Сайт бўлимлари
Ийло ҳақида
- Подробности
- Бўлим: Оилам
- Чиққан санаси: 16 Декабрь 2023
- (Нашр қилинган санаси)
Ийло - озод хотинга тўрт ой, чўри хотинга икки ой жинсий яқинлик қилишни ман қилувчи қасамдир. Бу ерда эрнинг ўз хотинига «мен сенга яқинлик қилмайман» деб қасам ичиши назарда тутилмоқда. Агар эр шу муддат ичида хотини билан яқинлик қилиб қўйса, қасамини бузган ҳисобланади ҳамда Аллоҳ номини қўшиб қасам ичган бўлса, каффорат тўлаш вожиб бўлади. Бундан бошқа ҳолатда (масалан, эр хотинига «сенга яқинлик қилсам, талоқ бўлгин» каби шарт қўйган ҳолатида) қасамда тилга олинган шарт кучга киради ва шу билан ийло ҳам тугайди.
Аммо юқорида айтилган муддат ичида эр яқинлик қилмаса, хотинга бир боин талоқ тушади ва ийло ҳам тугайди. Бироқ эр хотинига «мен сенга абадий яқинлик қилмайман» деган бўлса, у ҳолда ийло ўз кучида қолади. Шунга кўра, эр-хотин ажрашиб, кейин яна турмуш қурсалар ва эр аввалгидек тўрт ой яқинлик қилмаса, хотинга иккинчи марта боин талоқ тушади. Эр-хотин мабодо яна қайта турмуш қуриб, эр олдингидек тўрт ой яқинлик қилмаса, энди хотинга учинчи боин талоқ тушади. Бу учинчи талоқдан сўнг ийло ўз кучини йўқотади, бироқ қасам ўз кучида қолаверади, яъни пайти келиб шу аёлга яна уйланиб, у билан қовушса, қасамини бузгани учун каффорат тўлайди, аммо ийло сабабли талоқ тушмайди. Чунки ийло учинчи талоқдан кейин тугаган бўлади. Эр тўрт ой муддат ичида ийлодан қайтмоқчи бўлса-ю, бироқ ўзи ёки хотини касаллиги сабабли жинсий яқинлик қила олмаса, у ҳолда ийлодан қайтганини сўз билан билдириб қўяди. Аммо муддат тугашидан илгари жинсий яқинликка имкон туғилиб қолса, эрнинг ийлодан қайтиши хотинига яқинлик қилиши билан амалга ошади, акс ҳолда хотинга бир боин талоқ тушади.
Эр хотинига «сен менга ҳаромсан» деб зиҳорни ёки уч талоқни ёхуд ёлғонни ният қилган бўлса, ният қилгани бўлади. Агар «сен менга ҳаромсан» деган сўзи билан ўзига хотинини ҳаром қилишни ният қилган бўлса, ийло бўлади. Агар шу гапи билан талоқни ният қилган бўлса, ёки ҳеч нарсани ният қилмаган бўлса, бир боин талоқ тушади. Шунингдек, «ҳамма ҳалол нарса менга ҳаром бўлсин» деганда ҳам, хоҳ талоқни ният қилсин, хоҳ ҳеч нарсани ният қилмасин, бир боин талоқ тушади.
"Ҳанафий фиқҳидан зарур масалалар" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 377 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар