Сайт бўлимлари
Ҳаёт ҳақиқати
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 07 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Аҳроржон телефонининг чақириғини ҳам қувонч ва ҳам ҳадик билан қарши олди:
— Алло.
— Ассалому алайкум, яхшимисиз? — Қўнғироқдек жарангдор, мулойим ва меҳрибон товуш бутун вужудига ширин титроқ солди.
— Омонмисиз, азизим? Узр, бугун эрталабдан ишга кўмилиб кетдим. Кечга томон қўнғироқ қилмоқчи бўлиб турувдим ўзи...
— Ҳа... Ҳеч бунақа одатингиз йўқ эди-да... Шунга ҳайрон бўлиб қўнғироқ қилган эдим... Майли, вақтингизни олмай унда. Ишларингизни битказиб олиб ўзингиз қўнғироқ қиларсиз.
— Ҳа, албатта. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
— Ўзингиз ҳам... — Аҳроржон алоқани тўхтатиш тугмачасини босди-ю, оғир тин олди: “Аҳмоқ... Шўрпешона... Шундай қизни алдашга қандай журъат қилдинг?! Уф... Нималар қилиб қўйдим-а?..”
Бир зум пешонасини муштига тираб ўтирди-да, сўнг хаёлига келган фикрдан сергак тортиб, ўрнидан турди. Шоша-пиша хонасини қулфлаб, ташқарига чиқди ва йўл-йўлакай яқин дўсти Учқунга қўнғироқ қилди. Салом-аликдан кейин кайфияти йўқлигини билдириб гапни калта қилди:
— Тезроі “Олмос” қаҳвахонасига кел. Шу ердаман. Учқун ярим соатнинг нари-берисида айтилган жойга етиб келди. Дўсти билан кўриша туриб, ҳуштак чалиб юборди:
— Ҳазратим, бу не юриш?! Кўрган-билганлар, “Мавлоно Аҳрорхўжа, эшагини йўқотган йўловчидай шалвираб қолибди-ку”, дейишмайдими? Бундоқ қаддингизни тик тутинг-а...
— Учқун, дўстим бирпас шунақа гапларингни йиғиштириб тур. Ўзи дардим бошимдан ошиб ётибди. Сендан дурустроқ бир гап чиқарми, деб чақирганман. - Учқун бирдан жиддий тортди:
— Кўзларингни биринчи марта бундай ғамгин кўряпман. Ҳозир сени кўрган одам, бу йигит анчадан бери касал ётган экан шекилли, деб ўйлаши аниқ. Нима бўлди, ўзи?
— Дўстим маслаҳатингга муҳтожман. Биламан, ҳозир гапларимни эшитиб мени дўппослашдан ҳам тоймайсан. Лекин сендан бўлак киши менга ҳамдард ҳам бўлолмайди, яқин ҳам бўлолмайди.
— Хўш?
— Гап шундаки... гап шундаки мен бир қизни севиб қолганман... - Учқуннинг томоғига ичаётган шарбати сачраб кетиб, нақ чорак соат йўталди ўзиям. Сал-пал ўзига келгач, йўтал зарбидан қизариб ёшланган кўзларини рўмолчасининг учи билан арта туриб, дўстига қаради:
— Нима дединг, сен тўнка?!
— Нима мен одам эмасманми?! Севиб қолган одам тўнка бўладими?!
— Менга қара аҳмоқ, сен уйлангансан! Ҳавас қилгулик оиланг, гулдай хотининг, ширингина фарзандларинг бор-а, биласанми шуни?!
— Биламан, биламан. Лекин инсоннинг бахтли бўлиши учун фаіат шуларнинг ўзигина етмас экан. ОчиІи, хотинимга кўнгилсизман. Аввал бошида уйдагиларга унга уйланмаслигимни, севган іизим борлигини айтганман. Улар гапимга іулоі солмасдан ўз билганларича иш тутишди. Кейинчалик таідирга тан бериб, уни яхши кўриб іоларман деб ўйладим. Лекин, мана тўрт йилдирки бахт таъмини тотмадим. Бир зумгина астойдил кулмадим. Баъзан ўзимнинг ожизлигимдан ўртаниб, ўзимни ёмон кўриб кетаман...
— Ҳой, барака топгур, иккита ўғлинг бор-а?! Ношукрлик ҳам эви билан-да, энди.
— Фақатгина шу болаларим кўзларимни қувнатади. Ана шу ўғилларимни деб яшаб юрибман. Шуларнинг шўхлиги, эркалиги армонларимга юпанч бўлади.
— Аёлинг тилла. Ундан яхшиси, билмадим сен учун яна қанақа аёл керак?!
— Тўғри. У оқила, меҳрибон, ўзига яраша чиройи бор. Чевар, хушмуомала. Лекин менинг кўнглимдагидай аёл эмас. У юрагимни тушунмайди. Мен севган қиз тамоман бошқача. У нигоҳларимдан кўнглимни ўқий олади. Биз бир-биримизни сўзсиз ҳам тушунамиз. У билан соатлаб гаплашиб ҳам тўймайман. Хуллас, уни қаттиқ севаман. Уни учратганимдан бери ҳаловатим йўқолган. Дунёда мен орзу қилганимдай қиз бор экану, афсус, уни кеч топдим. Жуда кеч...
— У қиз уйланганингни биладими?
— Йўқ-да. Айтмаганман.
— Ие, бу қанақаси бўлди?!
— Бошида шунчаки эрмак, йигитчиликнинг овунчи деб танишган эдим. Бора-бора уни қаттиқ севиб қолдим. Тўғриси, шу даражада севиб қоламан деб ўйламаган эдим. Энди ундан воз кечолмайман. Лекин ҳақиқатни айтишга ҳам юрагим бетламаяпти. Уни севиб қолган пайтларим, нима бўлса бўлсин, хотиним билан ажрашиб унга уйланаман деб аҳд қилгандим...
— Энди-чи?
— Ҳалиги... Энди нима қилишни билмай сенга маслаҳат солдим-да. Ҳаммасига қўл силтаб, хотинимни қўйвориб унга уйлансаммикан?
— Бу сен ўйлаганчалик осон экан-ми? - истеҳзоли кўз ташлади Учқун.
— Аҳроржон индамай “уҳ” тортди.
— Менга қара, тўғриси бу борада қандай маслаҳат беришни-ку билмайман, лекин аниқ биламанки, сен ҳамманинг ишончини йўқотасан. Аввало, ота-онангнинг ишончи сўнади. Улар ўғлим хотини билан бахтиёр яшаяпти, деб ўйлашади. Кейин аёлингни кўнгли қолади. “Мен буни жонимдан ортиқ кўрсам, хизматини қилиб, меҳр-муҳаббат билан ардоқласаму, эвазига хиёнат билан тақдирлансам” деб, сендан ранжийди. Қолаверса, ҳақиқатни эшитгач ўша қиз қай аҳволга тушишини тасаввур қилиб кўр. У сени кечирармикин?!
— У ниҳоятда ақлли, тушунган, ўқимишли қиз... — ғудраниб қўйди Аҳроржон.
— Ҳа, ана шу ўқимишли бўлгани учун ҳам сени тўғри тушунмайди. “Бу уйида хотини, фарзандлари бўла туриб менга илакишиб юрган. Эртага менга уйланса ҳам кўп ўтмай яна биттасини топиб оладию севиб қолдим, деб орқасидан эргашиб кетаверади”, деган хаёлга боради. Сендан қаттиқ нафратланиб, хайр-хўшни ҳам насия қилиб кетаверади!
— Йўқ! - ингранди Аҳроржон, - мен уни йўқотиб қўйишни истамайман. Ундан ажралиб қолсам адойи тамом бўламан...
— Яна бир нарса, - Учқун унинг нолаларини эшитмагандай гапида давом этди, - башарти, сен оиланг билан ажрашиб, у қизга уйландинг ҳам дейлик, вақт ўтиб фарзандларинг сендан юз бурса-чи?! “Сиз бир пайтлар аямни хўрлаб, биздан кечиб, севги-муҳаббат деб, бошқасига уйланиб кетгансиз” деб маломат қилса чидай олармикансан?! Хуллас, оғайни эсинг борида этагингни йиғиштир. Бўлар иш бўлди, энди қизнинг йўлидан қоч. Уни бахтини бойлама!
— Қандай қилиб ахир? Уни севаман-ку?! Нега тушунмайсан?!
— Ҳой тушунган, ўргилдим сендақа тушунган одамдан! У қизга уйланолмайсан! Икки ўртада яқинларингнинг ишончини йўқотиб қўясан. Хотининг ҳам, анави қиз ҳам сени ташлаб кетади. Мен фикримни айтдим. Қолгани ўзингга ҳавола. Бундай олганда сен хотинингни ҳам, ҳалиги қизни ҳам алдаб келгансан Шундан кейин тасаввур қилавер аҳволингни...
— Нима қилсам экан-а?.. — Аҳроржон илтижо билан дўстига қаради.
— Битта йўли бор, телефон рақамларингни ўзгартириб юбор. Унга бошқа қўнғироқ қилма...
— Унга қўнғироқ қилмай туролмайман-да...
— Мажбур қил ўзингни. Бир ҳафта қийналасан, бир ой қийналасан, кейин кўникасан.....
— Ана, ўзинг ҳам унутасан демаяпсан, кўникасан деяпсан...
— Севгини унутиб бўлмайди, унинг азобларига чидашга кўникиш мумкин, холос. Тўғри тушун дўстим, оиланг фарзандларинг учун ҳам ўзингни, қалбингни енгишинг шарт. Бардам бўл дўстим. Йигит киши ҳар қандай машаққатни енгишда ўзида куч топа олиши керак. Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
Аҳроржон дўстининг сўзларини бўлмай тинглаб турди-да, кўнгандек секингина бош ирғаб қўйди. Туйқус нигоҳлар тўқнашганда Учқун дўстининг кўзларидаги ёшни кўриб юраги вайрон бўлди-ю, ўзини сезмаганга олиб қўяверди. Аҳроржон дўстига уни эшитгани учун раҳмат айтиб, хайрлашди-да, қаноти синган қушдай мажолсизланиб қайтди...
Орадан чамаси бир йилча вақт ўтиб, кўнгил дардлари бироз таскин топган Аҳроржон кўчада тасодифан ўша, бир пайтлар ўзининг оромини, қалбини ўғирлаган қизни учратиб қолди. Бир йигит билан қўл ушлашиб олган экан. Эри бўлса керак. Анча ўзгариб, тўлишиб, юзларига ҳомиладорлик нуқси урибди. Аҳроржоннинг ёнида ўтиб кетди-ю, ҳатто кўз қири билан ҳам қараб қўймади. Шумиди, у кутган муҳаббат?!
Аҳроржон томоғига қадалган алланимани оғир нафас ила ютиниб қўйди-ю, уйига шошилди. Хонадонида уни интиқ кутиб, бутун борлиғи билан севадиган жуфту ҳалоли, тўкис бахтининг мустаҳкам ришталари — фарзандлари интиқ кутишяпти. Бор меҳрини, муҳаббатини уларга бахшида этиши керак. Бу — ҳаётнинг асл қонуни. Аҳроржон тезроқ уйига боришни истаб, қадамларини илдамлатди...
Рухшона ФАРРУХ
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 835 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар