Сайт бўлимлари
Дуоси ўтмайдиган ота
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 06 Октябрь 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Бу гал таҳририятга қўнғироқ қилган муштарийнинг айтганлари кўпчиликнинг кўнглидаги дард бўлса, ажаб эмас.
- Дадам ароқ ичадилар. Биз бундан уяламиз. Мен бугун шу ҳақида гапириш учун сизларга қўнғироқ қилаётгандим.
- Эшитамиз, сизни.
- Эсимни таниганимдан бери дадамнинг ароқ ичишларини биламан. Оилавий тадбирлар, қариндош-уруғларнинг тўй- шодиёнасими, байрамми, хуллас, салгина хурпсандчилик бўлса бас, ичишга баҳона топилади.
- Хурсандчилик хафачилигу, дилсиёҳликларга уланади денг?
- Секин айтасизми?! Сўкиниш, ҳақорат, жанжал... Эҳ, бу гапларни айтиш билан адо қилиб бўлмайди. Гапираётганда қайтанга яна ўша изтиробларни бошдан кечираман. Дадамнинг ичишларига давао тополмай турганимизда, энди акаларимнинг ҳам ичкиликка ружуъ қўяётгани, бу ҳам етмагандек дадам билан бирга қадаҳ чўқиштитриб ичаётганини юрагимни оғритияпти.
- Ҳмм... Аянчли ҳолат, чиндан ҳам. Ўғилнинг ота олдида ароқ ичиши отасининг бетига тупуриш билан барорбар. Ароқ- ҳаром қилинган нарса. Ҳаром нарсани истеъмол қилиш -уят иш. Отасининг олдида уят ишни қилишдан хижолат чекмаётган ўғилнинг қилғиликлари- отанинг ер бўлганидан нишона эмасми?
- Мен ҳам шуни ўйлаб сиқиламан-да. Келинойиларимнинг бошига онам бояқишнинг кунлари, жиянларимнинг бошига биз кўрган кунлар тушишини ўйлаб ўкинаман. Баъзида ўйлаб ҳайрон қоламан, акаларим ёшлигимизда дадам ичиб келиб тўполон кўтарганларида онамнинг қийналганларини, йиғлаб қўшниларнинг уйида калтакдан жон сақлаганларини кўриб катта бўлган. Наҳотки, онам кўрган азобларни аёлига раво кўрса?! Дадам пичоқ ўқталиб онамни қувганларида, “онажон” деб чинқириб онамнинг этагига ёпишганлари эсидан осонгина чииқб кетдимикан? Шу қуриб кетгур ароқнинг дастидан болалигимиз кўз ёшлару изтиробларда ўтиб кетди. Акаларим кўрган кунларимизни унутиб юборишибди-да.
- Ўзингиз ҳам оилалимисиз?
- Ҳа, турмушга чиққанман. Энг ачинарлиси эрим билан ота уйимга меҳмонга борсак, дадам аллақаердан ароқ топиб келадилар-да, “олинг-олинг” деб эримга ҳам ароқ қуйиб бераверадилар. Хуллас, ўғиллари, куёви билан бирга ароқ ичадиган бўлган отам. Биз ёши ўтинқираб қолса, ўзини йиғиштиради, сал эпақага келади, деб ўйлагандик. Афсус, борган сари баттарлашиб боряпти...
- Ўғли ва куёвлари олдида ароқ ичиб, оғзига келган гапни қайтармай гапираётган ота – оталикка иснод келтираётган ҳамиятсиз эркакдир!..
- Отамдан “ўрнак” олаётган эрим ҳам ичадиган бўлган. Гапирсам оғзимни ёпиб ташлайди. Тилим қисиқ- отам ароқхўр...- Муштарийимизнинг ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди.- Ҳатто қайнонам “тузуккина ўғлимни ароқ ичадиган қилди. Пешонам қурсин, шунча дуруст одамлар қолиб, пиёниста билан қуда-анда тутинаманми?” деб юзимга ҳам солдилар. Ароқхўр отанинг зулмидан турмушга чиқиб халос бўламан, деб ўйлагандим.Афсус, бу тавқи лаънатдан ўлгунимча қутулолмас эканман...
- Тушкунликка тушманг. Ниятни бутун қилинг. Аллоҳдан отангизга инсоф ва ҳидоят сўранг. Қайнонангизоиласидаги тарбиявий муҳит носоғлом эканини сизга, отангизга тўнкамасин. Акаларингиз-ку, отангизни қилмишларини фитратига кўчириб улғайган. Лекин қайнотаси билан бирга ўтирволиб ичаётган куёв ҳам тарбияли эмас! У ҳам маънавий қашшоқ оила ва бетайин ота тарбиясинир кўрган! Агар тузукроқ тарбия кўрган бўлганида, қайнотаси ароқ қуйиб зўрлаётганда ичмасди ёки ниманидир баҳона қилиб ўша даврадан чиқиб кетарди. Қайнотам узатяпти, деб бемалол спиртли ичимликни кўтараётган йигитнинг йигитлик ғурурига ҳам қойил қолмадим!..
- Мен фақат бояқиш онамни ўйлайман. Ёшлигини эрининг арохўрлиги куйдирганди. Энди кексайиб, неваралари даврасида роҳат-фароғат кўраман, деганида ўғиллари билан куёвларининг ичиши ни кўраб адо бўлаяпти. Келинойиларим қайнотаси ичириб маст қилган эридан азият чекса, қандай қилиб қайнотасини ҳурмат қилсин?.. Қўйинг, ортиқ гапиролмайман. Ароқнинг уйи куйсин-ей!..
Афсуски, орамизда муштариймизнинг отаси ва уларнинг оиласига ўхшаган оталар, оилалар кўп. Шукрона билан ёзилиб, дуолар билан йиғиштириладиган дастурхон атрофида эркаклари ароқ ичиб гуноҳга ботаётгани, ақлини ўлдириб, файзини ҳайдаётгани кўнгилга оғриқ солади. Таассуфки, бундай оилаларда файз йўқ, барака йўқ. Ароқ қўйилган дастурхон атрофида қилинган дуолар ижобат бўлмайди. Ароқ ичадиган отанинг дуоси ижобат бўлмайди. Бу қандай кўргулик, бу қандай мусибатки, отасининг дуосидан умидвор фарзандларнинг хоҳиши бажо бўлмаса. Оталар тирик бўлсаю, уларнинг дуоси мустажоб бўлмаса...
Рухшона ФАРРУХ
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 184 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар