Сайт бўлимлари
Нима сабабдан муслималар ўзларини орқада тутишади
- Подробности
- Бўлим: Бекажон
- Чиққан санаси: 26 Январь 2017
- (Нашр қилинган санаси)
Кўп йиллардан бери аёлнинг Исломдаги ўрни ҳақида ҳато фикрлар уқтириб келинмоқда, вужудга келган тасаввур андазасига кўра, муслималар ҳаёти фақатгина туғиш ва уй – рўзғор ишларини бажариш билан ўтадиган, жабрланган, унутилган ва учинчи даражага суриб қўйилган мавжудот сифатида қаралади. Исломда аёлнинг интеллектуал ва шахсий ривожланиши назарда тутилмайди. Ундан узоқ бўлган инсонларнинг фикрига кўра, бу бир – бирига тўғри келмайдиган тушунчалардир.
Жамиятда илдиз отган бундай қолип, Исломнинг бошқа хусусиятларига қизиқиш уйғона бошлаётган аёлларни ундан узоқлаштиради.
Бу тушунарли, чунки ҳеч ким тез суратларда ривожланаётган дунёда қолоқ инсон бўлишни истамайди. Лекин исломда у хоҳ аёл бўлсин, хоҳ номусулмон бўлсин қолоқ ёки иккинчи даражали инсонлар тушунчасининг ўзи йўқ. Ислом қандайдир сабабларга кўра кимгадир озор етказишга чақирмайди.
Бунга росулуллоҳнинг ﷺ жуда кўплаб хадислари далил бўлиши мумкин. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Икки заифни, яъни етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман», дедилар. Имом Насаий яхши иснод ила ривоят қилганлар.
Ҳа, муслиманинг уйда бўлиши ва ўз оиласи, рўзғори билан шуғуллангани маъқул. Лекин бу аёл киши эркакларга нисбатан ақли ёки қобилияти пастроқ бўлганлиги учун эмас. Ислом аёллларни ҳимоя қилиш учун, Аллоҳ таолонинг нозик хилқатини кундалик ҳаёт машаққатларидан ва унинг кўнгилсиз ҳодисаларидан муҳофаза қилиш учун уйда бўлишга чақиради.
Ўз уйини тарк этар экан, аёл киши беихтиёр бегона эркаклар билан тўқнаш келади. Бундан уларга қандай яхшилик бўлиши мумкин? Уйидан ташқарида бутун кунини ўтказиб, кечқурун чарчаб, толиққан ҳолда уйига қайтган аёлга ва унинг оиласига бундан қандай яхшилик бўлиши мумкин?
Аёлдан кўзланган мақсад бунда эмас. Ва у бунинг учун Аллоҳ Таоло томонидан берилган вақтини сарфламаслиги керак. Аёл киши ўз эрига ҳотиржамлик келтириши ва юпанчиқ бўлиш учун, унинг фарзандларининг онаси ва Аллоҳнинг содиқ қуллари тарбиячиси, рўзғорининг ҳимоячиси бўлиш учун яратилган. Ва бунинг учун унга юксак мукофотлар ваъда қилинган.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар қайси бир аёл беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер», дейилади», – деганлар.
Лекин бу ҳуқуқларни поймол қилиш ёки уларни чеклаш эмас. Ҳар бир аёл ўқиш ва ривожланиш имкониятига эга. Бу ерда ҳамма нарса айнан инсоннинг ўзига, унинг ҳохишига ва интилишига боғлиқ, динга эмас.
Мен таълим олган ва ишлаётган аёлларни биламан, лекин бу уларни янада бамаъни ва қизиқарли қилмайди. Шунингдек ўз уйини тарк этмаган ҳолда жуда қизиқарли ва ўқимишли бўлган бошқа аёлларни ҳам биламан. Иш, мунтазам жамоада бўлиш – бу ривожланишга кафолат бермайди. Шунинг учун “уйда ўтиришга” чорлаган Исломга аёлларни таҳқирлайди деб таъна қилиш хатодир. Такрорлайман, инсоннинг ривожланиши фақат унинг ўзига, ҳаракатига ва ҳохишига боғлиқ, динига ва келиб чиқишига эмас.
Исломда аёл - қиролича, улуғланган ва ҳимоя қилинадиган инсон.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Биллур шишаларни синдириб қўймагин!" (эҳтиёт қилгин, эxтиром қилгин) деганлар.
Қироличалар эса, маълумки, алоҳида зарурат бўлмаганида жамиятга чиқишмайди, шунинг учун ҳам Ислом аёлларни орқада туришга, яъни ўз уйларида бўлиш ва ундан фақат зарурат бўлгандагина чиқишга ундайди.
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 262 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар