини ҳам баралла айтолмас, айтса биров куладигандек ийманарди.
Бир кечаси уйғониб кетса қайнонаси «Ҳе кўзингга тош тегсин ухла» деб дўқиллатиб бешик тебратарди. Ўшанда бағри зир титраб хўрлиги келсада ҳеч кимга сездирмади. Эртаси кўргани келган меҳмонларга кулиб:
—Биласизларми, ярим кеча уйғониб кетсам, аягинам алла айтиб бешик тебратяптилар, ярим кеча уйқу ширин, мен бўлсам ухлаб қолган ёки асабийлашган бўлардим. Аягинам болага яхши қарайдилар деб қайнонасини мақтаб қўйди.
«Буям болам-да» дер экан, «Ҳайдаржоним» деб ўпиб қўйганди ўшанда қайнонаси. Кечаси кўрсаки ростакамига қайнонаси чақалоқни алла айтиб бешик тебратарди. Қувончининг чеки йўқ, ҳар бир кунлари гул тунлари узун, бахтли кечалари кўп эди. Аммо кўзларини қора парда босиб, ҳеч нарса кўрмай қолгандек бўлди. Эри Назар изсиз йўқолди. Ўғлининг дардида қайнонаси ҳам ўтди.
Акаси яхши-ю, янгаси ҳар қилиғидан нишини тииқб олади. «Ўйлаб гапириш ҳар кимга берилмаган. Хазина деб шунга айтар эканлар. Бир кўнгил зиёрати, минг Макка зиёрати экан». Шу янгаси боласини гапиргани майли, Вазифа бўлмаса нақд ургудек. Кўрмай қолса ҳақоратлашини сезиб қоларди. Унинг ўз уйи, турмуши, қайнонаси билан бўлган чиройли дақиқаларни энтикиб, кўз олдига келтирди.
Ҳаммасидан безиб ўйламасдан бир иш қилди-ю, қаттиқ адашганини билди. У жонига қасд қилиб, дори ичди. Кўп чоп-чоплардан кейин кўзини очса, ёнида олти ёшли ўғилчаси Ҳайдржон маъюс ўтирибди. Уни кўрганида тура солиб қучоқлар экан.
—Аяжон, сиз ўлманг, бўлмаса мани ҳамма уради, — деби йиғлаб. —Ким уради, «Ўлсам яхши бўларди», деб айтган Вазифанинг томирларида «Ҳали яшашим керак» деган қудратли куч пайдо бўлди. Боласи шу Ҳайдаргинаси яна бошқа сеҳрли сўз айтди. «Аяжон жўраларимни аялари боғчага кузатиб ўзлари олиб келадилар», деди.
Шу мурғаккина боласининг сўзларидан, кўзлари ялт этиб очилган Вазифа сеҳрланган инсондек ўрнидан туриб кетди.
—Ўнга киряпти, иш қил демаса бурнини жийириб гапирар экан, янгаси яна меҳрибонларча бунча жониз ачийди «Бировни боласи-ку деб ўтириб олди.
—Бу қанақаси дер экан, дир-дир титраб «Йўқол бу ердан ифлос» бақирди. У ёқ, бу ёққа қараб ўғлининг йўқлигини билиб ошкора йиғлади. Айниқса «Бировни боласи» деганига ҳеч чидай олмади. Изиллаб йиғлади. «сен ифлос нимани ҳам тушунардинг» деб ўйлар экан кўзларини бир нуқтага қадаб ғужғон ўйнаётган фикрларини айтиб йиғларди. Ахир мен биргина «Аяжон» сўзини эшитиш учун бағрим тўлиб уйим бозор бўлиши учун охирида орқасидан қолиб тепкилиб кўмиши учун дуои фотиҳасиз қолмаслик учун курашмаяпманми? Бу сохта қувончларни, ёлғондакам маст ҳавои фахр ҳеч ким билиб қолмасин деб «Қалбаки она» вазифасини аъло бажарармиканмандеб, худди имтиҳон топширадиган талабадек жони халакда ҳеч қурса, шу болагинанинг кўнгли ўксимай ўссин деб кечалари илтижолар қилганини ким билади. Худодан илтижолар қилиб ҳар кеч йиғлаб чиқишларини янгаси қаёқдан ҳам билсин. Елкалари силкиниб-силкиниб чиқди. Зеро буларнинг ҳаммасига акаси гувоҳ бўлсада, хотинига индамагани учунми, уни тинчитиб бўлмади. «Сохта қувонч, қалбаки она» деган фикр миясида айланар, ўзи эса тинмай йиғларди.
Бир вақт эшикдан кириб келган ўғилчаси унинг баралла йиғлаётганини кўриб қўрқиб кетди. Маҳкам қучоқлаб «Бўлди аяжон, бошқа ёмонлик қилмайман» деганидан кейингина Ҳайдаржонни қучоқлади. Бағри тўлиб юрагига сокинлик кириб келгандек кимдир аллалаётгандек тебранар экан, ман сохта бўлсам бола сохта демайди-ку, руҳий муштараклик остида гўзаллик, тўлиқлик, ростакам боғлиқлик сезди. Ўзимнинг суянган тоғим дер экан, елкалари кенгайиб қолган Ҳайдаржон билан тебраниб ана «Сохта алла» деб юборди. Ўзини оловли жар ёқасидан боласини эсон-омон олиб чиққан онадек «ўзинг чин боламсан» деб йиғидан тўхтаб бошини мардона кўтарди…
Шу боланинг келажаги, бахту омади олдида ўзини масъул сезди. Яна қонида ҳақиқий бурч масъулияти, Худо олдида жавобгарлигини ҳис қилди. Ахир унинг ўзи хоҳлаган, ўзигагина бўйсуниб боққа кирмай гулни, Худодан таваллолар, илтижолар қилиб сўраб олган эди-ку. Ўзи қўлласа қолганлар инсон-ку. Майли ҳамманинг боласи бўлсин. Олтинга тенг яхшиликлар ҳамма фарзандларидан қайтсин. Керак бўлса мен шундай бўлай, — Вазифа шуларни ўйлади-ю Ҳайдаржоннинг бахтига энг аъло чинакам она бўлишга қарор қилди.
Сайёра НУРИДДИНОВА
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 338 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар