1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Шайтон оралаган дўстлик

—Али, овозини ўчир!
Ҳайдовчи орқасига ярим ўғрилди.
—Нимани, Сурайё опа?
—Нимани бўларди? Машинани эмас ҳарҳолда…
Ҳайдовчи аллақайси ажнабий тилда жаранглатиб, эҳтирос билан куйлаб ётган хонанданинг овозини ўчирди.
—Бирон нарсадан асабийлашяпсанми?
Зебо Сурайёнинг тирсагидан енгилгина туртди.
—Йўғ-ей, толиқдим, шекилли, ҳеч нарса ёқмаяпти, — деди Сурайё ва машинанинг муздай ойнасига юзини босди. Атроф зим-зиё. Далалар, тутзорлар қоп-қорайиб кўринади. Фақат текис йўлдан машина учиб бораяпти. Ташқи кўринишидан Зебо тинч, сокиндай кўринса-да, аслида унинг ҳам ичи безовта эди. «Ҳеч нарса ёқмаслик» ҳолати унинг ҳам ботинида бор эди.
—Албатта, толиқасизлар-да, кетма-кетига иккита тўйни ўтказиш осонми? Айниқса, бунақа шинаванда халқ орасида! Эшитишаверишса, эшитишаверишса, сира «Тўйдим, қўйинг» и йўқ бўларкан бу тоғликларнинг, — ҳайдовчи — Алишер йўлда кўзи кетмаслиги учунми ё опаларининг ғалати кайфиятларини ҳайдашни истадими ўз-ўзидан гап очди.
Зебо:
—Ҳа, — деб қўйди, Сурайё индамади ҳам. Алишер яна гапиргиси келаётган эди. «Пул ёмғирдай ёғилди ўзиям. Тоғликлар роса сахий халқ бўлар экан…» Шунга ўхшаш опаларининг кўнглини кўтарадиган яна қандайдир гапларни топиб айтмоқчи эди. Аммо ўлар индашмагач, ҳадеб гап ташлашга хижолат бўлди. Нима бўлди уларга? Ахир, шундай яхши ўтган тўйлардан сўнг роса чақчақлашишар эди-ку. Бир-бирларига гап бермай, тўй таассуротларидан сўзлашишарди. Кимларнидир мақташар, кимларнингдир устидан кулишарди. Бошқа гуруҳлардаги ҳайдовчи — қўриқчилар Алишерга аксарият ҳолларда ҳавас қилишар:
—Опаларинг билан сира зерикмасанг керак. Кўнглида зарра ғубори йўқ қувноқ қизларни топиб олгансан-да, — дейишарди.
Бундай гапларни эшитганда Алишер тақдиридан рози бўлар, мақтовлардан бир бош ўсарди. Бугун нима бўлди? Йўқ, Алишер анчадан бери сезиб юрибди. Улар ташқаридан  аввалгидай иноқ, аҳил  кўринса-да, ўрталаридан нимадир ўтган. Аммо нима ўтган? Бу саволга жавоби йўқ.
Худди шу лаҳзада Сурайёнинг кўнглидан ҳам Алишерникига ўхшаш кечинмалар кечарди. Йўқ, унниг кўнглини жавобсиз саволлар қийнаётгани йўқ. У иккиланяпти… «Биров»дан эшитган ганлари тинчлик бермаяпти:
—Сизнинг овозингиз жуда тиниқ, жарангдор. Мусиқа, матн — ҳамма нарсани тушуниш қобилиятингиз Зебодан баланд. Нима қиласиз уни ёнингизга ёпиштириб? Бўлди-да энди шу пайтгача судраб келганингиз!
Гуруҳнинг «ярқ» этиб чиқиб, назарга тушиши осон эмас, яккахонликда порлаш имконияти кўпроқ. Келинг, ўзим сизга ёрдам бераман, воз кечинг ундан! — деди. Сурайё дабдурустдан «Ҳа» ё «Йўқ» дея олмади.
—Ўйлаб кўраман! — деди. Зебо билан иккови «Жуфт юлдуз» гуруҳитни тузиб, куйлай бошлаганларига неча йиллар бўлди. Қандай қилиб бехосдан:
—Ажралишамиз, — дейди?  Сурайё ўша кунлари яшаган кунларини хаёлан қайта яшади. Коллежга энди кирган пайти. Августни охирлатиб, шамоллаб қолди. Ўқишга сентябрнинг ўрталарида  келди. Ҳамма қизлар аллақачон бир-бири билан танишиб олишга улгуришган… Сурайё яккалангандай ўзини ғалати ҳи с қилиб турган эди, Зебо ёнига келди:
—Тузукмисиз? Сизни касал дейишди… — дея кўп йиллик танишдай гапира кетди. Шу-шу улар иноқлашиб кетишди. Сурайё қобилиятли, овози ширадор бўлгани билан ўзи одамлар билан киришимли эмасди, тез аччиғи чиқар ди. Шунинг учун бир жойга борганида иш битириши қийинроқ эди. Зебо эса очиқ чеҳрали, одамлар билан тез тил топишар эди. Бировнинг кўнглига тегмас, атрофдагилардан фазилат излар, топарди ҳам. Шунинг учун Сурайё унга: «Менинг яшил чироғим», деб ҳазиллашар эди. Иккови битта гуруҳ бўлиб куйлай бошлаганларида Зебонинг мана шу  фазилати уларга жуда кўп бор қўл келган эди. Энди ҳаммасига кўз юмсинми? «Ҳар ким ўз аравасиними ўзи тортсин?» десинми?
«Биров» эса ҳар кўрганида бошқа гап қуригандай фақат шундай гап очарди:
—Тушунсангиз-чи, бу — хиёнат эмас. Санъат қурбонликни севади. Ахир, не-не юлдузлар ажралишиб кетди, осмон узииб, ерга тушмади-ку…
…Зебо ҳам худди шу тобда Сурайёга гапи ёқмаётганини ҳис қиларди. Унинг кўнглидан нелар кечаётганини билмас, аммо ўзининг ҳам кўнгнлини тушунмасди. Чунки ўша «Биров» Сурайёнинг ёнидан чиқиб, унинг олдига келган эди.
—Сурайё сизнинг орқангиздан одам бўлиб юритди. Эҳтимол, унда овоз бордир, билими ҳам яхшироқдир. Бироқ у ўлгудай қўпол, тўнг.
Санъаткорга хос назокат, нафосат етишмайди унда. Сиз уни судраб юрибсиз. Нима қиласиз ўзингизга ортиқча ташвиш қилиб?! Ажралинг! Сиз ўзингизда бор фазилатлар билан тезда баландлаб кетасиз!
Ҳар қандай собит, қатъиятли одамга ҳам сўзнинг таъсири бўлади… Зебо: — Қўйсангиз-чи, биз биров-бировимизни тўлдириб яшаймиз, деган бўлса-да, кўнглида ғалати бир туйғу уйғонди.
«Ҳақиқатдан, ўзим алоҳида бўлсаммикин? Ҳозир ҳар бир нарсани у билан маслаҳатлашаман. Кўпинча унга бўйсуцнаман, ўзимдан уни ақллироқ деб биламан. Аммо  қачонгача? Ахир, энди ёш бола эмасман-ку…» Шундай ўйлар эди-ю… ичида ўзларининг бугунги ютуқларида Сурайёнинг улуши кўпроқлигини тан оларди.
Хўш, нима дейди унга? Муомала, муносабатни билмаслигинг баъзан ишимизни орқага тортяпти, кел, яхшиси, айро-айро ўз толемизни синаб кўрайлик…» десинми? Тўйриси, Сурайё шунга яқин бир гап қиламан, деб анчадан буён режалаштириб юрарди. «Тоққа тўйга кетяпмиз, овлоқ жойлари кўп. Балки, ўша жойда айтраман. Енинг қоьбилиятинг меникидан пастроқ, мени изгна тортяпсан, д еб айтишим шартми? Мен бошқа жанрда ўзимни синаб кўрмоқчиман, дейман. Ёпишиб олмас. Мен ҳам… деса-чи? Йўқ, рад қила олмайдиган баҳона, сабаб топиш керак»
Зебо ҳам тоғ қишлоққа сафардан бир нимани мўлжаллади. «Сурайёнинг кайфияти яхши бўлади. Йўлимиз шу кунгача бир эди, бир олманинг икки палласи эдик. Аммо бу ёғига йўлимиз айро экан» дейдими? Нега деса-чи? «Биров»ни ўртага тиқа олмайди-ку…
—Зебо, Алишер ҳам толиққандир, шу жойда озгина тўхтаймизми? — деди Сурайё.
—Майли…
Алишер шу ишорани кутгандай дарров тўхтади. Машинани чеккароқ олди.
—Анҳор бор экан шу атрофда, шовуллаб овози келяпти. Бачангдан одёлни орлиб тўшайми? Мезбонлар ул- бул ҳам солишган «йўлда тамадди қилиб кетасизлар», деб… Алишернинг хурсандлиги овозидан билиниб турарди.
—Йўғ-ей, бироз ҳаво оламиз, холос. Қоп-қоронғида ерда ўтириб бўладими? Худо билсин, қанақа бало ҳашаротлар бор?! — деди Сурайё.
—Али, агар ўзингда хоҳиш бўлса, тотиниб олавер, биз опанг билан шу атрофда озгина айланамиз, — деди Зебо ҳар доимгидай м улойим оҳангда.
Алишер индамади.
«Мен яна Алини хафа қилдим, Зебо суваб қўйди…» Эҳтимол, бошқа гал бўлганида Зебонинг бу қилгани унга Фазилат бўлиб туюлар, уни суюнтирарди. Ҳозир негадир ғаши келди. Зебонинг юмшоқ феъллиги жинини қўзитди.
Эҳтимол, Зебо ҳам аввалларгидай Сурайёнинг тик, қаттиқ гапларини: «Ўзи бари — шу», деб қабул қиларди, ҳозир эса аччиғини чиқарди.
—Бунча заҳарсан?! — дегиси келди…
—Зебо, кўпдан  буён сенга бир гап айтмоқчи эдим…
—Нима гап? Бировни севиб қолдингми? Албатта, аввал уни ўзим кўраман, гапиришаман, бахтли яшашингга кўзим етса, розилик бераман! Тўхта, тўхта, мен ҳам сенга бир гап айтмоқчи эдим…
—Сен ҳам  бировни севиб қолдингми? Мен ҳам у билан гапиришаман. Сени дунёдаги энг яхши қиз, дейман. Сочининг бир тори титраса, мендан кўрадиганингни кўрасан, дейман…
Йўқ, улар бир-биридан аччиқланиб ҳам, бир-бирининг кўнглини қолдирадиган гап айтишолмади.
Бирпас ҳаво олиб туришди.
—Бас, Али! Тонг отмай, шаҳарга етайлик! — Сурайё шундай деди-ю «Мерседес»нинг эшигини «қарс» ёпди. Машина елдек учди.

* * *

«Бугун мавриди келмади. Бошқа сафар айтаман», — деб ўйлади Сурайё.
«Бошқа сафарга қолди, шекилли, «Айрилиш» куйини чалиш», деб кўнглидан ўтказди Зебо… Аммо улар бошқа ўйлай олмай қолди. Ёнбош йўлдан гулдираб чиқиб қолган юк машинаси «Мерседес»нинг нақ белидан урди…
…Эртаси «Биров» бошқа «Биров»нинг олдида гердайиб ўтирарди:
—Мана, энди, бандаси хоҳлаган ишни Оллоҳим охирига етказибди. Иккови ҳам бир аҳволда шифохонада ётганмиш… Заказингиз бажарилди, ҳисоб. Сиз уларни ажратиб, яккалаб, иккига бўлиб, ўзингиз оралиқ йўлдан силлиққина чиқиб, кўтарилиб кетмоқчи эдингиз.
Энди чап ҳам, ўнг ҳам очиқ. Истаганча юқорилайверасиз. Улар энди соғайса ҳам одам бўлмайди…
Тингловчи «Биров» «миқ» этмади. Сўзловчи «Биров»унниг оғзига тикилиб қолди. Садо чиқавермагач, томоқ қирди.
—Бизнинг ишни бир ёқли қилинг энди…
—Қанақа иш?
—«Жуфт юлдуз»ни йўлимдан олиб ташласанг, икки думорлоқ сеники, деган сизми?!
Тингловчи «Биров» димоғида кулди:
—Қизиқсиз-а? Ўзингиз айтдингиз-ку, уларнинг ишини Аллоҳ тўғрилади, деб. Демак, ҳисоб-китобим Парвардигор билан-да…
—Ҳай-ҳай куфр кетманг! Лафз қилдингиз. Мен қўлимдан келганини қилдим. Не-не ёлғонлар тўқиб, кўнгилларига қутқу солдим! Агар шу фалокат бўлмаганда ҳам эрта-индин улар айриларди. Масала пишиб турган эди. Ҳақимни беринг!
Тингловч и «Биров» икки бармоғи орасидан бошмалдоғини чиқариб кўрсатди:
—борган жойингга боравер, буёғини сенсиз ҳам эплайман!

* * *

Зебо кўзини очди. Бошида қаттиқ оғриқ, қулоқлари шанғиллайди, кўз олдида хира парда:
—Сурайё… — деди деярли шивирлаб…
—Дўхтир, дўхтиржон! Бемор ўзига келди!
—Хайрият-ей, онасининг Худога айтгани бор экан…
…Сурайё кўзини очди. Кўкси, оёқ-қўлларидан зил-замбил бир нарса босиб тургандай, қимирлагиси келади, дармони йўқ…
—Зебо… — деди.
Жонлантириш хонасини шифокорларнинг қувончли овозлари босиб кетди.
Улар иккови ҳам бир-бирига энг муҳим гапни айтгиси келарди. Аммо бу энди фалокатдан сал аввал тил учига келиб турган сўз эмасди, балки, иккови бир-бирига ишонган, суянган, дамларидаги иссиқ, меҳрли сўз эди.

ДАВЛАТБАХТ

Ҳозир сайтимизда 870 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ