Сайт бўлимлари
Она сутининг хосияти
- Подробности
- Бўлим: Оилам
- Чиққан санаси: 27 Апрель 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Онанинг фарзандга сут эмизиши ҳам муҳим суннатлардан биридир. Қуръони каримнинг Бақара сураси 233-оятида:
«Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизишни бенуқсон қилмоқчи бўлган кишилар учундир», дейилган.
Ҳадиси шарифда: «Бола учун онасининг сутидан яхширок, озиқ йўк,», деб марҳамат қилинган.
Ривоятда келганки, аёл ярим кечада ширин ўйқусидан уйғониб, йиғлаётган боласини ухлатмоқ учун унга сут эмизса, бир йиллик қабул қилинган рўза ва намоз савоби унинг номасига ёзилади. Сўфий Аллоҳёр бобомиз ҳам “Маслакул-муттақин”да бир ҳадисни назм тариқасида қуйидагича келтирибдилар:
Бача макад зи модараш пистон,
Беҳтар аз итқи бандае медон.
Чун хурад ширро зи модар ў,
Аз чиҳил ҳажжу умра он некў.
Яъни: Бола онасининг кўкрагидан эмгани учун онасига бир кул озод қилгандан яхшироқ ва ичган сути учун қирк, ҳаж ва умра савобидан ҳам кўпрок, савоб берилади. Ушбу мартабаларга эришмоқ учун оналар имкон қадар фарзандларини ўз сутлари билан озиқлантиришга ҳаракат қилмоқлари керак. Оталар ҳам бу масъулиятли масалага эътиборсиз бўлмасдан, аёллари сут ҳосил қилмоқлари учун ўз вақтида қувватли таомлар билан таъминлаб туришлари лозим. Зеро, мазкур оятнинг давомида:
“Сут эмизадиган аёлларнинг кийимлари ва овқатлари ба қадри имкон (яъни ҳар кимнинг иқтисодига қараб) эрларининг зиммасидадир”, деб таъкидланган (Бақара сураси, 233-оят).
Аёллар эмизиш пайтида Аллоҳ таолонинг номи, яъни “Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим”ни тилга олиб, таҳоратли бўлишлари фазилатлироқдирки, бу боланинг сиҳатликда ва ақлли бўлиб камол топишига ҳамда келажаги яхшиликлар билан боғланишига сабаб бўлади.
Такъкидлаб ўтмоқ лозимки, эмизакли аёллар юқорида зикр қилинган ояти карима ҳукмига мувофиқ эмизиш даври, яъни комил икки йил ўтгунча яна ҳомиладор бўлишдан сақланишлари керак. Зеро, биринчидан, она сутидан тўймаган бола келажакда мукаммал инсон бўлолмайди. Иккинчидан, эмизиш вақтида ҳомиладор бўлиш оқибатида сутнинг бузилиши сабабли болага зиён етиб, баъзи беморликларнинг келиб чиқишига боис бўлиши мумкин.
Мазкур ҳолатларнинг олдини олиш учун аёллар эмизиш даври ўтганча турли тиббий воситалар билан ҳомиладорликдан сақланиб туришлари, аввало ўзларининг тану жонлари қувватланишига, иккинчидан, болалари ҳам жисман, ҳам руҳан улғайишига замин яратган бўладилар.
Агар она баъзи бир сабаблар билан эмизишга қодир бўлмаса, отаси солиҳа ва оқила бир аёл топиб, ижарага олиш шарти билан бўлса ҳам, чақалоқни маълум муддатгача эмиздирмоғи лозим. Лекин асло, бадхулқ ва нодон аёлга эмиздирмасинки, у аёлнинг ёмон феълу атвори сут орқали болага ўтиб, фарзанднинг ҳам ёмонлик билан хулқланишига сабаб бўлади.
Ривоят қилишларича, подшоҳ бир асирни ўлимга ҳукм қилибди. Шунда асир: «Эй шаҳаншоҳ! Мени ўлдиришдан не наф? Ундан кўра, менинг ҳунарларим кўп, улардан фойдалансангиз яхши бўларди. Саройин-гиздаги отларни менинг олдимдан ўтказсангиз, мен ҳар қайсисининг фазилат ва камчиликларини айтиб бераман», дебди.
Шоҳнинг амри билан отларни асир олдидан ўтказибдилар. Отлар бир ариқдан ўтаётганда, асир улардан бирига ишора қилиб: «Мана бу от сигир сути билан ўстирилган, акс ҳолда, етти иқлимда бундай от топилмасди», дебди. Ажабки, асир таърифлаган тулпор подшоҳнинг энг яхши кўрган, фахрланадиган оти экан.
Шоҳнинг таажжуби ортиб, сўради: «Буни қаердан билдинг?» Асир: «Бошқа отлар ариқдан тўғри ўтиб кетдилар, бу от эса, ариқдан ўтгандан сўнг орқа оёғини силкитиб қўйди. Бу одат фақат сигиргагина хосдир», деб жавоб берди. Подшоҳ сайисдан ушбу сўзнинг ҳақиқат ё бекорлигини сўрабди. Сайис чиндан ҳам ўша от туғилганда онаси ўлиб қолгани ва бошқа бия топилмаганидан сигир сути билан боқилганини тан олибди. Шоҳ асирнинг билимига, фаросатига қойил қолиб, уни озод этибди.
Кўриниб турибдики, фарзанд тарбиясида сут эмизадиган она ёки бошқа сунъий ғизоларнинг ҳам катта таъсири бор. Шунинг учун оналар фарзандларини бошқа овқатлар билан ўстиришни имкон қадар тарк қилишлари мақсадга мувофиқдир.
Таассуфки, баъзи оналар Аллоҳнинг улуғ неъмати бўлмиш ширин фарзандларини тарбия қилиш ўрнига, уларни уйда ўз ҳолларига ташлаб қўйиб, ўзлари кўча-кўйда, сайру саёҳатда ёки бозорларда савдо-сотиқ билан машғулдирлар. Бу аҳволда жамиятда ким солим ва соғлом авлод етказишга кафолат беради. Эй Тангрим! Ота-оналарга ўз фарзандларининг тарбияси билан чуқурроқ машғул бўлиш тавфиқини ато эт!.
Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлиддин Кароматуллоҳларнинг
"Исломда никоҳ ва оила" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 64 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар