1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Эр оила раҳбари бўлиши учун

(Эрларга насиҳат)

Ислом шариати аёлнинг барча таъминотларини эрнинг зиммасига юклайди. Эркак киши оиласининг таъминотини ўз зиммасига олиши билан оиладаги раҳбарликка тўлиқ эга бўлади. Бунга қуйидаги оят далилдир:
الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ (سُورَةُ النِّسَاءِ:34)
Яъни, “Аллоҳ уларнинг баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва (эрлар ўз) молларидан (аёлларига) сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар.” (Нисо сураси, 34-оят)
Ушбу оятга биноан эрнинг оиладаги раҳбарлиги икки сифатга кўра мукаммал бўлади;
Биринчи сифат бу табиий, туғма сифат бўлиб, Аллоҳ таоло эркакни яралиши жиҳатидан ақл, тадбир ва куч-қувват  кабиларда аёлга нисбатан устун қилиб яратганидир. Бу сифат сабабли эркак киши ўз оиласининг тадбири ва ҳимояси каби ишларда масъулдир. Минг афсус, баъзи эрлар Аллоҳ берган бу неъматни оиланинг ҳимоясига ишлатиш ўрнига уларга куч ишлатиб, зулм қилишга сарафлайдилар.
Иккинчи сифат эса эркак киши ўз саъй-ҳаракатлари натижасида эришадиган сифат бўлиб, у оиласининг таъминотига алоқадор бўлган барча сарф-харажатларни ўз зиммасига олишидир.
Мазкур икки сифат билан эрнинг раҳбарлиги мукаммал бўлади. Агар эр бу иккисидан бирида камчиликка йў қўйса, унинг оиладаги раҳбарлигига путур етади.
Агар эркак киши оиладаги вазифасини тўлиқ адо этмасдан ялқовлик қилиб, оиланинг таъминотини аёлига ташлаб қўйса, у оиладаги раҳбарлигини ҳам қўлдан бой беради. Натижада турли оилавий муаммолар вужудга келади.
Шунинг учун эр киши оиланинг таъминотига ўзини масъул деб билиши ва бу нарсада бирорта ҳам камчилик ва нуқсонларга йўл қўймаслиги лозим бўлади.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Ҳозир сайтимизда 847 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ