1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Рўзадор аёлини қучоқлаши мумкинми?

Рўзадор одам ўз аёлини қучоқлаши мумкинми? Агар саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. 

ЖАВОБ:  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади: «Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Шунда унга рухсат бердилар. Бошқа биров у зотнинг ҳузурларига келиб (шу ҳақда) сўраган эди, уни қайтардилар. Қаралса, у зот рухсат берган шахс чол экан, қайтарган шахс эса, йигит экан» (Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилган ва “саҳиҳ” деган).
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи шаръий ҳукмларни баён қилишда кишиларнинг шахсини ҳам эътиборга олганлари очиқ-ойдин кўриниб турибди. Қари чол ўз кампирини қучоқлагани билан рўзасига путур етадиган даражада шаҳвати қўзғалмаслиги аниқ. Ёш йигит эса, бу иш билан рўзаси очиладиган даражага етиши ва каффорот беришига мажбур бўлиб қолиши мумкин. Демак, рўзадорнинг бу борадаги ҳукми унинг ҳолатига қараб белгиланади (Аллоҳ билувчидир).

Ҳозир сайтимизда 65 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ