Сайт бўлимлари
Ҳомиладорликнинг 5 – ҳафтаси
- Подробности
- Бўлим: Ҳомиладорлик тақвими
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
БОЛАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Ҳомиланинг узунлиги 1,5 – 2,5 мм бўлиб шакли цилиндрга ўхшашдир. У ўзига керакли озуқани онасининг қонидан олади. Ҳужайралардан тез орада тўқима ва аъзолар ҳосил бўлади. Секин аста умуртқа суягига айланадиган ёй шакли пайдо бўлади. Биринчи қон томирлари, юрак шаклланади.
ОНАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Ўзингизда янги ўзгаришларни сезишингиз мумкин. Бош оғриғи, кўп ухлаш, ҳожатга тез – тез бориш, иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айнаши ва ҳаттоки қайт қилиш, таъмга бўлган майлнинг ўзгариши (шўр нарсаларни ёқтириш) ва ҳидларга бўлган муносабатнинг ўзгариши (аввал ёқтирганларингиз энди ғашингизга тегиши) мумкин. Бу аломатларнинг сабаби болангиз талабига мувофиқ Сизнинг организмингиздаги гормонал ўзгаришлар сабабчидир. Нормал равишда кечаётган ҳомиладорликда бу аломатлар - ҳомиладорликдаги эрта токсикоз – 12 - ҳафтадан сўнг ўтиб кетади.
Шунга қарамай кўпчилик ҳомиладорлар юқорида айтиб ўтилган белгиларнинг бирортасига ҳам эга бўлмаслиги мумкин. Улар биринчи ҳафтани хотиржам ҳолатда халқда бўлғуси оналарнинг шартли ҳамроҳи бўлган кўнгил айниши ва қусишларсиз ўтказадилар. Шундай қилиб, агар Сиз ушбу “кичкина хурсандчиликлардан” маҳрум бўлсангиз – Сизга фақатгина ҳавас қилиш мумкин.
Гоҳида ҳомиладорликнинг аввалги босқичларида суст қонли ажралмаларни кўриш мумкин. Уларнинг сабаби турлича бўлади ва доим ҳам ваҳимага тушишга асос бўлмайди.
ЁЛҒОН ВАҲИМА
Ҳомиладорлик вақтида қон кетиши бўлғуси оналарда ваҳима уйғотади. Уларнинг сабаби ва бу ҳолатда ўзини қандай тутиш лозимлиги ҳар бир ҳолат учун алоҳидадир.
Тахминан ҳар бешинчи аёлда ҳомиладорлик даврида қон кетади. Бахтимизга кўпчилик ҳолатларда у бола ва ҳомила учун хавф туғдирмайди. Ундан ташқари врачлар қон кетишини сабабларини ҳомиланинг қайси ойдалигига қараб белгилашади.
БИРИНЧИ УЧОЙЛИК
Кузатув натижаларига кўра қон кетиш ҳолати кўпинча биринчи учойликда бўлади. Бу ҳомиладорликнинг аввалги 14 ҳафтасидир. Биринчи сабаб – бачадон оғзининг шикастланиши. Бу даврда у кучли равишда қон билан таъминлайди ва ўта сезгир бўлади. Спорт билан шуғулланганда ёки жинсий алоқа натижасида қонга тўла томирлар ёрилиши ё шикастланиши мумкин. Бу вазиятда қон кетиши жуда кучсиз, номигагина бўлиб 3 – 6 соатдан сўнг ўтиб кетади. Бунда дарҳол шуғулланаётган ишингизни тўхтатиб ётиш керак ва қалтис ҳолатлардан узоқроқ бўлган маъқул.
Иккинчи сабаб - ҳайз. Тахминан фарзанд кутаётган ҳар 50 – аёлда ҳомиладорликнинг аввалги даврида ҳайз келадиган одатий кунида оз миқдорда қонли ажралмалар келади. Бунинг сабаби нимада? Ҳали врачлар бу саволга жавоб топишгани йўқ. Лекин бундай қон кетиши умуман зарарсиз.
Учинчи сабаб - ҳомиладорлик гормонининг етишмаслиги. Агар тухумдонлар ушбу прогестерон гормонни етарлича ишлаб чиқармаса бачадон шиллиқ қавати одатий ҳайз давридагидек ажратиб қон кетади. Бу ҳолат кўпинча ҳайз даври номунтазам бўлган бўлғуси оналар ё бепуштликдан даволанган аёлларда кузатилади. Агар таҳлил натижаси гормон етишмаслигини аниқласа у таблетка ёки инъекция орқали юборилади.
Тўртинчи сабаб - ҳомила тушиши. У қорин остида бўладиган ҳайз олди оғриқларини эслатувчи кучли оғриқ билан кечади. Биринчи аломатларидаёқ тезда врачга учрашинг. Эҳтимол ҳали ҳомилани сақлаб қолиш мумкиндир.
Ниҳоят биринчи учойликда қон кетишига бешинчи сабаб - бачадон найчасидаги (бачадондан ташқари) ҳомила. Ҳомиладорларнинг 1000 тадан биттасида уруғланган тухум бачадонга тушмай, бачадон найчасида туриб қолади. Бунга сабаб тухум йўлидаги чандиқлардир. Улар шамоллаган тухумдонларда кўп учрайди.
Бунга қўшимча равишда бачадондан ташқари ҳомила бўлишини унга қўйиладиган ҳимоя воситалари (спирал) ҳам бу хавфни оширади. Аломатлари: қорин остида тўлғоққа ўхшаш жуда кучли оғриқ ва қонли ажралмалар. Агар тезда врачга бормасангиз кўп қон кетиб қолиши мумкин. Касаллик тасдиқланганда – операция.
ИККИНЧИ УЧОЙЛИК
Одатда бу даврда қон кетиши жуда кам учрайди. Кўпинча унинг сабаби ноқулай йиқилиш ёки қорин атрофига зарба тегиши бўлади. Ҳар қандай ҳолатда, ҳаттоки қон кетмаса ҳам врачга учрашинг. Эҳтимол, у сизга бачадон девори ва ҳомила орасида қон қуйилмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун ультратовуш текширувидан ўтишингизни тавсия этади.
УЧИНЧИ УЧОЙЛИК
Ҳомиладорликнинг 28 - ҳафтасидан сўнг қон кетиши кўп тарқалган ҳодисадир ва афсуски у бола ва она учун хавфлидир. Ажралмалар аломатини кўришингиз билан дарҳол тез ёрдам чақиринг, улар келгинича эса энг яхшиси қимирламай ётинг.
Бу даврда қон кетишининг кенг тарқалган сабаблари қуйидагилар:
Биринчи сабаб - йўлдошнинг нотўғри жойлашиши. “Машқ қилаётган” тўлғоқ йўлдошдаги қон томирларини ёрилишига олиб келади ва натижада оғриқсиз қон кета бошлайди.
Туғруқхонада врачлар дори – дармон ёрдамида бачадонни “тинчлантиришга” ҳаракат қиладилар. Агар бунинг иложиси бўлмаса ёки қон кўп кетса операция қилинади.
Иккинчи сабаби - йўлдошнинг эрта кўчиши. Бу жуда кам учрайди. Қорин остидаги кучли оғриқ, таранг ва қаттиқ бачадон, қон кетиши тезда туғрқхонага бориш лозимлигини билдиради.
Бўлғуси оналарга ҳомиладорликнинг қайси ойида бўлишларидан қатъий назар кутилмаганда қон кетганда нима қилишларини эслатиб ўтамиз:
*қонли ажралмаларни сезишингиз билан дарҳол врачга боринг. Гарчи қўрқинчли ҳеч нарса рўй бермаса ҳам мутахассис сабабини аниқлаб керакли тавсияларни бериши лозим;
*агар қон кетиши 20 – 28 - ҳафта орасида бўлса яхшиси тез ёрдамни чақиринг. Бу ўзингиз касалхонага борганингиздан кўра хавфсизроқ;
*врач келгунича тинчлантирувчи дорилардан бирини (валерианка экстракти) қабул қилинг. Чап ёнбошингиз билан ётиб, оёғингизни баландроқ қилиш учун ёстиқ қўйиб олинг.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 820 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар