1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Муслималар учун косметика танлаш қоидалари

 

Ҳар бир қиз ҳар хил йўллар билан безаниб, ясаниб чиройли кўринишни истайди. Баъзилар ташқи кўринишида айрим нуқсонларини яшириш учун косметикадан фойдаланади. Биз сизга муслималар томонидан қандай косметикадан фойдаланиш мумкинлиги ва қандай косметика турлари борлиги ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Шариат нуқтаи назаридан аёлларнинг косметикадан фойдаланиши тақиқланмаган. Лекин косметика турли хил бўлиши мумкин: декоратив, терапевтик, гигиеник. Шу сабабли бу товар тоифаси ҳақида гапирганда, аввало, қайси соҳани кўриб чиқишни фарқлаб олиш керак. Фарқлашнинг иккинчи мезони косметиканинг рухсат этилиши ва тақиқланиши масаласидир.
Юз ва тана териси, сочларни парваришлаш учун даволаш-профилактика ва гигиена воситалари агарда уларнинг таркибида чўчқа ёғи каби тақиқланган моддалар бўлмаса, фойдаланилиши мумкин. Зеро, маҳсулотнинг каноник софлиги шариатда асосийдир. Лекин таркибида спирт бўлган косметик маҳсулотлар ҳақида олимларнинг фикрлари турлича.

Ҳаром моддалар мавжудлиги

Спиртли ичимликлар (шароб) истеъмол қилиш тақиқлангани ҳаммага маълум. Бундан ташқари, шариат нуқтаи назаридан, барча олимларнинг фикрига кўра, шароб нажасга (нопоклик) тегишлидир. Худди шароб билан бир хил тарзда маст қилувчи, лекин унинг тозалиги ҳақида мунозаралар бўлган этил спиртдан фойдаланиш борасида олимларнинг фикрлари фарқ қилади.
Ҳанафий мазҳабида ҳар қандай маст қилувчи спиртни, миқдоридан қатъи назар, ичиш тақиқланган, аммо шаробдан бошқа ҳамма нарса нажос (нопоклик) ҳисобланмайди. Бу шуни англатадики, масалан, агар бу нарсалардан бирорнтаси кийимга ёки намоз ўқиладиган жойга тушса, бу намозга зарар етказмайди.
Имом Шофеийга кўра, таркибида алкогол бўлган ҳар қандай маҳсулот нафақат истеъмол учун, балки бошқа мақсадларда ҳам тақиқланган. Агар таркибида спирт бўлган маҳсулот кийимга тушса, у шариат бўйича ифлосланган бўлади. Шунинг учун, шофеийлар бундай косметика ва атирлардан фойдаланмаслиги керак. Гўзаллик маҳсулотлари ва таркибида алкогол бўлган атирлар суртиш танани ифлос қилади ва гуноҳ ҳисобланади...
Тери ва сочни парвариш қилиш учун совун, шампун, крем ва бошқа косметика таркибидаги тақиқланган моддаларнинг бошқа турларига келсак, сиз Е кодининг мазмунига эътибор қаратишингиз, шунингдек "ҳалол" деб белгиланган маҳсулотларни сотиб олишга ҳаракат қилишингиз керак. Бундай косметика замонавий дунёда, айниқса, мусулмон минтақаларида тобора кенг тарқалмоқда. Баъзи компаниялар ислом қонунларига мувофиқлик борасида сертификатланган.
Бошқа муқобил вариант бор - мусулмон мамлакатларида ишлаб чиқарилган косметика маҳсулотларини сотиб олиш. Ёки "вегетариан" деб аталадиган маҳсулотлар орасида рухсат этилган мезонларга мос келадиган косметикани танлаш. Ихтисослашган сайтларда ҳайвонларнинг таркибий қисмлари бўлмаган компаниялар ва уларнинг маҳсулотларининг тўлиқ рўйхати мавжуд.

Муслималар учун макияж

Макияж билан боғлиқ турли фатволар мавжуд. Баъзи олимлар меъёрида декоратив косметика фойдаланишга рухсат беради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: « Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади». Ушбу ҳадисдан келиб чиқадиган бўлсак, исломда аёлларга ясаниш ва ўзига зеб беришга рухсат этилади. Эри ва маҳрамлари ёнида эса, безаниш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Бошқа олимлар Қуръонда белгиланган «ташқи безаклар»дан фақат кўз учун сурмани тан олди ва қуйидаги оятга асосланади:
Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно» (Нур, 31)
Учинчи тоифа уламолар ҳам борки, улар макияжга нисбатан кескин муносабатда бўлиб, аёлларнинг юзи бўянган ҳолда кўчага чиқиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди.
Интернетда макияж бўйича маҳорат дарслари видеоматериалларини жойлайдиган муслима «бьюти-блогер»ларни кўп учратиш мумкин. Баъзида уларнинг юзидаги косметика нафақат терисининг камчиликларини яшириб ёки афзалликларини бўрттириб туради, балки қиёфасини умуман ўзгартириб юборади.
Қуръонда шайтон одамларни йўлдан уришга уриниши ҳақида айтилган кўплаб оятлар бор:
«Ва уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар» (Нисо, 119)
Олтин ўрталиқни танлаш ва бўяниш борасида ҳаддан ошмаслик - оддий масала, агар сиз битта қоидага риоя қилсангиз - табиий ва камтар бўлиш. Бу сизга жалб этувчан ва ёрқин make-up дан фойдаланиб, кераксиз кўзларни жалб қилмаслик, табиий гўзаллик ва жозибадорликни сақлаш имконини беради.

Ҳозир сайтимизда 835 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ