Сайт бўлимлари
Аёлларга улуғликнинг энг қисқа йўли
- Подробности
- Бўлим: Бекажон
- Чиққан санаси: 13 Январь 2015
- (Нашр қилинган санаси)
Улуғликка эришишнинг энг қисқа йўли – иффатдир. Иффат бу – энг юқори одоб ва олий даражадаги хулқ бўлиб, бу билан халқлар шон-шуҳратга эришади ва юксалади. Қайси бир халқ иффатини йўқотса, у халқ тезда қалқиб кетади, беқарорлашади ва инқирозга юз тутади. Бу гўзал хулқ софдил ва ақлли киши билан табиати бузилган ва ақлдан озган кишининг орасини ажратиб беради. Иффат аёлларгагина хос бўлган хулқ эмас. Балки эркаклар ҳам иффатли бўлишга буюрилганлар. Лекин бу хулққа эркаклардан кўра аёллар кўпроқ тарғиб қилинади. Имом Тобароний Абдуллоҳ ибн Саломдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
خَيْرُ النِّساءِ مَنْ تُسِرُّكَ إذا أبْصَرْتَ وَتُطِيعكَ إذا أمَرْتَ وَتَحْفَظ غَيْبَتَكَ في نَفْسِها ومالِكَ. أخرجه الطبرانى عن عبد الله بن سلام
“Аёлларнинг энг яхшиси – назар солганингда сени хурсанд қиладиган, буюрганингда сенга итоат қиладиган ва сен йўғингда ҳам ўз нафсини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиган аёлдир”, деганлар.
Бу ҳадисда “сен йўғингда ҳам ўз нафсини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиган аёл” деган сўз билан эркакларга аёл танлашда иффатли аёлни танлаш тарғиб қилинмоқда. Чунки аёллар иффати билан таққосланади. Уларнинг ўзга аёллардан ортиқлиги ҳам иффатдадир. Қуръони каримда қуйидагича келган:
... فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ ... (سُورَةُ النِّسَاءِ:34)
Яъни, “Солиҳа аёллар – (эрларига) итоаткор, (эрлари) йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича (уларнинг ҳақларини) сақловчилардир” (Нисо;34)
Муфассирлар бундан мурод аёл киши эри йўқ вақтда ҳам ўз нафсини ва эрининг мол-мулкини сақлаши лозимлигидир ва бунда иффатга ишора бордир, дейишган. Бу эса юксак ахлоқ соҳибаси бўлган пок, софдил ва иффатли аёлнинг мақоми иффатини йўқотган, ёмон хулқли аёллардан қанчалар юқори эканига далолатдир.
Эътибор беринг, қизларни эрмак қилиб, улар билан ўйнашиб, гаплашиб юрадиган йигитлар уйланиш вақти келганда қалби хотиржам бўлиши учун диёнатли, иффатли, шарм-ҳаёли аёлни қидириб қолишади. Ўзлари гаплашиб юрган ёки ўзгалар билан гаплашиб юрган қизларга уйлангиси келмайди. Нима учун? Чунки ундай қизларга уларнинг қалби хотиржам бўлмайди. Уларга шубҳа билан қарайди. Ғурури йўл бермайди.
Шунинг учун аёлларни юксак чўққига олиб чиқадиган энг қисқа йўл бу – иффатдир. Қуръони каримда ҳам жаннатнинг аёллари ва ҳурлари иффат билан васф қилинган:
وَعِنْدَهُمْ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ عِينٌ (سورة الصافات:48)
Яъни, “Олдиларида кўзларини (бегоналардан) тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир.” (Соффат;48)
فِيهِنَّ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ لَمْ يَطْمِثْهُنَّ إِنْسٌ قَبْلَهُمْ وَلَا جَانٌّ (سورة الرحمن:56)
Яъни, “Уларда (яъни, ўша жаннатларда) кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган (ҳур)лар бор”. (Роҳман;56)
حُورٌ مَقْصُورَاتٌ فِي الْخِيَامِ (سورة الرحمن:72)
Яъни, “Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор.”. (Роҳман; 72)
Демак, жаннатдаги гўзал ҳурларни ўз хожаларидан бошқалар кўришмайди. Мазкур ҳурлар ҳам эрларидан ўзгаларга кўз тикмайдилар. Улар ўз зийнатларини бегоналарга кўз-кўз қилиб намойиш қилишмайди, аксинча ўзларининг ҳурматини сақлашади. Улар тилло, кумуш, луълу-маржон, ёқут ва зумрадлар билан безалган чодирларда бўлишади. Демак, иффатли, диёнатли ва шарм-ҳаёли бўлиш аёлларнинг юксак ахлоқли ва покиза эканидан далолат беради.
Азизлар, инсон иффатли, диёнатли, шарм-ҳаёли бўлса, улуғлик чўққисини энг қисқа йўл билан забт этади.
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 718 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар