Сайт бўлимлари
Қизлар билан кўришмаслик керакми?
- Подробности
- Бўлим: Оилам
- Чиққан санаси: 25 Июнь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Мен ғийбат ҳақидаги бир ҳадисни ўқидим. Пайғабаримиз алайҳиссалом айтганлар: «Тўрт нарса рўзани очади, таҳоратни кетказади ва амални бузади. Биринчиси, ғийбат, иккинчиси, чақимчилик, учинчиси, ёлғончилик, тўртинчиси ҳалол бўлмаган хотинга қараш. Булар худди дарахт илдизини сув билан суғорганидек, ёмонлик илдизларини суғоради ва ароқ ичишлик хатоларни кўпайтиради». Саволим шуки, мен ғийбат, чақимчилик ва ёлғондан тийилганман, Аллоҳга шукр. Лекин ҳалол бўлмаган хотинга қарашга келсак, рамазонда рўза тутган вақтимизда ёки таҳоратли ҳолатимизда олийгоҳга ўқишга борамиз. Бироқ кўчалардаги ва олийгоҳлардаги қизларнинг юриш-туриши ўзингизга маълум бўлса керак. Курсдош қизлар билан ҳам кўришамиз, суҳбатлашамиз. Рамазон ойи яқинлашяпти, нима қилишга ҳайронман.
ЖАВОБ: Мен сиз ҳадис деб келтирган нарсани билмас эдим. Саволингизни ўқиганимдан кейин ҳам излаб топа олмадим. Ривоятларда «ёлғон рўзани бузади» деган ибора бор экан, аммо таҳоратни бузади, деган гап йўқ. Ўқиган маълумотингиз қайси китобдан эканини эслаб қолсангиз яхши бўлар эди. Аммо сиз айтиб ўтган маънога яқин гап бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилмоғига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар» (Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган).
Ислом дини ва таълимоти бўйича мусулмон инсон доимо тилини ёмон сўзлардан, беҳуда гаплардан тиймоғи лозим. Рўзадор мусулмон учун эса бу таъкид яна ҳам кучли бўлади. Уламоларимиз ушбу ҳадисдаги «ёлғон гапириш»га ғийбатчилик, чақимчилик, иғво ва бўҳтонлар ҳам киради, дейдилар.
Демак, рўза тутган одам ўзини нафақат таом ва шаробдан, балки номаъқул гап-сўз ва ишлардан ҳам тиймоғи лозим экан. Зотан ўзини таом ва шаробдан тийиб туриб, ёлғон, иғво, чақимчилик, ғийбат, бўҳтон гапларни гапираверишдан, ношаръий ишларни қилаверишдан нима фойда бор? Ёки унинг оч қолиб, чанқаганига Аллоҳнинг эҳтиёжи борми?
Афсуски, ҳаётимизда ушбу ҳақиқатни унутиб қўямиз. Ичимизда рўзани тутиб олиб, кун бўйи беҳуда гап-сўзлар, ишлар билан машғул бўладиганлар ҳам йўқ эмас. Мусулмонларнинг устидан ғийбат, чақимчилик, бўҳтон қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Ҳаммамиз ёлғон сўз ва унга амал қилиш рўзанинг савобини бутунлай кетказишини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.
Бишр ибн Ҳорис раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, Суфёни Саврий: «Ғийбат рўзани бузади», деган. Лайс қилган ривоятда Мужоҳид шундай дейди: «Икки хислат – ғийбат ва ёлғон рўзани бузади». Бу гаплар омманинг эмас, солиҳлар рўзасининг бузилиши ҳақидадир. Яъни, ғийбатчининг рўзаси омманинг рўзаси савиясида бўлаверади. Аммо ғийбати туфайли солиҳлар рўзаси даражасидан тушади. Демак, сизнинг рўзангиз ҳам ўтаверади, аммо савоби кўп бўлмайди (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 395 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар