1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

“Дада, менга айфон олиб берасиз!”

 

 

 

Таҳририятга қўнғироқ қилиб тушган отахон муштарийимиз салом-алик, ҳол сўрашлардан кейин астойдил оғриниб гап бошладилар:
-    Неварам коллежда ўқийди. Бу йили иккинчи курсни тамомлаяпти. Шу десангиз уйда кунда жанжал, кунда тўполон...
-    Тинчликми? Нега жанжал бўлади?
-    Яқинда туғилган куни.Ота-онаси у кишимга совғагаэкранига бармоқ теккизсангиз ишлайдиган телефон олиб беришлари керак экан.
-    Ҳм..
-    Шуям гапми энди?! Шу бир матоҳни деб уйда ҳеч кимга тинчлик йўқ. Ҳамма ўртоқларида бор эмиш. Олмаса бўлмасмиш. Нархини эшитиб  бошимга оғриқ кирди. Долларда фалон пул бўларкан. Ўзимизнинг пулга чақсангиз бир ярим миллиондан ҳам ошиб кетади. Бола дегани ҳам шунақа бало бўладими, қизим? Бизлар ҳам бир пайтлари бола ўстирганмиз-ку! Болаларимиз биз хоҳлаган кийимни кийиб, биз хоҳлаган егуликни еб кетаверишарди. Олтита ўғил-қиз ўстириб ҳали бунақа томошаларни кўрмовдим. Бир жаҳлим чиқади, бир жаҳлим чиқади. Ота-онаси моддий имконияти унақа қиммат матоҳни олиб беришга етмаслигини, яқинда уй олиши кераклигини айтса ҳам боланинг жағи тинмайди. Ота-онани тушуниш йўқ! Бир пайтлари одамлар боласига бир бурда нонни аранг топиб едирган. Эски –туски кийимлар биланустини зўрға ёпинтирган. Мана биз, ўзим шундай  ҳолатда катта бўлганман. Энди кўз олдимда невараларимнинг ношукрлигини, тўқликка шўхликларини кўриб астағфирруллоҳ, деб ўтирибман.
-    Ота-оналарнинг ўзлари боласини бошига чиқариб олишади-да, кўнгли ўксимасин деб...
-    Эҳ, қизим, шу замоннинг болаларининг кўнгли ҳам қуриб кетмасин! Нега ўксийди а, нимага ўксийди? Қорни оч қолдими? Эгни юпун қолдими? Бир пайтлари болалар бўздан кўйлак-шарлвор киийм катта бўлишган. Буларнинг киядиган кийимлари ранг-баранг бўлса, ҳозирги болаларнинг ош-овқатини бурунги замоннинг қушбегиси есам деб армон қилган. Нега кўнгли ўксийди? Шу биргина матоҳни дебми? Тел дегани шу гаплашса бўлди-да. Фалон миллион турадиган одамини чиқариб кўз олдига қўярканми? Ҳайронман, одамлар қаерга қараб кетишяпти а?
-    Гапларингиз тўғри...
-    Ўйлаб қарасам, ота-она ва бола ўртасида масофа қолмаган. Ўзаро ҳурмат-иззат, болалар кўзида ота-онадан ҳайиқиш йўқ. Айниқса, болалар отасидан умуман қўрқмайди. Ҳурмат қилиш ҳақида гапириб ўтирмайман. Оталар фарзанди олдида ҳурматини йўқотиб, шунчаки ўша хонадонга кириб-чиқиб юрадиган бир аъзога айланиб қолганига анча бўлди. Жилла қурса, бу бебош болалар отасидан қўрқмайди ҳам. Ўйлаганинг сари юрагинг увишади. Оғринасан, куйинасан. Лекин фойдаси йўқ. Отасидан қўрқса шу неварам ҳам телефон деб шунча кундан бери жанжал қилмасди. Охири ўғлим бугун телефон олиб бериш учун ўғлига эргашиб кетди. Ҳам раҳмим келади, ҳам жаҳлим чиқади.
-    Аслида бундай вазиятларда бош айбдор ота-оналарнинг ўзи, деб ўйлайман. Боласи шунча қиммат телефонни олиб берасиз, деб жанжал қилишгача бордими, демак, бола ота-онасини ҳурмат қилмайди. Болага у жуда кичкиналигидан бошлаб катталарнинг меҳнатини қадрлаш кераклигини,  ҳар бир нарсанинг қандай келишини, оддий дастрўмол ёки бир дона конфетга қанчалик машаққат билан эришилишини тушунтириш керак. Шунда балки болалар ота-оналарини ўйлайдиган бўлармиди...
-    Албатта, айбдор ота-она-да. Болани ақли нимага етади? Болани тарбиялаш керак. Унга яхши-ёмонни, оқ-қорани ўргатиш керак. Боланинг айтганини қилавериб, у нима деса хўп деявериш яхшиликка олиб келмайди. Бола ота-онасидан ҳайиқиб турсин. Ҳозир ҳамма бало оналарда. Оталар оналарга қарши бир оғиз сўз айтолмайди. Онаси хоҳласа бўлди, отанинг истаги сариқ чақалик аҳамиятли эмас. Қисқаси, болалар отасидан тортинмай қўйди. Отага гап қайтариш, кўнгли тусаган нарсасини олиб беришини сўраш болалар учун оддий ҳол бўлиб қолди. Бундай ноҳақликни кўриб чидолмай кетаман. Афсуски, одамлар бу каби иллатларни бора-бора оддий қабул қилишга кўникиб қолишди.  Одамлар қачон келажагини ўйлайди?! Болалар келажагимиз дейиш билан келажак ёруғ бўлиб қолмайди. Бола тарбиялаш дегани унга қуллик қилиш, унинг истагини  индамай бажариб итоаткор бўлиш дегани эмас. Қанийди буни ҳозирги ота-оналар тушинишса! Эҳ, гапирсам гап кўп. Бу иллатларнинг сабаблари ҳам турли. Аммо улардан халос бўлишни ҳеч ким истамаяпти...
Отахоннинг оғриқларида жон бор. Айни кунимизда таҳририятга қўнғироқ қилган муштарийимизнинг невараларига ўхшаган ёшларни кўплаб учратяпмиз. Ундайларни кўрганимизда дарров ўзимиз бола, ўсмир бўлган пайтларимиз билан солиштиришга тушамиз. Лекин, дўстлар, фақат болаларни, ўсмирларни айбдор қилавермай, уларнинг атрофидаги катталар, хусусан ота-оналар билан ўзимизнинг ота-оналарни ҳам таққослаб кўринг-чи? Ота-онанинг аҳволи шу бўлса, боладан нима кутиш мумкин?..
Таҳририятга қўнғироқ қилган отахон муштарийимиз ўртага ташлаган мавзу юзасидан жамоадошлар баҳслашиб кетдик. Бир ҳамкасбимиз “Наҳотки, ёшлар шунчалик бағритош бўлиб, ота-онасига раҳм қилмайдиган даражага борган бўлса?” деганди, бошқа бир ҳамкасбим чўрткесарлик билан “Э, ҳаром луқма еган-да! Норози луқма еб ўсган болалардан бундан баттарлари ҳам чиқади” деди. Жамоадошимизнинг кескингапи мунозарамизга якун ясади. Бу хусусда сиз нима дейсиз?

Хонзода суҳбатлашди

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 876 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ