Сайт бўлимлари
“Дўстлигимизни тўғри тушунишмаяпти...”
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
— Алло, таҳририятими?- Гўшакни кўтарган заҳотим аёл кишининг асабий товуши эшитилди.
— Адашмадингиз, таҳририят эшитади.
— Ассалому алайкум, мен бир муаммо юзасидан маслаҳатлашмоқчи эдим...
— Ваалайкум салом. Сизни эшитишга тайёрмиз.
— Мен бир фирмада ҳисобчи бўлиб ишлайман. Оилалиман. Турмуш ўртоғим ҳам яхши жойда ишлайди. Уч нафар фарзандим бор. Хуллас, Худога шукр, бахтим бутун...
— Кўз тегмасин, Аллоҳ зиёда қилсин!
— Айтганингиз келсин...
— Хўш, бахтли оила соҳибасини не ўй ўртаяпти?
— Айтмоқчи бўлганим, одамларнинг жуда ҳам майдалашаётгани, дунёқараши торлигидан ўкинаётганларим эди.
— Тинчликми?
— Ишхонамизга янги эркак ходим келди. У билан иш юзасидан, зарурат юзасидан гаплашадиган бўлдик. Кейинчалик гапимиз гапга қовушиб, дунёқарашларимиз ўхшаш, фикрларимиз бир жойдан чиқаётгани учун дўстлашдик. Байрамларда, туғилган кунларимизда бир-биримизга совғалар берамиз, баъзан бирга овқатлангани чиқамиз...
— Вой-бўў... Дўстингиз билан а?- Тўғриси, муштарийимизнинг гапларини эшитиб жаҳлим чиқди.
— Ҳа... Ишхонамиздагилар, бизнинг атрофимиздагилар эса буни нотўғри тушунишяпти...
— Барака топгур, қандай тўғри тушунсин?! Хўш, сиз ўша инсон билан дўст эканингизни турмуш ўртоғингизга айтганмисиз?
— Йўқ...
— Ана! Қилаётган ишингиз нотўғрилигини ўзингиз ҳам жуда яхши биляпсиз. Билиб туриб ҳам киши ўзини чоҳга итарадими?!..
— Эримни яхши кўраман. Улар нотўғри тушунмасинлар, орамизга совуқчилик тушмасин деб, жамоадошим билан дўстлигимизни билдирмаяпман...
— Хоним, кечириб қўясизу, ҳиссиётларингиз аллақачон ақлингиз кўзига парда тортиб қўйибди! Мулоҳаза қилинг, эркак билан аёл дўст бўла оладими ҳеч замонда? Қарама- қарши жинс вакилларининг дўстлиги албатта севги, муҳаббат ва яна алланималарга бошлаши аниқ-ку! Ўзингизни, туйғуларингизни оқлашга урингманг! Ўша дўстингиз билан яқинлик оқибатида сиз ўз жуфти ҳалолингизни у билан таққослай бошлайсиз. Дўстингиздаги яхши фазилатларни турмуш ўртоғингиздан тополмасангиз, ичингизда ёстиқдошингизга нисбатан совуқлик уйҚонади. Бу эса зинога қўйилган биринчи қадам, хоним! Шунингдек, сиз билан дўстлашиб юрган эркакда ҳам шу ҳолат юз беради. Кўриб турибсизки... Хуллас, йиғиштиринг бунқанги хаёлларингизни. Сиз гуноҳга ботяпсиз.
— Билмасам... Наҳотки, сиз ҳам шундай ўйлаётган бўлсангиз? Ахир йигит билан қиз, эркак ва аёл дўстлашса ҳамма вақт ҳам сиз назарда тутган ҳолат бўлавермайди-ку.
— Тўғри, бироз оширгандирман. Лекин сизнинг ҳалиги одам билан муносабатингиз аллақачон дўстлик рутбасидан кўтариляпти-да! Бирга овқатланиш, байрам, туғилган кунларда совғалар улашиш... Сизнингча бу дўстликми энди?
— ...
— Дўстлар бир –бирига озор бермайди. Бир-бирига малоли, оғири тушмайди. Яхши кундан ҳам кўра ёмон кунларда бир-бирига маслакдош бўлади. Қолаверса, аллақачон ҳалиги жаноб ҳам хотини билан сизни солиштиришга тушиб, оилада майда низолар пайдо бўлаётгандир...
— Жуда унчаликмас... Сиз фожиа ясаяпсиз...
— Э, қойиле, фожиа ясаётган менми? Сиз қўяётган қадамингизнинг охири фожиа эканини билганингиз учун ҳам таҳририятга қўнғироқ қилгансиз, фикримча. Хўш, сизга шундай савол бераман: ўзингизни ўша дўстингизнинг рафиқаси ўрнига қўйиб кўринг-чи! Хўш, эрингизнинг ишхонасида ё кўчада аёл “дўст”и бўлишини қабул қила оласизми?
— ... Кўнгил тоза бўлса...- Мухлисамизнинг товуши ниҳоятда паст ва журъатсизгина чиқди.
— Хуллас, эсингизни йиғиштиринг. Аёл киши учун дўсти ҳам, дугонаси ҳам, яқини ҳам эри! Бундан бошқачаси бўлиши мумкин эмас! Кексалар ҳатто аёлларнинг дугоналигию яқинлигини тергаб -койиб туришади. “Яхши дугона эрингга ошиқ бўлади” деган истеҳзоли иборани эшитган бўлсангиз керак? Кеч бўлмасидан ўзингизни тутиб олинг! Сиз адаштиргувчи йўлдасиз!..
— ... Раҳмат сизга... Бошида гапларингиз жуда аччиқ туюлганди. Суҳбат давомида менга ҳақдек туюлдингиз.. Турмуш ўртоғимни бегона аёл билан дўстлашишига чидаёлмас эканман... Айтганларингизни албатта ўйлаб кўраман.
— Саломат бўлинг! Умид қиламанки, хайрли хулосага келасиз. Бахтингиз бардавом бўлсин.
— Раҳмат.
Хонзода суҳбатлашди
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 860 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар