1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Аёллар билан маслаҳатлашилмайдими?

“Хотинлар билан маслаҳатлашинглар, аммо айтганларининг тескарисини қилинглар”.

Жаноби Ҳақ пайғамбарига теварагидаги мусулмонларни назарда тутган ҳолда: “...Ишларингда уларга маслаҳат сол!” (Оли-Имрон, 189), дея марҳамат этиб, Пайғамбаримизга атрофидагилар билан маслаҳатлашишни буюрган. Аллоҳ расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хотинлари билан маслаҳатлашиб, сўнгра унинг тескарисини қилганларига доир қўлимизда битта ҳам далил йўқ.
Бу сўз уйдирма эканига энг гўзал далил — Аллоҳ Расулининг Ҳудайбия сафари чоғи энг нозик паллада хотинлари Умму Салама онамизнинг маслаҳатларини тўғри деб топиб, унга кўра бир қарорга келганларидир (“Ал-Исоба”, 4/440).
Ҳазрати Умар (розийаллоҳу анҳу) ҳам аёллар фикрига катта аҳамият берар эди. Маҳр масаласида тўрт юз дирҳамдан ортиқ бермасликни тавсия этганида, унинг сўзига бир хотин қарши чиқиб, “Нисо” сурасининг 20-оятини далил қилиб келтирди. Шунда Ҳазрати Умар фикридан воз кечди, хатосини эътироф этди. Қароридан қайтаркан: “Бу хотин Умардан яхшироқ билади”, деган эди (“Ат-Тамавий”, 433).
Халифалиги даврида Ҳазрати Умар қизи Ҳафса онамиздан аёллар қанча муддат эрдан айри туришга сабр эта олишларини сўраб, лашкарга шунча муддатдан кейин (ҳар тўрт ойда) бир оз таътил беришга фармон қилгани маълум ва машҳурдир (“Ат-Тамавий”, 456).
Агар у сўз (юқоридаги “ҳадис”) тўғри бўлсайди, Ислом хотинлардан ҳеч бир масалада гувоҳлигини қабул этмаслиги ва саҳиҳ ҳадис ривоят қилиниши, хотинларнинг сўзи ўтмаслиги керак эди.
Имом Заҳабий ҳадис ривоят қилган эркаклар ичида анча-мунчаси айбли саналган бир пайтда, ровия хотинлар орасида сўзига ишониб бўлмайдиганлари топилмаганини маълум қилган. Яна Имом Абу Исҳоқ ал-Исфараий хотинлар ривоят қилган ҳукмлар ва ҳадислар эркаклар ривоят этганларига зид келиб қолса, хотинларнинг ривоятини устун қўйган (“Пайғамбаримиз суннатида тарбия ”, 356).
3.    “Хотинларнинг ақллари шаҳватларидадир”. Ажлуний бунинг асли йўқ, деган (“Кашфул хафо”, 2/62).
4.    “Хотинларга итоат пушаймонликдир”. Ажлуний бу ҳадисни заиф дейди («Кашфул хафо”, 2/97), Алиййўл Қорий эса, уйдирма, дейди (“Заиф ҳадисларни ўрганиш усули ”, 80).
5.    “Одам одамга сажда қилиши жоиз бўлсайди, хотинларнинг эрларига сажда қилишларини буюрган бўлардим”. Ибн Ҳазм бу ҳадис ҳақида: “Ровийи Шорик ибн Абдуллоҳ, мудаллисдир, мункар ҳадисларни заиф ровийлардан олади, уларнинг исмини яшириб, ишонса бўладиган ровийларга нисбат беради”, дея бу ҳадисни рад этган, уйдирма деган (“Ислом тадқиқотлари журналы’, 19-бет. 2-сон, 1988).
6.    “Мен умматим устида хотиндан ва ичкиликдан қўрққанимчалик бошқа ҳеч бир фитнадан қўрқув ҳис этмайман”.
Ажлуний бу ҳадис ҳақида: “Ҳадисни Дайламий санадсиз ривоят қилган”, дейди («Кашфул хафо”, 2/177).
Жаноби Ҳақ аёлни асрлардан бери тортиб келаётган хорликларидан қутқариш ва шу тариқа унга жамият ичидаги шараф ва эътиборини қайтариш учун Қуръони карим оятларини туширди. Фақат, кейинчалик бегона маданиятлар, хоссатан, юнон маданияти билан алоқага киришишлари туфайли мусулмонлар бу маданиятлар таъсирига тушиб, Қуръони каримдан четлашдилар. Бунинг натижасида аёлни паст деб билувчи бир қанча қарашлар исломий жамиятларига ҳам кириб қолди.

Муҳаммад Шариф Жуман, Йўлдош Эшбек

Ҳозир сайтимизда 545 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ