1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ер юзида сайр қилингиз

Турли ўлкаларга сафар қилишинг, саҳроларни кесиб ўтишинг, кенг ер юзида сайр қилишинг, борлиқ саҳифаларига гўзаллик мўъжизаларини  ёзаятган   қудрат қаламларига гувоҳ бўлиш, гўзал боғлар, нафис чаманзорлар, бир-бирига чирмашиб кетган дарахтзорларни кўриш учун коинотнинг очиқ китобига назар ташлашинг қалбни очиб кенгайтирадиган, ғам-қайғу булутларини тарқатиб юборадиган нарсалардандир. Уйингдан чиқ, атрофингдаги, олдингдаги, ортингдаги нарсаларга диққат эт, тоғларга кўтарил, водийларга туш, дарахтларга тирмашиб чиқ, зилол сувдан тўйиб-тўйиб ич, бурнингни ясмин шоҳлари устига қўй, шунда руҳингни бахтдан куйлаётган қуш каби хушчақчақ ва озод ҳолда топасан. Уйингдан чиқ, кўзингдан қора пардани олиб ташла сўнгра Аллоҳнинг кенг дараларини зикр ва тасбеҳ айтган ҳолда сайр қил.
Ҳалок қилувчи бекорчилик билан бирга тор хонада ёлғиз ўтиришлик ўзини ўлдиришнинг осон йўлидир, сенинг хонанг бу олам дегани эмас, сен ўзинг эса барча инсонлар эмасдирсан, шундай экан нима учун ғам-қайғу қўшинига таслим бўлаяпсан? кўзингга, қулоғингга ва қалбингга “енгил бўлса ҳам, оғир бўлса ҳам қўзғолингиз” деб ҳайқир, кел бу ерда, жилғалар, дарахтзорлар ичида, севги хитобини куйлаётган қушлар орасида, баландликларга етиб боргани қиссасини ҳикоя қилаётган сувлар орасида қуръонни тиловат қил.

Эй шикоят қилувчи, асли сенинг дардинг йўқ,
Ичинг чиройли бўлса, гўзалликдан кўнглинг тўқ.
Кўраркансан гулларда ғуборни-ю тиканни,
Пайқамабсан уларда  шудринг ва гулчамбарни.

Табибларнинг тавсия қилганларидек ер юзининг турли жойларига сафар қилиш нафси унга оғирлик қилаётганлар, тор хонаси у учун зулматга айланганлар учун роҳатдир, шундай экан кел шодланишимиз, фикр ва тадаббур қилишимиз учун бирга сафар қиламиз.
وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَذا بَاطِلاً سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّار (191) سورة آل عمران
“Осмонлару ернинг  яратилишини тафаккур қиладиганлар: “Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин… дерлар” (Оли Имрон 191)

Ҳозир сайтимизда 75 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ