Сайт бўлимлари
“Менга таскин эмас, муҳаббат керак”
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Бугун якшанбалигига кун ёйилиб, чошгоҳга яқинлашгунича ухладим. Ора-сирада уйғониб Гулиноз ётган хонага қулоқ тутаман. Менимча у ҳам ухлаяпти. Бўлмаса комьпютернинг чиқиллаган овозию, мусиқа товушлари чиқиши керак эди. Нима бўлди экан? Унинг бу пайтгача ухлайдиган одати йўқ эди-ку. Ҳа майли, ухлаётган бўлса ухлаётгандир. Оромини бузмайин. Кеча алламаҳалгача клавиатураларни силаб чиқди ўзиям. Яхшиси нонушта тайёрлайман. Тақир-туқуримдан Гулиноз ўзи уйғониб кетади. Ўрнимни йиғиштирмай, бет-қўлимни чайиб, ошхонага ўтдим. Идишлар овозию қадам товушимдан Гулиноз уйғониб кетди.
Хоним, ҳеч йўқ якшанбада мазза қилиб ухламайсизми? Одати бўйича менга тонгги биринчи табассумини ҳадя этиб, қўл силкиб қўйди.
— Қандайсиз?- Жилмайиб қўл силкийман мен ҳам.- Уйқум ўчиб кетди, нонушта тайёрлай дедим.- Гулиноз “бош устига хоним” деб ваннахонага йўналди. Феъл- атвори ғалати шу дугонамнинг. Яқинда томдан тараша тушгандай, “энди сизни хоним дейман, биз ҳали каааатттта хоним бўламиз” деб қолди. Нима ҳам дейман, у менга хоним деб мурожаат этадию, аслида ўзи қайсар хоним. Қайсар бўлса ҳам яхши кўраман. Шу мусофир юртларда бир-биримизга суяниб қолганмиз. Аввал Тошкентда ўқидик, кейин пойтахтпарастлигимиз тутиб ишлаб қолдик. Мана уч йилдан бери хориждамиз. Мен таҳсил важидан Берлинга келадиган бўлдим. Гули аввал оҳуникига ўхшаган чиройли кўзларини ёшга тўлдириб пирпиратиб турди-да, сўнг қатъият билан:
— Мен ҳам кетаман сиз билан. Сизнинг мени бу тош шаҳарга ёлғиз ташлаб кетгани ҳаққингиз йўқ. Мени эса бир тўда ажнабийлар ичига сизни ёлғиз юборишга ҳақим йўқ. Бораверайлик-чи, шу ерда топилган иш ўша ерда ҳам топилар. Ўртамиёна газетада ишласам ҳам, икки йилда анча тажриба орттириб қайтаман,- деб қолди. Тўғриси, унинг бу таклифи менга жуда ёққани билан бирга кўнглимни ҳам ийдириб юборди.
— Сизга қийин бўлмаса бўлди, ёнимдалигингиз менинг хотиржамлигим - дедим уни бағримга босиб. Суҳбатимиздан уч ой ўтиб иккимиз ҳам Германияга келдик. Мана салкам икки йилдан бери шу ердамиз. Худо хохласа икки ойдан кейин юртга қайтамиз. Гулиноз бу ерда немис тилини мукаммал ўрганиш билан бирга, ёшларбоп журналда ишлаяпти. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг газеталарини ҳам “тинч қўймаяпти”. “Юртга қайтганимиздан кейин гонорарларни бир йўла миллион қилиб оламан ҳар бир газетадан” дейди, ҳазиллашиб. Мен ҳам яқинда илмий ишимни ёқлайман. Ундан кейин яна бу телба кўнгил қайларга бошлайди, Худо билади...
— Хоним, бугун ажойиб бир туш кўрдим. Тушимда биз Бухорода эмишмиз. Сиз билан айланиб юрганимизда, аллақаёқдан иккита оппоқ тулпор ёнимизда пайдо бўлибди. Шўхлигимиз тутиб тулпорларни минволибмиз-да, пойга чоптирибмиз... Бирам тушимга берилиб кетибманки...- Гулиноз столга қаҳва идиши, шакар, сарёқ ва нонни жойлаштира туриб тушини гапира кетди. Қуймоғим бўлди. Нонушта қила бошладик.
— Бугун нима қиламиз? Ҳарқалай якшанба. Бунинг устига яқинда Ўзбекистонга қайтамиз.Ўқиш ва иш билан бўлиб тузукроқ айланмабмиз ҳам. Эртага таниш-билишлар сўраса, нима деймиз?- Гулинозни биламан. Кўчада сандирақлашни жини суймайди, менга кўнглим учун айтяпти.
— Ҳеч йўқ якшанба куни уйда ўтириб дам олайлик. Бугун сизга мен овқат тайёрлайман. Грециялик ўртоғим Натальядан ажойиб бир таом рецептини ўргандим.
— Фақат ичига аллақанақа карам, қўзиқорин, пишлоқ солмайсиз а?- Кўзларини пирпиратди Гули. Ҳазил-ҳузул билан тамадди қилдик. Нонуштадан кейин одатдагидек компьютерини ёқиб интернетга уланди. Мен ҳам ҳар галгидек телевизор қаршисидаги диванга ёнбошлаб олдим. Қандайдир фантастик кино бераётган экан, берилиб томоша қилаётгандим телефонимнинг чинқириғи чалғитди. Экранда Тожикистонлик дугонам Парвинанинг рақами кўринаётганди.
— Самиражон, мен билан бир жойга бориб келолмайсизми? Бир ўзим боргани оёғим тортмаяпти. Таксида уйингиздан олиб кетаман. Тезюрарда шаҳар чеккасидаги посёлкага бориб келамиз. Табиатан бировга рад жавобини беролмайман. Ҳозир умуман кўчага чиқишни истамаётган бўлсам-да, Парвинага рад жавобини беролмадим. Аммо Гулинозга тансиқ таом ваъда этгандим-ку...
— Гули, мен Парвина билан шаҳар чеккасига кетяпман. Кечгача қайтамиз. Албатта ваъда қилган таомни тайёрлаб бераман. Сиз ҳам борадиган бўлсангиз юринг, у ерда Парвина нима қилади, ҳозирча сўрамадим. Менимча илмий ишига бирор нима керак бўлганов.
— Шу Парвинани ҳеч ёқтирмадим-да.- Гулиноз сохта жаҳл билан қовоқ ўйди.- Қачон қарама сизни мендан айириш тараддудида бўлади.
—Ундай деманг, шириним, рашкчилигингизни қадрлайман. Сизни мендан ўлим айиради.
— Ие, турмушга чиқсак-чи?
- Ака-укаларга овсин бўлишга келишганмизу...- Гулиноз бу жавобдан қониқди ҳарқалай мени яхши тилаклар ва оқ йўл тилаб кузатиб қўйди.
Парвина таксида кутаётган экан. Йўлга тушдик. Мен тожик тилини унча яхши билмайман, Парвина эса ўзбек тилини билмайди. Рус тилида мулоқот қиламиз. Гаплашиб кетаётганимизда кутилмаганда такси ҳайдовчиси пешойнадан бизга қараб русчалаб сўради:
-Қизлар қаерликсизлар?
-Мен Тожикистонданман.- Парвина эътиборсизлик билан жавоб қайтарди.
-Мен Ўзбекистонликман,- дедим негадир йигитга қизиқсиниб қараб.
-Ўзбекистонданмисиз?- Йигит ўзбек тилида ҳайрат ва қувонч аралаш энтикиш билан сўради.
-Ҳа.
-Ҳамюрт эканмиз. Сиз қайси шаҳардансиз?- Ҳайдовчи дам бадам пешойнадан қараб сўради.
- Бухороданман. Сиз-чи?
- Мен Самарқандликман. Ўн йилдан бери шу ердаман. Тирикчилик, тақдир шу ерларга бошлади. Сизлар нима иш қиласизлар?
- Биз ўқиймиз. Яқинда таҳсил тугайди, насиб этса юртга қайтамиз.
- Ҳа... Юртга қайтиш керак... Менинг ҳам шартномам тугайди. Олти ойлик муддатим қолди. Онам ҳар гаплашганимизда “сен тенгиларнинг болалари бўйига бўйлашиб қолди, қачон уйланасан? Тезроқ кел, сени уйлантирайлик, мен ҳам невара қучайин” деб эзиб юбордилар...- Йигит билан суҳбатимиз қовушиб кетди. Айтишича, исми Абдуллоҳ бўлиб, ўзи асли самарқандлик экан. Кўзойнагини олиб, орқага қараган эди жисму жоним қақшаб, гўёки юрагим танамдан узилиб кетандай бўлди. Билмадим, бу қандай ҳиссиёт эди, лекин мен айни пайтда унинг чеҳрасидаги аланечук дардли, самимий, сирли қиёфанинг мафтунига айлангандим. Бўғзимни аччиқ алам куйдира бошлади. Манзилга етиб келдик. Тушаётганимизда йигит телефон рақамимни сўради. Мен ўзимда эмасдим. Ҳеч қачон биринчи марта кўриб турган одамимга телефон рақам бермасдим. Ҳозирги ҳолатим эса... Унга рақамим ва электрон манзилим ёзилган ташриф қоғозимни узатдим. У хайрлашиб машинасини юргизиб кетди. У билан бирга юрагим, хаёлларим кетди. Кўксимда чала ўлик илинж- ташриф қоғозимнинг ундалиги менга нимёруғ умид берарди...
Гулиноз эшикни оча туриб менга ҳайрон тикилди:
- Вой ўлмасам, тинчликми? Яхши бориб келдингизми? Нима гап? Рангу рўйингиз бир аҳволку!
- Ҳаммаси жойида... Йўлда толиқдим шекилли... Ҳозир ювиниб чиқиб сизга ваъда қилган таомни тайёрлайман...- Унинг кўзларига қарашга дош беролмай, хонамга отилдим.
- Менга қаранг, алдашни эплаёлмайсиз! Гапиринг, нима бўлди сизга?!- Гулиноз елкамдан тутиб ўзига қаратди. Дугонамнинг ўткир нигоҳларидан сир яшириб бўлмаслигини шу топда ҳис қилдим:
- Гули... мен тентакман-а... Гули.... Мен севиб қолдим шекилли... Буни тушунтириб беришим қийин... Бундан ўн йил аввал шундай ҳисни бошдан кечиргандим... Бугун туйғуларим янгиланди...- Йиғлаб юбордим. Ўзимга ҳайрат аралаш таажжуб билан термулиб турган дугонам мажолсиз креслога чўкди. Унга бўлган воқеани гапириб бердим.
- Телефон рақамингизни сўрабдими, демак у ҳам сизга бефарқ эмас. Мен телепатия деган нарсага ишонаман. Ким менга қандай ҳисда бўлса, менда ҳам ўша инсонга нисбатан худди ўшандай туйғу жонланади.
- Мен ҳам шундайман...- Гулинозга журъатсизгина жавоб бердим.
- Бу яхши...- Сиз тайёргарлик кўраверинг, сизни буюк муҳаббат кутмоқда.- Гулиноз мужмал таскин берган бўлди. Бир муддат лабларини қимтиб ўйланиб турди-да, ўзи доим такрорлаб юрадиган сатрларни ўқиди:
Менга таскин эмас, МУҲАББАТ керак,
Умидсиз кунларим қилар сазойи...
Унинг гаплари нашъа қилиб кўзларимдан дув-дув ёш оқа бошлади. Гулиноз хонасига кириб ичкаридан эшикни қулфлаб олди...
***
Дарду дунёимни қора қилган ўша кундан кейин хаёлларим Абдуллоҳ томонга бошлар, назаримда мен келажаги йўқ муҳаббат, охири йўқ сароб сари бораётгандим. Телефонимнинг ҳар чақириғини умид билан қарши оламан, ҳар куни электрон почтамни илинж билан очаман... Сўнг умидсизгина хаёлга толаман. Хаёлларда висол, орзуларда дийдор топаман. Бора-бора кўксимни алангалатаётган муҳаббатнинг олови сал пастлаган бўлди. Мусофир юртда танишган нотаниш қўнғироқ ҳам қилмади, электрон манзилимга мактуб ҳам ёзмади. Вақт олий тоифали шифокор экан, кўнглимдаги бу дардга бироз бўлсада малҳам бўлди. Бу орда таҳсил муддати ҳам охирлаб, юртга қайтадиган бўлдик. Икки йил мобайнида қадрдон бўлиб қолган дўсту танишлардан айрилиш қанчалик изтиробли бўлмасин, Ватан, яқинлар, ота-она ва жигарлар соғинчи, ширин дийдорга интиқлик баридан устунлик қилаётганди.
***
Ўзбекистонга қайтганимиздан сўнг бир ойча туғилиб ўсган она юртимизда Бухорода яқинларимиз бағрида бироз муддат яйрадик. Бир ойлардан кейин Гулиноз иккимиз яна Тошкентга қайтдик. Мен Университетга ишга қайтдим, Гулиноз интернет журналистикаси бўйича ўзини синаб кўрмоқчи бўлиб веб-сайт очди. Кунларимиз яна ўша зайлда, бир-биримизга суяниш, далда бўлиш билан ўтаётганди. Бир куни шом қоронғусида уйга келсам, Гули шошилинқираб эшикни очдию қўлимдан етаклаб хонасига олиб кирди:
- Буни қаранг, Самира, мана бу мақоламга шарҳ ёзган Абдуллоҳ сизнинг Абдуллоҳингиз эмасмикин? Шарҳини ўқиб юргаим жиз этди. Биласиз, сезги органларим аниқ ишлайди, хўп деяверинг, Ягонам, бу ўша!- Гулинознинг гапларини эшитиш баробарида Истиқлол неъматлари ва Ватан мустақиллиги ва юртдан олисда юрган пайтларимиздаги соғинч ҳислари мадҳ этилган мақолага “Абдуллоҳ” имзоси остидаги шарҳни ўқий бошладим: “Мақола муалифига ташаккур! Чиндан ҳам Ватан қадрини, юрт соғинчи бу муқаддас гўшадан олисда юрганимизда кўпроқ сезилади. Мақолани кўзларимда ёш билан ўқидим.. Яна бир бор муаллифга Аллоҳдан офият сўраб қоламан!” Гарчи юрагимда ўша мени ишқ оташидан куйдирган Абдуллоҳ бўлишини астойдил истаётган бўлсам-да, ноумид алпозда Гулинозга термулдим:
- Қизиқмисиз, бунақа хорижда юрган Абдуллоҳлардан озмунчаси борми? Ўша бўлгани билан унга нима ҳам дердик... - Қўйинг, дардим ўзи энди-энди эскираяпти, уни тирнамайлик...
- Самира, менга келган шарҳларда муаллифнинг электрон манзили кўрсатилади, фақат мен шарҳда уни кўрсатмайман. Агар билсангиз, шу изоҳни қолдирган Абдуллоҳнинг электрон манзили Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
экан. Хўш, энди бунга нима дейсиз? Ҳа, энди, бунисига нима дейсиз?- Гулиноз машҳур кинофильм қаҳрамонига тақлидан қошларини чимириб Ойпошшанинг иборасини такрорлади.
- Билмасам, Гули. Ҳа, хўп, ўша Абдуллоҳ ҳам бўлди, дейлик, нима қилмоқчисиз? Кел, дугонам сени деб адойи тамом бўляпти, уни сев, унга уйлан, дейсизми?- Менга умид бериб телефон рақамим ва электрон манзилимни олиб шу бўйи жимиб кетган йигитга нисбатан алам юрагимни ўртаётганини дугонамга билдиришдан хижолат бўлсам-да, айни пайтда унга яқинлашиш, унга яна бир бор дуч келишни астойдил истаётгандим. Гулинозга индамай хонамга кириб кийимларимни алмаштира бошладим. Томоғимни аччиқ алам бўғиб қўйганди. Ҳарчанд йиғламасликка уринсам-да, кўз ёшларим қуйилиб келаверди. Ўксиб-ўксиб ёш тўкдим... Ҳар доим мен билан шундай бўлади. Назаримда армон бўйнимга маҳкам осилиб олгану мени ҳеч қўйиб юборгиси келмаяпти...
Доимгидек ишга келиб ишларимни бошлашдан аввал электрон манзилимни текиширишга тушдим. “Нотаниш гўзалимга” сарлавҳали мактуб диққатимни тортиб, юрагим ҳақпириб кетди. Курсорни мактуб манзили кўрсатиладиган жойга олиб боргандим, Гулиноз айтган манзилни кўрсатди. Ҳаяжон ва титроқ аралаш энтикиш билан мактубни ўқий бошладим:
“Самирахон! Дугонангиз Гулинозхоннинг мактуби зулмат қалбимга қуёш бўлиб кириб келди! Уларнинг сайтига анчадан бери кирардиму, ҳеч қчаон мақолаларга шарҳ ёзмагандим. Аммо дугонангизнинг Ватан соғинчи ҳақидаги кечинмалари мени бефарқ қолдирмади! Жуда ҳам хурсандман, у мақола менга сизни топиш имконини берди, беҳисоб шукр! Ўшанда сизларни манзилингизга ташлаб қайтаёттб кутилмаганда бахтсиз ҳодисага йўлиқдим. Хаёлларим сизда олиб кетибдими... (ҳазил) Хуллас, мени шифохонага олиб бориб кийимларимни алмаштиришибди. Икки кундан кейин кўзимни очиб, ўзимга келибман. Муолажалар таъсирида бир ҳафталардан кейин ўзимни таний бошладим. Шунда хаёлимга биринчи келганлар онажоним ва сиз бўлдингиз... Афсуски таъмирталаб бўлиб мажақланган машинамда қолиб кетган ташриф қоғозингизни тополмадим. Шундан бери то Гулинозхоннинг мактубини олгунимга қадар телбавор юрдим, Самирахон... икки ҳафтадан сўнг Ўзбекистонга қайтаман. Албатта дийдорлашамиз а? Жавобингизни интиқ кутаман! Абдуллоҳ”
- Ҳов, Самир? – Гулиноз одати бўйича бандлигини сездириб телефонга жавоб берди.
-Ўзбошимча дугонам мени. Уйга босам таъзирингизни бераман. Нега бир оғиз менга индамадингиз?
-Нима экан?- Гулиноз Абдуллоҳга хат ёзгани эсидан ҳам чииқб кетган экан шекилли, ҳайрон бўлди.
-Абдуллоҳ Самарақандийга хат ёзибсизу?
-Ааа, жавоб келдими?!- Гулиноз қийқириб юборди.
-Ҳм... Уйга борганимда гаплашамиз...
-Йўқ, сабрим етмайди, бўлинг, паролингизни беринг, ҳозироқ ўқимасм, кўнглим жойига тушмайди.- Гулинозни биламан, бир нарсани эшитдими, тагига етмагунича тинчимайди. Бироздан кейин қўл телефонимга Гулиноздан смс хабари келиб тушди “Келаётганингизда менга шоколад олиб келинг. Қанақаси ёқишини жуда яхши биласиз а? Қора, аччиқ, ораси коваклигидан”...
Абдуллоҳни кутиб олгани аэропортга чиқдим. Негадир хижолатлик, истиҳола, ҳаяжон ва ширин энтикиш ҳислари аралашиб кетиб юзларим чўғдай ёнар, юрагим ўрнидан чиқиб кетаётгандек тез ураяпти. Аллоҳим, ҳар бир бахтдан умидвор бандангни ноумид қилма, деб кўнглимда қайта-қайта такрорлайман. Хайрли бўлсин, илойим.... Мен кутган бахт қуёшдек нур сочиб мени кутаётган бўлсин...
Рухшона ФАРРУХ
(Шеърий сатрлар муаллифи Воҳид Луқмон)
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар