Сайт бўлимлари
Тарозидан алданмаслигингиз учун
- Подробности
- Бўлим: Автоолам
- Чиққан санаси: 22 Июль 2013
- (Нашр қилинган санаси)
“Назорат тарозиси”ни ким назорат қилади?
Халқимизнинг фаровонлиги бозорларимиздаги мўл-кўлчиликдан. Лекин...
Рўзғорингизнинг кам-кўстига яраша харажат қилиб бозордан чиқдингиз. Уйга борганингизда харидингизнинг айримларидан кўнглингиз тўлмаётгандек бўлади. Аёлингиз ҳам маҳсулотнинг сиз айтган миқдордан камлигига шубҳа қилади. Эслаб кўринг-чи, худди шундай ҳолат бўлганми? Афсус, сотиб олган маҳсулотингизни бозорнинг ўртасида “қаққайиб турган” назорат тарозисига ҳам бир қўйиб кўрмабсиз-да, ўшанда...
Чакана савдо қоидаларининг 10-бандига кўра, назорат тарозиси 3 нафар ва ундан ортиқ киши иш билан банд бўлган озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида ўрнатилиши шарт. 1500 квадрат метр ва ундан катта майдондаги савдо залларида эса, назорат тарозилари икки жойда ўрнатилиши лозим.
“НАЗОРАТ ТАРОЗИСИ” НЕГА КЕРАК?
Савдода ҳалол йўл билан рўзғорга барака киритилади. Аммо, шундай сотувчилар ҳам борки, маҳсулотини уч-тўрт чандон қимматга пуллаганлари камдек, тарозидан ҳам уриб, бировнинг ҳақига хиёнат қиладилар. Кексаларимиз азалдан бозорларда тош-тарозини тўғри қўйишга, бировнинг ҳақига кўз олайтирмасликка ундайди. Сабаби, унинг гуноҳи жуда оғир саналади. Наҳотки, бугун бозорларимиздаги айрим сотувчилар кимнидир оғринтириб бола-чақа боқишдан қўрқмаса? Йўқса, бозорларимизга назорат тарозилари ўрнатишга не ҳожат.
САВДОНИНГ ҲАМ ОДОБИ БОР
Кўпчилик бозорга тушганда иложи борича деҳқонларни излайди. Нега? Ҳақиқий деҳқон эса лафзидан, муомаласидан ҳам билиниб туради. Кузатгансиз, харид қилаётганингизда «ўзимизнинг деҳқончилик, сўрайверинг, ками бор» деган лутфларни қилади, ҳатто, айтганингиздан бир оз оғирроқ қилиб, тортиб беради. Шундай муносабатга яраша харидорлар «сизга ҳам баракасини берсин» дея миннатдорлик билан бозордан чиқишади. Ўз-ўзидан маълумки, бу харидор назорат тарозисининг яқинига ҳам йўламайди.
Бугун давлатимиз томонидан бозорларимизда ана шундай соғлом муҳитнинг ҳукм суриши учун ҳаракат қилиняпти.
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
*Чакана савдо қоидаларининг 18-бандига мувофиқ, харидор ўзи сотиб олган маҳсулотнинг ҳақиқий вазнини мустақил равишда ёки сотувчилар ёрдамида тортиб, текшириб кўриш ҳуқуқига эга;
*Тарози ва бошқа ўлчов тарозулари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак. Тарозиларни пештахтанинг фасадига томон бурчак остида ўрнатиш, уларнинг олдини товарлар, дарпардалар, инвентарь ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланган;
*Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 168-моддасига асосан, бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш - фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисми, мансабдор шахсларга эса иккидан бир қисми миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.
Агар, сизни алдашса...
Сотиб олган маҳсулотингизнинг назорат тарозисида кам чиққанини кўриб нима қиласиз? Албатта, бундан жаҳлингиз чиқиши табиий. Тўғри, сиз сотувчининг олдига бориб маҳсулотни қайтариб беришингиз, пулингизни қайтиб олишингиз ёки унда қолаётган ўз ҳаққингизни талаб қилиб олишингиз мумкин. Гап-сўзни кўпайтирмаслик мақсадида индамай кетаверадиган харидорлар ҳам бор. Йўқ, бу ҳолатда нотўғри қиласиз. Аввало, ўша “тарозидан алдайдиган сотувчи”нинг танобини тортиб қўйиш керак. Бунинг учун Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига шикоят хати билан мурожаат қилишингиз ёки унинг “ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб хабар беришингиз лозим.
Сарвар САФАРОВ
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 672 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар