Сайт бўлимлари
Аяжон, бизни ташлаб қаёққа кетдингиз?!
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 14 Март 2017
- (Нашр қилинган санаси)
Аяжон, бизни ташлаб қаёққа кетдингиз?! Кўзимизни жиққа ёшга тўлдириб қаён кетдингиз?! Сиз кўмилдингизу, сиз билан бирга меҳрингиз ҳам кўмилди. Сиздан жудо бўлганимиздан кейин ширин сўз, ёқимли алла, тоза кийим, тотли таомдан ҳам жудо бўлдик. Кўйлагим озгина кир бўлса, дарров тозасини кийгизиб қўяр эдингиз, ҳозир кўйлагимнинг кирлигидан ўртоқларим устимдан куладиган бўлган. Ноилож ўзим кир ювишни ўргандим.
Сиздан кейин уйимизга бошқа бир хотин келди. Кичкина ўғли ҳам бор экан. Келганининг эртасига сиз суядиган тувакдаги гулларни олиб чиқиб охлатга ташлаб юборди.
– Хола, бу гулга аям ҳар куни сув қуяр эдилар. Аяжоним бу гулни яхши кўрар эдилар. Охлатга ташламанг, - дедим.
–Аяжониз яхши кўрсалар, мен ёмон кўраман, тушиндийзми? Бу уйда аянгиз эмас, мен хўжайинман, - деди.
Дадамга қарадим. Дадам юзини олиб қочди. Эртаси куни қарасам, сиз суйиб киядиган кўйлагингизни олиб, пақирга солди. Аям кирни бу пақирда ювмасдилар, дегани қўрқдим. Нима қиларкин, деб кутдим. Пақирга сув тўлдириб синглимга берди.
– Фотима! Мана бу латтани олиб ошхонани полини ювиб чиқ, - деб буюрди.
– Бу латта эмас, аяжонимни кўйлаги. Фотима пол ювишни билмайди, у хали кичик, мен пол юваман, - дедим.
– Ҳув тирранча, кўп валдирама! Сенга ҳали бошқа иш бор. Аянгни кўйлаги поллаттадан бошқа нарсага ярамайди,- деб кўйлагингизни сувга ботириб-ботириб Фотиманинг олдига отди.
–Тезроқ бўл, бўлмаса кечандақанги калтакдан яна ейсан,- деди.
Кейин билсам, кеча Фотимани роса урган экан. Фотима қўрқоқ бўлиб қолган. Ўлганингиздан кейин кулгани йўқ. Ўлганингиздан бери унинг сочини ҳеч ким тузукроқ ювганини билмайман.
Фотима ошхонани полини арта бошлади. Мен ҳовли супуришга тушдим. Авваллари сизга кўмак бермаганимни ўйлаб, юрагим эзилиб кетди. Эшик очилиб дадам кириб келди. Қўлида сўмка бор эди. Ҳалиги хотин тиржайиб келиб дадам кўлидан сўмкасини олди. Ҳаммалари сиз ўтирадиган уйга кириб кетишди. Сиздан кейин у уйга биз кирганимиз йўқ. Фотиманинг каравотида ҳалиги хотиннинг боласи ётади. Фотима эса мен билан.
Бир оз муддатдан кейин уй ичидан кулги овозлари эшитилди. Узоқ кулгидан кейин ҳалиги хотиннинг ўғли ичкаридан чиқди. Бир қўлида "марожна" иккинчи қўлида "печини". Фотимага қарадим. Энгашиб пол ювяпти.
Сиз доим: "мана буни еб олсанг полвон бўласан" деб овқат едирар эдингиз. Фотимани ёнгинангизга ўтирғизиб овқатлантирардингиз. Ҳозир Фотима иккимиз алоҳида ўтирамиз. Дадам, янги хотин ва унинг ўғли алоҳида ўтиришади.
Аяжон, қачон қайтасиз?! Аяжон қачон бизни олиб кетасиз?!
Абу Абдулборий Жалолиддин
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 836 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар