Сайт бўлимлари
Гумроҳ овсинимга инсоф берсин
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Узатилаётганимда онам:
— Қизим, келин бўлаётган хонадонинг ўқимишли, зиёли оила эмас. Қийналиб қоласанми, дейман,- дегандилар хавотир билан. Ўша пайтда севги муҳаббат кўзимни ҳам, ақлимни ҳам кўр қилиб қўйган эканми уларнинг куйинишларига парво қилмаган эканман. Орадан етти-саккиз йил ўтиб, дунёқарашим, ҳаётга муносабатим ўзгардию, онажонимнинг қанчалик ҳақ эканликларини англаб бораяпман.
Қайнонамнинг рўзғор тутимию, юриш-туришидаги феъл-атворини овсинларимда кўриб, бир кун келиб менда ҳам шу хусусиятлар кўчмасин-да, деган хавотирли ўйга ботаман. Катта қайноғам қарийб ўн йилдан бери хорижда ишлайди. Узунқулоқ гап-сўзларга қараганда ўша ерда бир татар хотинга уйланиб ҳам олган эмиш. Майли, бу ўз йўлигакуя, катта овсинимнинг фолбину азайимхон, сеҳр жодучию табибларга чопиши одамнинг ҳам энсасини қотиради, ҳам кулгисини қистатади. Қаерда фолбин ё азайимхон бор, деб эшитса бўлди, оёғини қўлига олиб чопади. Бир неча марта унга бу иши яхши эмаслигини, эрта бир кун жавоби борлигини айтдим. Қани энди қулоғига гап кирса! Қизлари бўйга етиб қолган, онанинг юриши эса ҳалигидек. Шунча нарсани кўриб индамай туришим яхши эмас, деб овсиним билан бир учрашганимизда:
— Опа, бу ишингиз яхши эмас. Фолбину азайимхонларга югуриб юришни йиғиштиринг-да, энди қизларингизни келинликка, бекаликка тайёрланг. Ҳадеб муллаакамни исссиқ – совуқ қилиб, ҳам ўзингизга гуноҳ ортирриб, ҳам эрингиз пешона тери билан ишлаб топган пулларни совурманг. Сиз қизларингизга тайёр кўргазма қурол бўляпсиз. Ўзингиз гуноҳга ботганингиз етмаганидек, қизларингизнинг ҳам миясини заҳарлаяпсиз. Қизларингиз ҳам сиздан ўрганиб ҳар нарсага шубҳа-гумон билан қарайдиган, “иссиқ-совуқ”, сеҳр-жоду билан иш битказаман деб ўйлайдиган гумроҳ бўлиб улғаяди. Гуноҳингиз ортгандан ортиб кетмаяптимикан,- десам, эшитганларидан хижолат бўлиш, ташвишланиш ўрнига фахрлангандек бўлиб:
— Ҳалиям шундай бўляпти. Қизларим қайнонам-бувисининг, аммаларининг қўлидан бирор нима олиб етмайди. Уйга қишлоқдан эримнинг қариндошлари, қайнонам, қайнопамларим ё қайнсингиллардан бири келса, ҳамма жойга кўз қулоқ бўлиб туришади. Улар кетгач “ойи, фалончи фолбинникига бориб келмайсизми, уйимизни тозалатиш керак, момомларми, аммаларимми дуо ташлаб кетишгандир” дейишади. Қизларим ҳан анча ўрганиб қолган,- деяпти оғзи қулоғида бўлиб. Тавба дейман, Худо одамни уриб қўйгани шудир-да! Гуноҳ ишдан фахр туйиб хурсанд бўлаётган нодон аёлга Яратганнинг ўзи тўғри йўл кўрсатиб, ҳидоятга бошламаса бекор экан-да.
Фолбину азайимхонларга доимий “мижоз” сифатида қатнайдиган хотинлар ҳам гуноҳга ботиб ҳам пулларидан айрилиб қолаётганларини ҳеч мулоҳаза қилмайдилар. Аслида фолбин ёки сеҳр-жодичилар ҳеч кимга бахт ёки соғлик бермаганини тушуниб етиш учун одам даҳо бўлиши шарт эмас. Шундоқ атрофга кўзларни каттароқ очиб, теран нигоҳлар билан қараса бўлди. Бир куни тасодифан бекатда ўтирган икки хотиннинг гапи қулоғимга чалиниб қолди. Аёлларнинг гап-сўзидан иккови ҳам фолбиннинг “ҳузури”дан чиқиб келаётган эдилар, чамамда. “Фалончихон опа (фолбинга ишора қилиняпти чоғи) мени ўқиётганларида бир хотин йиғлаб қўнғироқ қилди. Фалончи опа уни уришиб-жеркиб гапириб ташладилар. Кейинга менга қараб:
— Бу хотин эрини рашк қилиб фақат иссиқ-совуқ қилиб юрарди. Иссиқ- совуқ терс таъсир қилиб, эри бундан шубҳаланяпти. Сен фалончи билан юрар эмишсан, деб талоғини берибди. Шунга менга йиғлаб қўнғироқ қиляпти,- дедилар. Иссиқ-совуқни ҳам кўп қилаверса терс таъсир қиларкан” деди биринчи шеригига қараб. Ёнидагиси ҳам куйиб-пишиб унинг гап-сўзларини тасдиқлаб, яна алланималарнидир қўшимча қилган бўлди. Уларнинг суҳбати ногаҳонда қулоғимга кириб ҳам гуноҳга қолмай деб бекатдан узоқлашдим. Ён-веримизда овсиним ва қайнонамга ўхшаганлар озмунча дейсизми? Ўз ҳаётини чигаллаштиришдан бошқасига ақли ҳам уқуви ҳам етмайдиганларга Ўзи тўғри йўл кўрсатмаса, нодонга бас келишнинг ўзи бўлармиди!?..
Муҳаббатхон, Чилонзор тумани.
Фарзона оққа кўчирди.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 840 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар