1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Қоронғидан қўрқманг, тиниқиб ухлайсиз

 

 

 

Канадалик руҳшунослар қоронғиликдан қўрқиш уйқусизликнинг энг кенг тарқалган сабаби эканини аниқлашди.

Торонто университетида фаолият кўрсатувчи профессор Коллин Карни 100 нафар кўнгилли иштирокида тадқиқот ўтказди. Қатнашчилар икки гуруҳга бўлинди. Бирлари жуда яхши ухлашди. Қолганлари эса бу борада муаммолар юзага келаётганидан шикоят қилишди. Ҳар икки гуруҳ бир неча тунни лабораторияда ўтказишига тўғри келди. Бу ерда уларнинг миясини ҳордиқ чиқариш қобилияти ёритиш ва шовқин таъсирида ўрганилди.

Мисол учун, тажрибада иштирок этаётган одам ухлаётган хонада кутилмаганда мусиқа жаранглаб кетди. Баланд овоздаги қўшиқлар айрим ҳолларда хона ёруғ бўлганида, бошқа ҳолларда эса қоронғу хонада ёқилди. Натижада авваллари бедорлик борасида шикоят қилмаганлар атрофдан тўлалигича чалғиб, бамайлихотир ухлай олишди. Қолганлар эса тун бўйи чироқ ўчмай турганида ўзларини яхши ҳис қилишганини айтишди.

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 784 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ