Сайт бўлимлари
Аёлларга қараб танланадиган сифатлар
- Подробности
- Бўлим: Эркаклар учун
- Чиққан санаси: 23 Октябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Исломда қандай куёв танлаш бўлса, худди шундай равишда келин танлаш керак. Баъзи бир инсонлар келинни чиройига қараб, баъзилари молмулкига, кейингилари наслнасабига қараб ўлчашади. Лекин инсонларнинг ичида унинг хулқи ва динига қараб танлайдиганлар ҳам бор. Мана шу охирги танлаш усули Ислом чорлаган усулдир.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: «Аёл тўрт нарса туфайли никоҳга олинади: гўзаллиги, молдунёси, насл-насаби ва дини учун. Бас, диндоридан ол, қўлинг тупроққа тўлгур!» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоятлари).
Инсонлар аёл кишида мавжуд бўладиган тўрт сифат – чирой, мол, наслнасаб ва динига қараб рағбат қиладилар. Мана шу нарсаларга ҳадиси шариф далолат қиляпти. Биринчи бўлиб чирой бўлгани учун у зикр қилинмоқда. Эркаклар аёлга қўядиган дастлабки талаб. Биринчи уларга ёқадиган нарса чирой бўлса, кейингиси молмулк. Лекин улуғ мураббий ва комил йўлбошчи Набий (с.а.в.) йигитларни хулқ ва дин (тақво) соҳибасини танлашга васият (насиҳат) қиладилар. Чунки хулқ чиройли бўлса, у аёлга нисбатан эрининг муҳаббати давомли бўлади, дин (тақво) билан эса эрининг молмулки ва номусини сақлайди.
Шу маънони кейинги ҳадис ҳам таъкидлайди. Анас (р.а.), Набий (с.а.в.)дан айтганлар: «Ким аёлга чиройлилиги учун уйланса, Аллоҳ унга фақат хорликни зиёда қилади. Ким унга мол-мулки учун уйланса, Аллоҳ унга фақат фақирликни зиёда қилади. Ва кимки аёлга, ундан фақат (кўзини ҳаромдан тўсиш ва фаржини (ҳаром ишлардан) сақлаши учун фарзанд кўришни ирода қилиб уйланса, Аллоҳ унга ва аёлга барака беради» (Ҳадисни Табароний «Алавсат»да келтирганлар.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан (р.а.) ривоят қилган ҳадисларида: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки молдунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар, ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақво)дор бўлса, ўша афзалроқдир» (Ибн Можа ривояти).
Агар чирой ва дин жамланса, бу камолот ҳисобланади. Шоир айтганидек:
Қандай гўзал ишдир, динла дунё жамланса,
Қандай хунук ишдир ул, эрни куфр хароб қилса.
Дин деганда аёл фақатгина намозхон, рўзадор бўлиши ирода қилинмай, балки ирода қилинаётган нарса – аёл тақводор (Аллоҳ таолодан қўрқадиган) меҳрибон, омонатдор, Ислом одоблари билан зийнатланган, дин ҳукмларини ушлаган бўлишлиги Ўзининг устида Аллоҳнинг ва эрининг ҳаққини тушуниб унга хиёнат қилмаган, молини Аллоҳ норози бўладиган равишда ишлатмасдан, эрини бахтли ва рози қиладиган аёл бўлиши керак. Шундагина турмуш қуришдаги мақсад амалга ошади. Жон таскин ва роҳат топади, Унга қуйидаги ояти карима ишора қилади:
«Унинг оятларидан (яна бири) – У Зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир» (Рум, 21).
Демак, солиҳа аёл – неъматдир ва фожира (гуноҳкор) аёл – азоб ва қийноқдир. Ва фазилатли, диндор (тақводор) аёл – жаннат ва саодат бўлса, дин ҳукмларидан қочадиган аёл эса бахтсизлик ва дўзахдир.
«Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама!» (Бақара, 286)
Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бас, аёл баъзан жаннат ва баъзан дўзахдир», деб айтганлар.
Аёл ҳақида гапирувчининг ушбу сўзи нақадар ҳақиқат:

У шайтондир, агар бузсанг,
Гар ислоҳ қилсанг – Малак.
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 870 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар