Сайт бўлимлари
Ружуъ қўйилган радиация
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 07 Апрель 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Беш-олти йил муқаддам Европада катта бизнес бўлиб улгурган тамаки рекламалари оммавий ахборот воситаларида тинмай ўзини кўз-кўз қила бошлади. Қоғозга ўралган бу заҳри қотиллик зарарлари барчага маълум бўлса-да, тўланган пуллар уни оғуга эмас, лаззат воситасига айлантириб қўйганди гўё. Ўз-ўзига бало сотиб олганини тушуниб етган бу қитъа вакиллари энди нима қилиб бўлса ҳам ёшларни бу йўлдан қайтаришга жон-жаҳдлари билан киришишди.
Тамакининг зарарли оқибатлари ҳақида тинмай лавҳалар берила бошлади. Хатто реклама сўнггига «Тамаки соғлик учун хавфли», «Соғликни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради» деган сўзларни битишни ҳам унутишмади шўринг қурғурлар. Аммо афсуски, барча ҳаракатлар зое кетарди. Ниҳоят ёшларнинг нималар таъсирида чекишга ружуъ қўяётганликларини аниқлаб берувчи тест саволлари тузиб чиқилди. Натижалар солиштирилганда ўспиринларнинг 70%дан кўпроғи ўзини катталардек ҳис қилиш учун тамаки чекаётгани маълум бўлди. Эндиликда ғарб олимлари ўзларининг «катта бўлиб қолган» ўспиринларини бошқа бир нарса билан чалғитишлари лозим эди. Боши гангиб қолган мутахассислар бир-биридан нажот кутишарди. Яхшиямки уларнинг бахтига айнан мана шу йиллари қўл телефонлари оммалашиб кетди ва ўзларини катталардек ҳис қилишни хоҳлаб қолган ғарб ёшлари бу ёғига қимматли бўлган қўл телефонларига ружуъ қўя бошлашди. Лабига сигарета қистиргандан кўра қўлига кичкинагина телефонни кўтариб олиш анча обрўли бўлиб кўринарди улар учун. Хуллас, шу тариқа телефон кўз-кўз қилинадиган бир матоҳга айланди.
Сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунда икки ярим миллиардан ошиқ одам қўл телефонидан фойдаланмоқда. АҚШнинг 60-65% вояга етмаган ёшлари ҳам қўл телефонларига эгалик қилишмоқда. Аммо баъзи бир давлатлар (Германия, Австрия каби) 20 ёшга тўлмагунча ёшларнинг қўл телефони тутишига ижозат бермайди. Сабаби, электромагнит тўлқинлари асосида ишлайдиган замонанинг бу кашфиёти ўсиб келаётган мия учун жуда катта зарба бўлиши мумкин экан. Англиялик олимларнинг таъкидларига қараганда, қўл телефонидан ҳаддан зиёд кўп фойдаланадиган инсонларда менингит (бош ва орқа мия пардасининг яллиғланиши) касаллигига учраш хавфини 40%га ошириб юборар экан. Даниялик мутахассислар эса мияга аста-секин таъсир этадиган бу восита келажакда глаукома (кўз кўришининг хиралашиши) касаллигига олиб келишини айтиб ўтишди. Айниқса, ҳаддан зиёд қўл телефонига ружуъ қўйган инсонларнинг эшитиш қобилияти пасайиб, хотиралари сусайиши аниқланган. «Бу ҳам мияга таъсир этувчи радиация туфайли юз берадиган ҳолат бўлиб, нафақат мияда, балки қон тўқималари фаолиятида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлади», дейди немис олимлари. Шу сабабли бу давлатда қўл телефонидан фойдаланиш қонун-қоидалари ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, қўл телефонидаги радиация инсон миясини аста-секин емириб, кейинчалик рак касаллигини келтириб чиқариши ҳам таъкидланган.
Қисқа қилиб айтганда, ёшлар тамакидан қутилиб, телефонга тутилишди. Бу матоҳнинг ҳам ўзига яраша жиддий асоратлари мавжуд экан. Энди мутахассисларнинг олдида яна бир жиддий масала турибди: ёшларни телефон ва тамакидан чалғитувчи бошқа бирор нарса ўйлаб топиш керак. Юқорида келтирилган зарарларни уйдирма ёки тўқимага чиқаришингиз мумкин. Аммо бу уч давлат — Англия, Германия ва Дания олимларининг ҳамкорликда телефондан келаётган радиациянинг сичқон танасига бераётган таъсирини ўрганишлари асосида айтилган хулосалар эди.
Бугун қўл телефонига бўлган талаб ниҳоятда тезлик билан ўсиб бормоқда. Дунё соғликни сақлаш ташкилоти (World Health Organization) келтирган рақамларга кўра, Ер шари аҳолисининг ҳар тўрт нафаридан бири қўл телефонидан фойдаланмоқда. Шунга яраша келаётган радиация таъсири ҳам аста-секинлик билан кучайиб бормоқда. Бу билан қўл телефонини бутунлай кераксиз матоҳга айлантириб қўйишдан йироқмиз, аммо фойдаланаётган буюмимизнинг бизга келтираётган зарарлари ҳақида ҳам озгина билиб олсак фойдадан ҳоли бўлмасди. Зеро, ҳар нарсанинг меъёри, қонун-қоидалари мавжуд.
Олимжон Абдушукуров
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 739 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар