1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ҳомиладорлар учун дуолар

Шубҳа йўқки, ҳомила ва туғишлик бу Аллоҳга суюкли бўлган шаръий мақсадлардан бирини амалга ошириш ҳисобланади. Бу эса Аллоҳнинг ягона эканига гувоҳлик берувчи мусулмонларнинг сонининг ортиши, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашувчиларнинг кўпайишидир. Шу сабадан ҳам агар ҳомила аёл учун қийин кечса ва у бундан сабр билан ўтса, фойданинг катта қисми бу каби қийинчиликларга бардош берган онага тегади.

Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳомиладор, туғадиган, эмизувчи, болаларига меҳрибон аёллар агар эрларига ёмон (муносабатда) бўлмасалар ва намозни адо қилсалар, албатта Жаннатга кирадилар» (Ҳоким, Табароний, Аҳмад).

Қуйида бўлажак оналар учун Қуръони каримда келган баъзи дуоларни келтирамиз:

Яхши зурриёт учун

رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء

/Rabbi Hab Lī Min Ladunka Dhurrīyatan Ţayyibatan 'Innaka Samī`u Ad-Du`ā'i/
«Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, сен дуони эшитувчисан» (оли Имрон сураси, 38-оят).

Аллоҳ таоло бачадондагиларни билади

اللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَحْمِلُ كُلُّ أُنْثَىٰ وَمَا تَغِيضُ الْأَرْحَامُ وَمَا تَزْدَادُ ۖ وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِمِقْدَارٍ

/Al-Lahu Ya`lamu Mā Taĥmilu Kullu 'Unthá Wa Mā Taghīđu Al-'Arĥāmu Wa Mā Tazdādu Wa Kullu Shay'in `Indahu Bimiqdārin/
 «Аллоҳ ҳар бир урғочининг ҳомиласини ҳамда бачадонлар нуқсон ёки зиёда қиладиган нарсаларни биладир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир» (Раъд сураси, 8-оят).

Ворис сўраш

وَزَكَرِيَّا إِذْ نَادَىٰ رَبَّهُ رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

/Rabbi Lā Tadharnī Fardāan Wa 'Anta Khayru Al-Wārithīna/
«Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан» (Анбиё сураси, 89-оят).

Кўз қувончи

وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا

/Waallatheena yaqooloona rabbana hab lana min azwajina wathurriyyatina qurrata aAAyunin waijAAalna lilmuttaqeena imaman/
«Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят).

Мусулмон бўлган зурриёт

رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِنْ ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُسْلِمَةً لَكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

/Rabbanā Wa Aj`alnā Muslimayni Laka Wa Min Dhurrīyatinā 'Ummatan Muslimatan Laka Wa 'Arinā Manāsikanā Wa Tub `Alaynā 'Innaka 'Anta At-Tawwābu Ar-Raĥīmu/
«Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли зотсан» (Бақара сураси, 128-оят).

Солиҳ фарзандларни сўраш

رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ

/Rabbi Hab Lī Mina Aş-Şāliĥīna/
 «Роббим, менга солиҳлардан ато эт» (Саффот сураси, 100-оят).

Баъзи манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади

Ҳозир сайтимизда 38 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ