Сайт бўлимлари
Хотиннинг ҳақлари
- Подробности
- Бўлим: Куёв болаларга...
- Чиққан санаси: 01 Май 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Инсоф билан айтганда, ҳеч бир жамият, ҳеч бир тузум аёлларга Ислом динидай эҳтиром кўрсатмаган, унинг ҳақини аниқ ва мукаммал қилиб белгилаб қўймаган. Фикримизни ушбу машҳур муборак ҳадис ҳам тасдиқлайди:
«Жаннат оналар оёғи остидадир». Ўз навбатида, оилада ҳам аёлларнинг муайян ҳақ-хуқуқлари белгилаб қўйилган.
Хотиннинг эр зиммасидаги ҳақларидан баъзиси қуйидагилардан иборат: ўзи ейдиган таомлардан аёлига ҳам едириш ва ўзи киядиган кийимлардан унга ҳам ўзига мос кийимлар кийдириш. Аллоҳ таоло унинг ризқу молини зиёда қилган бўлса, у ҳам аёлининг нафақасини зиёда ва фаровон айласин. Аҳлу аёлининг нафақасини ҳалол касбдан топишга ҳаракат қилган киши ҳақида қуйидаги ҳадислар башорат этилган: “Аҳлу аёлга қилинган нафаца ҳам садақадир, аёлининг лукупаси учун юрган киши ғозийнинг даражасини топади”. Ёки: “Ким кўп намоз ўқиса ва аёли (фарзандлари) кўп ва моли кам бўлса ва мусулмонларни ғийбшп қилмаса, мен билан жаннсппда мана шундай бирга бўлади”, деб икки муборак бармоқларини жипс қилиб кўрсатдилар Пайғамбар соллаллоху алайхя ва саллам.
Танбеҳ: Маълумки, никохдан сўнг оиладаги кўп масъулият куёв боланинг бўйнига тушади. Аммо ҳамма куёвлар ҳам бу масъулиятдан мукаммал хабардор эмас. Шунинг натижасида аксар ёш оилаларда кўп тушунмовчиликлар юз бериб, ҳатто ажралишга олиб келиш ҳолатларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шунинг учун никоҳ пайтида энди ҳаёт остонасига қадам қўяётган келин-куёвларга бўйинларига тушадиган оилавий масъулиятлардан насиҳат тариқасида бироз тушунча бериб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Никоҳ вақтида куёв бола келинни хотинликка қабул қилиб олишидан олдин шариат унинг бўйнига икки муқим шартни қўяди. Куёв бола ушбу икки шартни бўйнига олгандан кейингина келинни қабул қилиб олишга ижозат берилади.
Биринчи шарт шуки, келин бўлмишнинг нафақаси бугунгача ота-онаси томонидан таъминлаб келинган бўлса, энди, унинг нафақаси, яъни ейиш-ичиши, киядиган кийими, истиқомат қиладиган уйи ва бошқа ҳаётий зарур барча эҳтиёжларини ўз вақтида қаноатлантириш бир умрга куёвнинг зиммасига юкланади. Бу масалага ҳатто ота-оналар ҳам жавобгар эмаслар. Фиқҳ китобларида таъкидланишича, агар аёл тақдир тақозоси билан беморликка чалинса ва ҳатто бир умр тўшақца ётиб қолса ҳам, эри уни даволатиши ва нафақа билан таъминлаб туриши шарт.
Шунингдек, Ислом динида эркак кишига никохдан кейин энг кўпи билан олти ойдан узоқроқ сафарга чиқишга ижозат берилмайди. Зеро, аёлнинг ички эҳтиёж ва нафақасини таъминланмасликда ҳаддан ошган хисобланади. Сафарга чиққан такдирда ҳам, қайтиб келишига қадар аҳлу аёлига етадиган нафақа ва сукно(Истиқомат қиладиган уй.) билан таъминлаб, кейин чиқиб кетиши лозим, токи бошқа кишига муҳтож бўлмасинлар. Агар эркак киши сафардан кеч қайтса ё ғойиб бўлса ва аёли нафақасиз қолса, унда маҳалла раҳбарияти томонидан гувоҳлар ҳузурида эрининг бўйнига қарз юкланади ва эри келгандан кейин ўша карзни тўлаб бериши лозим бўлади.
Иккинчи шарти шуки, никоҳ кунидан бошлаб эр киши ўз аёлини уриши, сўкиши, камситиб ҳақорат қилиши ҳамда унга ноўрин дашном бериши мумкин эмас. Зеро, у ҳам бировнинг кўз гавҳари, қалб нури ва орзу-умидидир(Ammo aгap аёл эрини ҳурмат ва писанд этмаса, шариат ҳукмларига амал қилмасликда ҳаддан ошса ва эрининг панд-насиҳати унга таъсир этмаса, эри уй раҳбари ва масъули сифатида тарбият мақсадида оғир лат емайдиган ва бирор аъзоси синмайдиган даражада уришга ҳакдидир.).
Агар эр-хотин ўрталарида баъзи бир масалалар бўйича келишмовчилик ҳолати юз бериб ўзаро ислоҳга келмасалар, бу ҳолда Қуръони каримнинг қуйидаги кўрсатмаси асосида амал қилмоқ энг мақбул йўлдир:
“Агар икковлари (эр-хотин) нинг оралари бузи-лишидан қўрқсангиз, бас, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир” (Нисо сураси, 35-оят).
Эркак хотинига яхшилик ва хусни хулқ билан панду насиҳат берсин, унга мулойимлик билан муомалада бўлсин. Чунки момомиз Ҳавво розияллоҳу анҳо жаннатда бобомиз Одам алайҳиссаломнинг қовурғаларидан яратилганлар. Маълумки, қовурға қийшиқ ва қаттиқ суяк бўлиб, агар зўрлаб тўғрилайман десангиз, у синади, шу ҳолатга қўйиб қўйсангиз, қийшиқлигича тураверади. Ва агар иссиқ сувга солиб қўйсангиз, тўғриланиши осон кечади. Шунинг учун аёлларга доим мулойим муомалада бўлмоқ лозим. Улуғларнинг кўплари хотинларининг номақбул ранжу аламларига сабру тоқат қилар эканлар.
Уламолар айтибдилар: хотиннинг жабру ситамига сабр қилиш бир қанча номақбул ишларнинг олдини олади. Масалан, аёлнинг ранжига сабр кўрсатиш бола-га ножўя шапалоқ тушмаслиги, қозон-товоқ синмаслиги, сигир-бузоқ калтакланмаслиги, кийимлар йиртилмаслигига ҳамда меҳмоннинг қайтиб кетмаслигига сабаб бўлади.
Ҳазрат Расул алайҳиссалом буюрадилар: «Кдчонки бировларингизнинг минган улови саркашлик қилса (яъни итоат қилмаса) ёки завжасининг ё бирор аҳли байтининг хулқи ёмон бўлиб крлса, бас, унинг икки қулоғига азон айтсин». Шунинг учун эр хотинининг хусни, сотиралиги (ўзгалар назаридан беркинганлиги), яхши хулқли ва покизалигини улуғ неъматлардан билиб, шукр қилмоғи лозим. Ва мазкур сифатлар соҳибаси бўлган аёлини дили билан севсин, бошқалар олдида мақтамасин.
Эр ўз аёлига рўзғор ишларида: сув ташиш, ўтин олиб келиш ва аёлларга қийин бўлган ишларда ёрдам бериши керак. Айниқса, уйга меҳмон келганда, унинг олдига дастурхонни ўзи ёзсин, айрим жойларда одатга айланиб қолгани каби, меҳмон олдига ўтириб олиб, хотинига буюрмасин. Ҳадиси шарифда: «Рўзғор иишарида аёлига ёрдам берадиган эркакка Аллоҳ таоло пайғамбарлардан ҳазрати Айюб, ҳазрати Довуд, ҳазрати Яъқуб ва ҳазрати Исо алайҳимуссаломга берган савобларидек савоб беради», деган хушхабар айтилган. Яна Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам ўз саҳобаларига: «Оилага хизмат қилмоқ Парвардигорнинг ғазабини пасайтиради, ҳасанот (яхишликлар) ва даражаларни зиёда цилади ҳамда (жаннатийларга аталган) ҳурларнинг маҳри бўлади», деганлари ҳам шунга далолатдир.
Эркак киши уй бошлиғи сифатида аҳлу аёли ва фарзандлари олдида ҳалим ва мулойимҳол бўлиши билан бирга уларнинг нигоҳида ҳайбатли ва сиёсатли ҳам бўлиши керак, токи шукуҳ ва салобати уларнинг кўзига доим намоён бўлиб турсин ва борида ҳам, йўғида ҳам ундан қўрқиб турсинлар. Бу хусусда ушбу ҳадисда айтилган ҳикматли ва маънавий тавсияга эътибор берайлик. «Ўз аҳли оиланг устидан таёғингни кўтарма ва қамчингни уларга кўринадиган жойга осиб қўй...» Мазкур ҳадисда тарбият бобида жуда улуғ ҳикмат, гўзал кўрсатма, чиройли тадбир борлиги очиқ кўриниб турибди.
Аёлнинг хиёнат, алдов ва макридан эҳтиёт бўлсин. “Кимиёи саодат”да келтирилибдики, “Аёл кишида заифлик бор, унинг иложи сабр-тоқатдир. Ва бир қийшиқлик бор, унинг иложи эса сиёсатдир. Эркак киши ҳозиқ табибдек бўлмоғи лозим, то ҳар бир дардни вақтида даволасин”.
Эркак киши хотинининг баъзи ёмонлик ва гуноҳларидан, агар у гуноҳ фаҳш бўлмаса, кўз юмсин, унинг пардасини эл орасида йиртмасин. Тирикчилигини Аллоҳ таоло рози бўладиган ишлар билан ўтказсин.
Огоҳ бўлмоқ лозимки, никоҳда фазилатлар бўлиши билан бирга офатлар ҳам борлиги манбаларда таъкидланган. Жумладан, аҳлу аёлининг нафақасини ҳалол важҳдан таъминлай олмаслик, масалан агар тожир бўлса, тарози ё ўлчовга хиёнат қилиши, деҳқон бўлса, зироатидан олинган ҳосилнинг ушрини бермаслик, закот нисобига етган пулу молининг закотини адо этмаслик ва ҳоказо.
Шунингдек, аҳлу аёлининг ҳуқуқларига риоя қилолмаслик ва уларнинг хизматида банд бўлиб, шариат аҳкомлари-ибодатларни вақтида адо этолмаслик, ҳамда Аллоҳтаолонинг зикридан ғофил бўлиш каби камчиликлар ҳам никоҳнинг офатларидан деб билинган. Бу ҳакда Худованд жалла ва аъло Қуръони каримда қуйидагича огоҳлантирган:
“Эй имон келтирганлар. Молларингиз ва фар-зандларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўша зиёнкордир” (Мунофиҳун сураси, 9-оят). Ҳадиси шарифда эса:
оиЬ
“Сизларнинг яхширок^паринг дунёсини охирати учун ва охиратини дунёси учун тарк қилмаганларингдир”, деб марҳамат қилинган.
Агар эр хотинига шариат изни билан одоб бермоқ учун сиёсат қиладиган ва таъзир берадиган бўлса, шу куннинг охиригача унинг билан жимоъ қилмасин ва Шарқ олимларининг оила ва аёллар хусусидаги қарашлари очиқ юзлилик билан гаплашмасинки, тадбири беҳуда кетади.
Хотин томондан бўлган хеш-ақраболарни ҳурмат-эҳтиром қилиш суннат амаллардандир. Хусусан, қайнона ва қайноталарни ғоят ҳурматлаш керакки, улар ота-она ҳукмидадирлар.
Эркак хотини ва қизларига ип йигириш каби уйда бажариладиган хунарларни ўргатсин. Қуръони каримнинг Нур сурасини ўқитсин. Бу сурада Аллоҳ таоло зинонинг ҳукми ва унга бериладиган жазони ҳамда бир-бирига лаънат айтиш, покиза аёлларни зинокор деб туҳмат қилишнинг оғир жиноятлардан эканлигини баён этган.
Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлиддин Кароматуллоҳларнинг
"Исломда никоҳ ва оила" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 327 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар