1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Онам эримнинг олдига қўймайди...

 Мен ҳозир ўзимни ўлдирилгандай ҳис қилаяпман, кейин нима қилишим кераклигини билмайман... Мен русман. Уч йил илгари бир йигит билан танишгандим. У мусулмон, мендан катта. Узоқ муддат биз шунчаки дўстлашиб юрдик, лекин кейинчалик биз бир – биримизни яхши кўришимизни тушундик. Мен борини ота – онамга айтиб бердим, лекин улар “Уни унут, вассалом” дейишди. Бу эндиликда менинг турмуш ўртоғим бўлган инсоннинг онаси касал бўлиб қолгунга қадар шундай давом этаверди. Унинг оиласи бошқа давлатда яшайди ва эрим мендан биргаликда у ерга боришни илтимос қилди.

Отам бунга тушуниброқ муносабатда бўлди, онам эса ҳозиргача вазиятни қабул қилишни хоҳламаяпти. Биз ярим йил унинг ота – онасиникида яшадик. Албатта, ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Менинг энг катта қийинчилигим, онамдан ташвишланаётганим эди. Телефон орқали суҳбат бақириқларга, хақоратларга айланарди. Бир ой олдин онам мени келишга кўндирди ва мен келдим. Ва ҳамма нарса илгаригидай ўз ўрнига тушди. Ҳудди мен кетмаганман ва турмушга ҳам чиқмаганман.  

Отам онам жуда ҳам ташвишланаётгани учун унга ҳеч нарсани айтмаслигимни илтимос қилаяпти. Эрим эса боришимни ёзяпти. Ўзим ҳам унинг олдига боришни хоҳлайман. Онам эса яна жанжаллашяпти ва йиғлаяпти. Унинг айтишича, мен ҳаётининг мазмуни эканман. Мен эса эримнинг олдига боришни, Исломни қабул қилишни ва оила қуришни истайман. Эрим мени ҳамма нарсада қўллаб – қувватлайди. Содир бўлаётганлар туфайли мен эзилиб кетаяпман. Онамни ташлаб кетишга қўрқаман. Менинг опам бор, у ота – онам билан бирга яшайди, унинг ўспирин қизи ҳам бор. Онамга эса фақат мен унинг ёнида бўлишим муҳим. Илтимос, маслаҳат беринг, нима қилай?

 Дин нуқтаи назаридан:

Даставвал, сизнинг никоҳингиз мавжудлиги масаласига аниқлик киритиб олиш лозим. Чунки шофеъий масҳабига кўра, номусулмон аёлга уйланишга йўл қўйилмайди. Ханафий масҳабига кўра эса, мусулмон киши христиан ёки яхудийлик динига эътиқод қилувчи номусулмон аёлга уйланиш ҳуқуқига эга. Шунинг учун, табиийки, менинг маслаҳатим сизнинг ҳақиқатда турмуш қурган ёки қурмаганлигингизга боғлиқ бўлади.

Агар сизнинг никоҳингиз чин бўлса, яъни у ханафийлик масҳаби қоидаларига кўра тузилган бўлса, ислом қонунлари бўйича сиз эрли аёл саналасиз. Ва, шунга мутаносиб равишда, қолиш керакми ёки эрнинг олдига кетиш керакми деган саволнинг бўлиши мумкин эмас! Ахир мусулмончилик қонунларига кўра, сиз итоат этишингиз керак бўлган эрингиз бор. Эрга итоатсизлик катта гуноҳлардан бири ҳисобланади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “لو كنت آمراً أحداً أن يسجد لأحد، لأمرت الزوجة أن تسجد لزوجها، لعظم حقِّه عليها” яъни: “агар бирор кимсани бирор кимсага сажда қилишга буюрганимда (шу иш мумкин бўлганда) албатта, хотин кишини ўз эрига сажда қилишга буюрган бўлардим. Зеро, эрнинг хотин устидаги ҳаққи буюкдир”, дея марҳамат қилганлар. Бу ҳадисни Имом Ҳоким, Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довудлар ривоят қилишган

 Сиз бу мусулмон билан никоҳда бўлмасангиз, яъни масалан, сизнинг никоҳингиз ханафий мазҳаби қоидаларига кўра тузилмаган бўлса, бу умуман бошқа масала. Агарда бу шундай бўлса, албатта, сиз ота – онангизга қулоқ соласиз. Лекин бу ҳолатда ҳам, агар сиз Исломни қабул қилсангиз, сиз ўзингиз учун турмуш ўртоқни ўзингиз танлаш ҳуқуқига эгасиз, яшаб турган ҳудудингизнинг имоми никоҳ вақтида сизнинг вакилингиз бўлиб иштирок этади.

Исломни қабул қилишни чўзмаган маъқул, чунки ҳеч биримиз бу дунёда яна қанчалик умримиз қолганлигини билмаймиз. Исломни, биринчи навбатда Аллоҳ таоло томонидан эътиқод қилувчиларга буюрилган унинг устунларини, фарзларини ўрганинг.

Шунингдек, онангиз ҳақида шунчалик қаттиқ қайғуришнинг кераги йўқ, чунки сиз ёлғиз фарзанд эмассиз ва унга бошқа ғамхўрлик қиладиганлар бор. Онангиз билан гаплашинг, унга улғайганингизни, қарор қабул қилганингизни, ўз ҳаётингизни бошлаш фурсати етганини тушунтиринг. Агарда у сизни ҳақиқатда самимий яхши кўрса, тушунади, балки бунинг учун қанчадир вақт талаб этилар. Исломни қабул қилганингиздан кейин қанчалар ўзгарганингизни (иншаАллоҳ ўзгарасиз) шахсий мисол сифатида кўрсатинг.

 Психология нуқтаи назаридан:

Бу ҳолатда, энг аввало, онанинг ички сабаблари ҳақида ўйлаб кўриш керак, унинг онгида айнан нималар содир бўлмоқда, қайси фикрлар сизни ўзининг олдида ушлаб туришига сабаб бўлмоқда. Ҳар қандай ақли расо она фарзандларининг келажагидан ташвишланади ва уларни ўзининг фикрига кўра ҳавфли деб ҳисоблаган нарсалардан ҳар томонлама ҳимоялашга уринади, деган мулоҳаза билан бошлаймиз. Бу – бизнинг асосий фикримиз ва шунга таянган ҳолда мушоҳада қилиб кўрамиз.

Келинг, озгина психология назариясига шўнғиймиз ва инсонни нима қўрқитиши мумкинлигига аниқлик киритиб оламиз. Барча хилма – хил ҳаёт стимуллари орасидан инсонни фақат учта нарса қўрқитади: биринчиси – инсоннинг ўзи ҳаёти давомида шахсан бошидан кечирган ҳолати ва бу нарса унда салбий таъсир қолдирган; иккинчиси – инсоннинг унга зарар етказиши мумкин бўлган ҳолат ҳақида маълумотга эга эканлиги; ва ниҳоят, учинчиси – инсонга маълум бўлмаган ҳолат, яъни мажҳуллик.

Энди эса, келинг, сизнинг онангиз нимадан қўрқаётганини ўйлаб кўрамиз. Ҳойнаҳой, унинг мусулмонлар билан мулоқатда реал салбий тажрибаси бўлмаса керак. Акс ҳолда, аллақачон, у билан қандай муносабатда бўлганликлари ҳақида гапира бошлаган бўларди. Шундай қилиб, биринчи омилни биз чиқариб ташлашимиз мумкин, иккитаси қолади. Айнан уларда муаммо яширинган, яъни, онангиз, Ислом – душманчилик дини, унда аёллар тахқирланади ва шу сингари Исломга умуман алоқаси бўлмаган ёлғонларнинг ОАВ томонидан ёпиштирилган стереотиплари (қолиплар) қуршови остида. Бунга қизининг ҳаёти ўзга мамлакатда қандай бўлиши ҳақидаги онангизга номаълум бўлган жиҳатни ҳам қўшиб қўйинг. Бегоналик доим ўзининг номаълумлиги билан чўчитади ва бу табиий ҳолдир.

Сиз онангизнинг онгида яшаётган, бу ёлғон стереотипларни секин – асталик билан йўқотиб боришингиз керак. Баъзи – баъзида у билан Ислом ҳақида гаплашишга уриниб кўринг. Ислом ота – онани ҳурмат қилишни қадрлашига, инсонлар ўртасидаги яхши муносабатлар учун курашишига, умуман олганда, бу бошқа Худога эътиқод қилиш эмас эканлигига, Худо ҳамма учун битта ва ягона эканлигига урғу беринг. Исус Христосга Исломда қандай муносабат билдирилиши, мусулмонлар орасида у қандай ҳурматга эга эканлиги ҳақида гапириш хам, мақсадга мувофиқ. Бу маълумотларни сиз осонлик билан ушбу сайт саҳифаларидан топишингиз мумкин. Ёпишқоқ бўлманг, онангизга фикрини баён этишга имкон беринг, у билан илоҳиёт ҳақида тортишманг, мулойим бўлинг. У билан кўпроқ эрингиз, унинг сизга муносабати, сизнинг унга бўлган ҳис – туйғуларингиз ҳақида суҳбатлашинг. Онангизнинг ўзи тўғри хулосалар чиқарсин.

Булар билан бир пайтда, эрингизнинг ўзи ота – онангизга ҳурмат кўрсатишига, уларнинг ҳузурига келиб, танишишига алоҳида аҳамият беринг. Агар у яхши инсон бўлса, ота – онангиз бунга ўз кўзлари билан кўриб, ишонишлари лозим. У улардан қочмасин, балки Ислом хотинининг ота – онасига қандай муносабатда бўлишни талаб қилса, ана шундай муносабатда бўлсин. Унинг ота – онасидан бирининг бирга келиши, айни муддао. Бу онангиз кўз ўнгида сизнинг мақомингизни янада юксалтиради, чунки у буларнинг барини жиддий эмас, сиздан фойдаланиб, кейин болангиз билан ташлаб кетишади деб ўйлаши мумкин.

Ўйлашимча, агарда ҳамма нарса тўғри бажарилса, муаммони тез фурсатда энг яхши усулда ҳал қилиш мумкин. 

Мухаммад-Амин - хожи Магомедрасулов

 Шахноза Олимбой қизи таржимаси

Ҳозир сайтимизда 805 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ