Сайт бўлимлари
“Жигарим қизимни бахтсиз қилди”
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
— Алло, ассалому алайкум. Мен журналист билан мулоқот қилмоқчи эдим?
— Ваалайкум ассалом. Сизни эшитишга тайёрмиз?
— Мен дардларимни айтмоқчи эдим… Сайтингизни кузатиб бораман. Анчадан бери қўнғироқ қилмоқчи бўлиб юргандиму қандайдир истиҳола мени ортга қайтарарди. Бу гал шунақанги тўлиб кетганманки, ҳатто ҳаётдан чарчаб кетдим. Албатта қўнғироқ қилиб дардларимни айтаман, мени ҳам эшитадиган, менга ҳам қулоқ соладиганлар бордир, деган ўйда сизларга рақам тердим.
— Ўзингизни қўлга олинг. Сизни эшитишга тайёрмиз.
— Синглим, ўзимни таништирмасам майлими, эртага сайтингизда чоп этсангиз, таниш-билиш, дўсту душман олдида кулги бўлмай, деяпман…
— Ҳеч хижолат бўлманг. Кимлигингизни айтишингиз шарт эмас.
— Оилада тўрт ака-сингилмиз. Негадир болалигимдан катта акам билан унча чиқишмас эдик. Доим мени уриб-сўкар, бунинг учун ота-онамдан дакки эшитарди. Аммо вақти ўтиб улғайганимиз сари, биз ака-сингилларнинг ўртасидаги келишмовчилик болаларча майда ихтилоф каби йўқ бўлиб кетиш ўрнига, баттар авжга чиқа бошлади. Сал нарсага ғижиллашиб уч-тўрт кунлаб гаплашмай юрардик. Билмадим, ота-онам ҳам бизнинг бу одатимизга бепарво қараганми ишқилиб, уй-жойли, оилали бўлиб ҳам уруш-жанжалимиз ниҳояланмади. Орадаги муносабатлар яхшиланар, ака-сингил иккимизни болалар, неваралар яқин қилар, деган ниятда қуда бўлдик. Икки йил аввал қизимни жияним — акамнинг ўғлига узатгандим. Айни пайтда у уйимга қайтиб келган. Қизимнинг кўзларига қараёлмайман, уни мен шу кўйга солдим. Ўзи акам билан туғилганимдан бери келишмасдик, энди тамоман жудо бўлдик.
— Арзимаган дилхираликлардан фожиа ясашнинг кераги йўқ-да. Қолаверса, қайси қариндош қуда бўлиб яқин бўлибди-ки, энди сизлар бўлсаларингиз?! Майли, сиз-ку ёш экансиз, биринчи марта қиз узатишингиз экан. Ён- атрофингиздаги катталарнинг кўзи қаёқда эди? Улар қилаётган ишингиз нотўғри эканини гапиришмадими?!
— Энди уларни айблаш унчалик тўғри эмасдир, лекин аслида қуда-анда тутинишни катталар маслаҳат беришганди. Улар ҳам қайдан билсин, балки қуда бўлишса, муносабатлари яхшиланиб кетадими, деб ўйлашгандир-да.
— Қизингизга нима дейишибди?
— Шу, оилада майда-чуйда гап-сўзлар бўп туради-ку. Тўғриси арзирли бир сабаб ҳам йўқ. Бошида бўйида тез бўлмагани учун қилдан қийиқ ахтариб, гап-сўз чиқариб юришди. Кейин шукр, ҳомиладор бўлди. Лекин уруш-жанжаллар ҳеч тинмади. Энди аҳвол мана бунақа бўп турибди-да. Тўғриси, қизимнинг олдида ҳам, хўжайинимнинг олдида ҳам юзим шувит. Акам билан қуда бўлиш фикрини айтганимда хўжайиним роса қаршилик қилгандилар. Энди икки гапнинг бирида, «Гулдай қизимни бахтиқаро қилдинг. Ака-сингилчилигинг қуриб кетсин сенинг!» деб афсус қиладилар.
— Энди нима қилмоғчисизлар?! Ҳарғалай бир оилани пароканда қилиб, туғилмаган гўдакни тирик етим қилмассизлар?!
— Нима қилишга бошим қотган, тўғриси…
— Ахир, маҳалла-кўй бор, ёши катта қариндош-уруғларингиз бор. Қаердаги арзимаган гапларни деб икки ёшни бахтиқаро қилиш қайси мантиққа тўғри келади?!
— Акамга гап уқтириб бўлмаяпти…
— Тавба!.. У қанақанги ота эканки, ўз фарзандининг бахтига болта урса?! Наҳот у кишига бирорта тўғри йўл кўрсатадиган мард топилмаса?! Инсон тақдири, Яратганнинг бебаҳо неъмати — фарзанд қадрини билмайдиган кишининг кўзларини очадиган одам учраб қолар…
Шу пайт алоқа узилиб, мухлисамиз билан бўлаётган суҳбатимиз тўхтаб қолди. Анча пайтгача қўнғироқ қилиб қолар, деган ўйда кутдик. Аммо дараклари бўлмади. Нима бўлганда ҳам, бу суҳбатни ўқиганларда тўғри хулоса пайдо бўлишидан умидвормиз.
Хонзода суҳбатлашди
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 416 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар