1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Эрдан пул сўрасакми ёки йўқ?

 Исломда аёл ҳуқуқлари чекланган деган фикр кенг тарқалганига қарамасдан, воқелик бунинг аксини кўрсатади. Бунинг далилларидан бири бўлиб масаланинг молиявий жиҳати хизмат қилади. 

Исломда аёл ўзи ва оиласини боқиш ёки эрининг молиявий таъминотдаги оғирлигини енгиллаштириш учун меҳнат қилиши шарт эмас. Мулк ўз меҳнати натижасида ишлаб топилганми, ҳадя ёки мерос қилинганлигидан қатъий назар, уни бошқариш ҳуқуқи фақатгина унга тегишлидир. Эркакларда эса ҳолат бошқача. У нафақат ўзи, балки аёлига ҳам ғамхўрлик қилиши, аёл ўзини таъминлай олсада унинг барча асосий эҳтиёжларини қондириши лозим. Шуниси аҳамиятлики, айнан никоҳ маросимида эр келишувга биноан тўйдан кейин тўлаб берадиган маҳр (никоҳ совғаси) ҳам муҳим ўрин тутади. Келин куёвдан темир узук бўлса ҳам маҳр талаб қилиши мақсадга мувофиқ. 

Ҳаётнинг турли жиҳатларини, хилма хил фан соҳаларини ўрганар эканмиз, у хоҳ физика, хоҳ тиббиёт ёки психология (руҳшунослик) бўлсин, диний қоидаларимиз билан мутаносиблигига доир ажиб ҳақиқатларга дуч келамиз. Бу ерда ҳам худди шундай.

Маълумки, ҳар қандай бирлик ўзаро энергия (қувват) алмашинувига асосланади. Муносабатларнинг кўзга кўринган тарафи билан биргаликда, кўзга кўринмас, энергетик жиҳати ҳам мавжуд. Эр – хотинлар худди сопол идиш сингари бу энергияни тўплаши ва бериши мумкин. Шу сабабли идишларимиз тўла ва биз бахтли бўлишимиз учун ушбу айланма ҳаракат мутаносиблигини таъминлаш муҳимдир. Биз ўз эрларимизга муҳаббат, меҳр кўрсатиш, уйдаги орасталик ва ширин таомларимиз кўринишидаги энергияни тақдим этсак, улар ҳам ўз навбатида бизга меҳр – муҳаббат ва ғамхўрлигини ва албатта пулларини берадилар. 

Эри билан аёли тенг пул топадиган оилаларда, кўпинча аёл шахсий ҳаражатлар учун эридан пул сўрамай қўяди, кийим – кечагини ўзи олади, рўзғорниям ўзи қилади, бу билан у нафақат ўзи, балки жуфти ҳалолига ҳам зиён етказаётганини билмайди. Бу ҳолатда энергия алмашинуви бузилади, эркак ўзини керакли эканлигини, оила боқувчиси эканлигини, сизни эса таъминлаш ва ҳимоя қилиш керак бўлган инсон эканлигингизни ҳис қилмай қўяди. 

Ёки, муносабатлар аввалдан шундай ўрнатилгандай, яъни эр хотинини аёл сифатида эмас, балки ўзига тенг инсон сифатида қабул қилади, натижада аёлнинг ўз маблағлари бўлганлиги сабабли унга пул сарфлаш зарурати йўқ деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда энг аввало унга ишонч билдириш муносабатларини тиклаши, латофатлироқ бўлиши ва тўғри сўрашни ўрганиши лозим (талаб қилиш эмас балки сўраш). Аёл эрининг пулларини ўзига сарфлаши, бу пуллар учун унга миннатдорчилик билдириши, хурсандчиликдан яшнаши лозим, бу билан у эрида янада кўпроқ пул топишга бўлган иштиёқни рағбатлантирган бўлади. Эркак аёлининг порлаган кўзларини кўришдан лаззат олади, ҳаловат топади. 

Ҳаттоки оғир молиявий ҳолатда ҳам унга ачиниш керак эмас (фақатгина руҳан мумкин). У ёш бола, қизалоқ эмас. У курашчи. Эркак киши синовларда тобланади ва янада кучлироқ бўлади. Қадимда эркаклар оиласини боқиш учун қўрқмасдан найзалари билан мамонтларга отилишган, ўз ерлари учун курашишган, бу ерда эса ишхонада муаммо ва аёл ўз найзасини қўлга олган ҳолда унга: “Бир оз ўтирақол, дам ол” дейди. Бу нотўғри. Оқибатда сиз унинг кўз олдида ўзингизни қадрсизлайсиз. Ҳар қандай инсон осон ва шунчаки келган нарсани эмас, балки ўзи ҳаракат қилиб, сарф – ҳаражат қилинганини қадрлайди. Сиз эрингиздан ўзингиз учун пул сўрамай қўяр экансиз, у ёки кам ишлаб топа бошлайди ёки ўзига ўша пулларни сўрайдиган бошқа аёл топади.

Оиладаги яхши муносабатларда эрингиз сизни совғалар билан эркалатишдан хурсанд бўлади, агарда у сизга рад қилса, ҳеч ҳам хафа бўлманг. Бу “нимани нотўғри қиляпман?” деб ўйлашингиз ва ўз устингизда, аёллик латофати устида ишлашингизга сабабдир. Ҳаётда ҳар қандай ҳолатда ҳам оқил ва сабрли бўлиш керак, афсуски бу нарса бизга кўпинча етишмайди. Аллоҳга муаммоларнинг ҳал бўлишида тўғри қарор қабул қилиш ва тавфиқ сўраб дуолар қилишдан чарчаманг. 

Ҳар бир хонадонда тинчлик, хотиржамлик ҳукм сурсин, эр – хотин қалбларида эса бир – бирларига меҳр – муҳаббат, шафқат олови ёнсин. Ва Аллоҳ барчага тавфиқ берсин.

Умму София

Шохноза таржимаси

Ҳозир сайтимизда 775 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ