Сайт бўлимлари
Ҳ
- Подробности
- Бўлим: Исмлар
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ҳабиб, Habib (ар.) – севимли, суюкли, маҳбуб * 1) Ҳабиб ибн Авс ас-Сақофий ал-Мисрий (катта тобеин), 2) Ҳабиб ибн Солим ал-Ансорий (тобеин, Нуъмон ибн Баширнинг мавлоси ва котиби), 3) Ҳабиб ат-Тамимий ал-Анбарий (тобеин), 4) Ҳабиб ибн Абу Ҳабиб Абу Амр ал-Бажалий (тобеин), 5) Ҳабиб ибн Абу Субайъа аз-Зубаъий (тобеин), 6) Ҳабиб ибн Абу Фазлон ал-Моликий ал-Басрий (тобеин).
Ҳабиба, Habiba (ар.) – “Ҳабиб”нинг муаннас шакли * 1) Ҳабиба бинти Саҳл ибн Саълаба ибн Ҳорис ибн Зайд ибн Саълаба ал-Ансорийя ан-Нажжорийя (саҳобия), 2) Ҳабиба бинти Шурайқ ибн Абу Хайсама ал-Ҳузалийя (саҳобия, Масъуд ибн Ҳакам аз-Зуроқийнинг онаси), 3) Ҳабиба бинти Убайдуллоҳ ибн Жаҳш ибн Риоб ал-Асадийя (саҳобийя, Уммул мўминин Умму Ҳабиба – Рамла онамизнинг қизлари, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўз тарбияларига олган эдилар), 4) Ҳабиба бинти Майсара ибн Абу Хайсам Умму Ҳабиб ал-Фиҳрийя (тобеийя, Ато ибн Абу Рабоҳнинг мавлоси).
Ҳабибали, Habibali(ар.) – “Ҳабиб” ва “Али” исмлари бирикмаси.
Ҳабибиддин, Habibiddin(ар.) – Ислом динининг ихлосманди.
Ҳабибраҳмон, Habibrahmon(ар.) – Раҳмон сифатли Аллоҳнинг севимли бандаси.
Ҳабибуллоҳ, Habibulloh(ар.) – Аллоҳнинг севимли, маҳбуб бандаси.
Ҳавво, Havvo(қад.яҳ.) – ҳаётбахш (Одам алайҳис салом жуфтининг исми).
Ҳадича, Hadicha(ар.) – (аслида “Хадижа”) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари – мўминлар онасининг исми.
Ҳадиқа, Hadiqa(ар.), (а.и.) – боғ, гулзор.
Ҳадийя, Hadiyya (ар.), (э.и.) – совға, инъом, туҳфа * Ҳадийя ибн Абдулваҳҳоб Абу Солиҳ ал-Марвазий (табаа тобеинлардан илм олганлардан).
Ҳадийятуллоҳ, Hadiyyatulloh (ар.), (э.и.) – Аллоҳ таолонинг инъоми, неъмати, раҳмати.
Ҳаё, Hayo(ар.), (а.и.) – ҳаёли, иболи, ор-номусли.
Ҳаёт, Hayot (ар.), (а.э.и.) – тириклик, барҳаётлик; соғлик; ўсиш, ривожланиш * 1) Ҳаёт ибн Шурайҳ ибн Сафвон ибн Молик Абу Зуръа ат-Тажийбий (катта табаа тобеин, фақиҳ, зоҳид ва обид кишилардан бўлган), 2) Ҳаёт ибн Шурайҳ ибн Язид Абу Аббос ал-Ҳазромий (табаа тобеинлардан илм олганлардан, ишончли ҳадис ровийси).
Ҳажжож, Hajjoj (ар.) – кўп бора ҳажга борувчи; доимий суратда ҳажга боришни ният қилиб юрувчи * 1) Ҳажжож ибн Амр ибн Ғозийя ал-Ансорий ал-Мозиний ал-Маданий (саҳобий), 2) Ҳажжож ибн Молик ибн Уваймир ибн Абу Усайд ибн Рифоъа ибн Саълаба ал-Асламий (саҳобий, Ҳажжож ибн Ҳажжож ибн Моликнинг отаси), 3) Ҳажжож ибн Ҳажжож ибн Молик ал-Асламий ал-Ашжаъий ал-Ҳижозий (тобеин), 4) Ҳажжож ибн Ҳажжож ал-Асламий (тобеин), 5) Ҳажжож ибн Ҳассон ал-Қайсий ал-Басрий (кичик тобеин), 6) Ҳажжож ибн Ҳажжож ал-Боҳилий ал-Басрий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси), 7) Ҳажжож ибн Дийнор ал-Ашжаъий (катта табаа тобеин), 8) Ҳажжож ибн Шаддод ас-Санъоний (катта табаа тобеин), 9) Ҳажжож ибн Сафвон ибн Абу Язид ал-Маданий (катта табаа тобеин, Умар ибн Абдулъазизнинг Рабаза шаҳридаги омили (закот йиғувчиси) бўлган).
Ҳажжожа, Hajjoja(ар.) – “Ҳажжож”нинг муаннас шакли.
Ҳазм, Hazm (ар.) – қатъиятли, иродали * 1) Ҳазм ибн Абу Каъб ал-Ансорий ас-Суламий ал-Маданий (саҳобий), 2) Ҳазм ибн Абу Ҳазм Абу Абдуллоҳ (катта табаа тобеин).
Ҳазрат, Hazrat(ар.) – ҳурматли, эътиборли, эъзозга муносиб.
Ҳайдар, Haydar– жасур, қўрқмас; кучли, қудратли.
Ҳайён, Hayyon (ар.), (э.и.) – 1) Ҳайён ибн Бистом ал-Ҳузалий ал-Басрий (тобеин, Сулайм ибн Ҳайённинг отаси), 2) Ҳайён ибн Ҳусойн Абу Ҳайёж ал-Асадий ал-Куфий (тобеин, Марсун ибн Ҳайён ва Жарир ибн Ҳайёнларнинг отаси), 3) Ҳайён ибн Умайр Абу Ало ал-Қайсий ал-Жаририй (тобеин).
Ҳайсам, Haysam (ар.) – қизил рангли * 1) Ҳайсам ибн Шафий Абу Ҳусойн ар-Руъайний (катта тобеин), 2) Ҳайсам ибн Абу Синон ал-Маданий (тобеин), 3) Ҳайсам ибн Асвад Абу Урён ан-Нахаъий (тобеин), 4) Ҳайсам ибн Молик Абу Муҳаммад ат-Тоий (кичик тобеин).
Ҳайшам, Haysham(ар.) – “Ҳишом”га қаранг.
Ҳайшамон, Hayshamon(ар.) – “Ҳишом”га қаранг.
Ҳакам, Hakam (ар.) – 1) Ҳакам ибн Амр ибн Муждаъ ибн Ҳизям ибн Ҳулвон ибн Ҳорис ибн Нуайла ибн Мулайл ибн Замро ибн Кинона ал-Ғифорий (саҳобий), 2) Ҳакам ибн Ҳазн ал-Кулафий (саҳобий), 3) Ҳакам ибн Мийноъ ал-Ансорий ал-Маданий (катта тобеин), 4) Ҳакам ибн Абдуллоҳ ибн Исҳоқ ал-Басрий (тобеин), 5) Ҳакам ибн Абдуллоҳ Абу Мутиъ ал-Балхий (фақиҳ олимлардан, “Фиқҳул акбар” асари муаллифи).
Ҳаким, Hakim (ар.) – ақлли, доно, донишманд; ҳаким; табиб * 1) Ҳаким ибн Ҳизом ибн Хувайлид ибн Асад ибн Абдулъуззо ибн Қусай ибн Килоб Абу Холид ал-Қуроший ал-Асадий (саҳобий, мўминлар онаса Хадийжа бинти Хувайлиднинг жияни), 2) Ҳаким ибн Муовия ан-Нумайрий (катта тобеин), 3) Ҳаким ас-Санъоний (катта тобеин, Муғийра ибн Ҳакимнинг отаси), 4) Ҳаким ибн Абу Ҳурра ал-Асламий ал-Маданий (тобеин), 5) Ҳаким ибн Афлаҳ ал-Маданий (тобеин), 6) Ҳаким ибн Жобир ибн Ториқ ибн Авф ал-Аҳмасий ал-Куфий (тобеин), 7) Ҳаким ибн Саъд ал-Ҳанафий (тобеин).
Ҳакима, Hakima (ар.) – “Ҳаким”нинг муаннас шакли * 1) Ҳакима бинти Умайма (тобеийя), 2) Ҳакима бинти Умайя ибн Ахнас ибн Убайд Умму Ҳаким (тобеийя).
Ҳакимали, Hakimali(ар.) – “Ҳаким” ва “Али” исмлари бирикмаси.
Ҳакимберган, Hakimbergan(ар.-ўз.) – ҳар бир тадбирини ҳикмат билан, мукаммал ҳолда амалга оширувчи Аллоҳ берган фарзанд.
Ҳакимберди, Hakimberdi(ар.-ўз.) – “Ҳакимберган” билан маънодош.
Ҳакимқул, Hakimqul(ар.-ўз.) – ҳар бир тадбирини ҳикмат билан амалга оширувчи Аллоҳнинг бандаси.
Ҳалим, Halim(ар.) – мулойим, меҳрибон, кўнгилчан, ҳалим.
Ҳалима, Halima(ар.) – “Ҳалим”нинг муаннас шакли.
Ҳамдон, Ҳамдон (ар.) – Аллоҳ таолога кўп ҳамду-сано айтувчи.
Ҳамза, Hamza (ар.), (э.и.) – кўкат; нордон; чучук; ўткир * Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ал-Қуроший ал-Ҳошимий (Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари ва эмикдош акалари, Ҳамза у зотдан икки ёш катта бўлган, пайғамбарликнинг иккинчи йилида Исломга кирган, Расулуллоҳ у билан Зайд ибн Ҳорисани ўзаро биродар тутинтириб қўйганлар. Ҳамза “Асадурроҳман” (“Раҳмон сифатли Аллоҳнинг шери”, яъни кучли, шижоатли бандаси) ва “Асаду росулиллаҳ” (“Расулуллоҳнинг шери”) лақаблари билан танилган, Шаввол ойининг ўрталарида Уҳуд жангида шаҳид бўлган).
Ҳамзаали, Hamzaali– “Ҳамза” ва “Али” исмлари бирикмаси.
Ҳамзамурод, Hamzamurod(ар.) – “Ҳамза” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.
Ҳаммод, Hammod (ар.) – Аллоҳ таолога кўплаб ҳамду сано айтувчи * 1) Ҳаммод ибн Абу Сулаймон ал-Ашъарий (кичик тобеин, Абу Мусо ал-Ашъарийнинг мавлоси, мужтаҳид олимлардан, Ҳанафий мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифанинг устози), 2) Ҳаммод ибн Нажийҳ ар-Розий (катта табаа тобеин), 3) Ҳаммод ибн Салама ибн Дийнор ал-Басрий (табаа тобеин), 4) Ҳаммод ибн Зайд ибн Дирҳам Абу Исмоил ал-Аздий ал-Жаҳзомий (табаа тобеин), 5) Ҳаммод ибн Масъада Абу Саид ал-Басрий (кичик табаа тобеин).
Ҳаммода, Hammoda(ар.) – “Ҳаммод”нинг муаннас шакли.
Ҳаммам, Hammom (ар.) – қалбида солиҳ амаллар қилишни ва яхшилик касб этишни ният қилиб юрувчи; Охират ғами билан яшовчи (ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан энг яхши исм дея таърифланган исмлардан бири – “Ҳорис” ва “Ҳаммам”) * 1) Ҳаммам ибн Ҳорис ибн Қайс ибн Амр ан-Нахаъий ал-Куфий (катта тобеин), 2) Ҳаммам ибн Мунаббиҳ ибн Комил ибн Сайж Абу Уқба ал-Йамоний (тобеин), 3) Ҳаммам ибн Яҳё ибн Дийнор Абу Абдуллоҳ ал-Авзий ал-Муҳаллимий (катта табаа тобеин).
Ҳаммама, Hammoma(ар.) – “Ҳаммам”нинг муаннас шакли.
Ҳанафий, Hanafiy(ар.) – бут-санамларга ибодат қилишдан сақланувчи, Аллоҳни Ягона илоҳ деб тан олувчи; тўғри, ҳақиқий; мустаҳкам, собит; Ҳанафий мазҳабига мансуб.
Ҳанафия, Hanafiya(ар.) – “Ҳанафий”нинг муаннас шакли.
Ҳанбал, Hanbal (ар.) – денгиз; бўйи паст, аммо гўштдор * Ҳанбал ибн Исҳоқ ибн Ҳанбал Абу Али аш-Шайбоний (Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг амакиваччаси, фақиҳ олимлардан бўлган).
Ҳаниф, Hanif (ар.) – “Ҳанафий” билан маъноси бир хил * Ҳаниф ибн Рустам ал-Муаззин ал-Куфий (катта табаа тобеин).
Ҳанифа, Hanifa (ар.) – “Ҳаниф”нинг муаннас шакли.
Ҳанон, Hanon(ар.), (а.и.) – меҳрибон, раҳмдил, шафқатли.
Ҳарис, Haris(ар.) – ҳарисманд, ташна, умидвор; одамларнинг иймонга келишларига ҳарисманд бўлган, уларнинг ҳидоятга мушарраф бўлишларидан умид қилувчи (мазкур исм Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидандир. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмлари иймонга келишига ўта ҳарисманд эдилар).
Ҳариса, Harisa(ар.) – “Ҳарис”нинг муаннас шакли.
Ҳармала, Harmala (ар.), (э.и.) – кунжутга ўхшаш дон тури * 1) Ҳармала ибн Абдуллоҳ ат-Тамимий ал-Анбарий (саҳобий), 2) Ҳармала (тобеин, Усома ибн Зайд ибн Ҳориса ал-Калбий ал-Маданийнинг мавлоси), 3) Ҳармала ибн Иёс Абу Ҳармала аш-Шайбоний (тобеин).
Ҳасан, Hasan (ар.) – яхши; чиройли, кўркам * 1) Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб Абу Муҳаммад ал-Қуроший ал-Ҳошимий (машҳур саҳобий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севимли набиралари), 2) Ҳасан ибн Усома ибн Зайд ибн Ҳориса ал-Калбий ал-Маданий (тобеин), 3) Ҳасан ибн Суҳайл ибн Абдураҳмон ибн Авф ал-Қуроший аз-Зуҳрий (тобеин), 4) Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абу Толиб Абу Муҳаммад ал-Қуроший ал-Ҳошимий (тобеин), 5) Ҳасан ибн Язид ал-Ижлий (катта тобеин), 6) Ҳасан ибн Ясор Абу Саид ал-Басрий (машҳур тобеин), 7) Ҳасан ибн Аммор ибн Али аш-Шурунбилолий ал-Мисрий (ҳанафий фақиҳи, “Нурул ийзоҳ” асари муаллифи).
Ҳасана, Hasana(ар.) – “Ҳасан”нинг муаннас шакли.
Ҳасанали, Hasanali(ар.) – “Ҳасан” ва “Али” исмлари бирикмаси.
Ҳасин, Hasin(ар.) – (“сод” билан) мустаҳкам, маҳкам, бақувват.
Ҳасина, Hasina(ар.) – “Ҳасин”нинг муаннас шакли.
Ҳассон, Hasson (ар.) – одамларга кўп яхшиликлар қилувчи * 1) Ҳассон ибн Собит ибн Мунзир ибн Ҳаром ибн Амр Абу Абдураҳмон ал-Ансорий ан-Нажжорий (саҳобий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шоирлари бўлган), 2) Ҳассон ибн Курайб Абу Курайб ал-Ҳимярий ар-Руайний (катта тобеин), 3) Ҳассон ибн Зомрий (тобеин), 4) Ҳассон ибн Билол ал-Музаний ал-Басрий (тобеин).
Ҳассона, Hassona(ар.) – “Ҳассон”нинг муаннас шакли.
Ҳафс, Hafs (ар.) – жасур, довюрак * 1) Ҳафс ибн Осим ибн Умар ибн Хаттоб ал-Қуроший ал-Адавий (тобеин, Исо ибн Ҳафс ибн Осимнинг отаси, Убайдуллоҳ ибн Умарнинг бобоси), 2) Ҳафс ибн Абдуллоҳ ал-Лайсий ал-Басрий (тобеин), 3) Ҳафс ибн Убайдуллоҳ ибн Анас ибн Молик ал-Ансорий ал-Басрий (тобеин), 4) Ҳафс ибн Умар ибн Саъд ал-Қуроз ал-Маданий (тобеин), 5) Ҳафс ибн Умар ибн Абдураҳмон ибн Авф ал-Қуроший аз-Зуҳрий ал-Маданий (кичик тобеин).
Ҳафса, Hafsa (ар.), (а.и.) – “Ҳафс”нинг муаннас шакли * 1) Ҳафса бинти Умар ибн Хаттоб ал-Адавийя (уммул мўминийн, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжаи мутоҳҳаролари), 2) Ҳафса бинти Абдураҳмон ибн Абу Бакр Сиддиқ (тобеийя), 3) Ҳафса бинти Сирийн Умму Ҳузайл ал-Басрийя (тобеийя).
Ҳақиқат, Haqiqat(ар.), (а.и.) – одил, ҳаққоний (“Адолат” исмининг маънодош шакли).
Ҳаққул, Haqqul(ар.-ўз.) – ҳақни зоҳир қилувчи Аллоҳнинг бандаси.
Ҳибатуллоҳ, Hibatulloh(ар.), (э.и.) – Аллоҳнинг туҳфаси, инъоми.
Ҳидоят, Hidoyat(ар.), (а.и.) – Тўғри Йўлда юрувчи; Тўғри Йўлга бошловчи.
Ҳидоятуллоҳ, Hidoyatulloh(ар.), (э.и.) – Аллоҳнинг ҳидоятига мушарраф бўлган банда.
Ҳизом, Hizom(ар.) – қатъиятли, бир сўзли; иродали.
Ҳикмат, Hikmat(ар.), (э.и.) – ақлли, доно, донишманд, ҳаким.
Ҳикматуллоҳ, Hikmatulloh(ар.), (э.и.) – Аллоҳнинг ҳикматли амалларни бажарувчи бандаси; Аллоҳнинг ҳикматли тадбирларини англаб етувчи.
Ҳилол, Hilol (ар.) – янги чиққан ой номи (доимо ғайратли, шижоатли бўлсин, деган ниятда қўйиладиган исм) * 1) Ҳилол ибн Абу Ҳилол ал-Асламий (саҳобий), 2) Ҳилол ибн Умайя ибн Омир ибн Қайс ал-Ансорий ал-Воқифий (саҳобий, Табук ғазотидан қатнаша олмаган, Аллоҳ таолонинг мағфиратига ноил бўлган уч кишидан бири), 3) Ҳилол ибн Омир ал-Басрий (катта тобеин), 4) Ҳилол ибн Абу Ҳилол ал-Маданий (тобеин), 5) Ҳилол ибн Усома ал-Фиҳрий ал-Маданий (тобеин), 6) Ҳилол ибн Ясоф Абу Ҳасан ал-Ашжаъий (тобеин).
Ҳилола, Hilola (ар.) – “Ҳилол”нинг муаннас шакли.
Ҳинд, Hind (ар.), (а.э.и.) – 1) Ҳинд бинти Суҳайл ибн Муғийра ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум Умму Салама ал-Қурошийя ал-Махзумийя (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари, ҳижрий тўртинчи йилда ўз никоҳларига олганлар, бундан олдин у Абу Салама ибн Абдулъасад ибн Муғийранинг завжаси бўлган, Абу Салама жароҳат туфайли оламдан ўтгач, Умму Салама Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг никоҳларига кирган), 2) Ҳинд бинти Утба ибн Робийъа ибн Абдушамс ал-Қурошийя (саҳобия, Муовия ибн Абу Суфённинг онаси, Макка фатҳи куни мусулмон бўлган, ҳижрий 14 йили вафот этган), 3) Ҳинд ибн Абу Ҳола Наббош ибн Зурора ат-Тамимий ал-Усайдий (саҳобий, Хадийжа бинти Хувайлид онамизнинг аввалги завжаларидан бўлган ўғиллари, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўз тарбияларига олганлар), 4) Ҳинд бинти Ҳорис ал-Хосъамий (тобеийя), 5) Ҳинд бинти Ҳорис ал-Фиросийя (тобеийя), 6) Ҳинд бинти Шарик ибн Забон ал-Басрийя (тобеийя).
Ҳишом, Hishom (ар.) – бўлувчи, ушатувчи; тақсимловчи * 1) Ҳишом ибн Ҳаким ибн Ҳизом ибн Асад ал-Қуроший ал-Асадий (саҳобий, Зайнаб бинти Аввомнинг ўғли, Зубайр ибн Аввомнинг жияни), 2) Ҳишом ибн Омир ибн Умайя ибн Хашхош ибн Молик ибн Омир ибн Ғонм ибн Молик ибн Нажжор ал-Ансорий ан-Нажжорий (саҳобий, Саъд ибн Ҳишомнинг отаси), 3) Ҳишом ибн Зайд ибн Анас ибн Молик ал-Ансорий (кичик тобеин), 4) Ҳишом ибн Урва ибн Зубайр ибн Аввом Абул Мунзир ал-Қуроший ал-Асадий (кичик тобеин, фақиҳ олим), 5) Ҳишом ибн Амр ал-Фазорий (кичик тобеин).
Ҳожар, Hojar(қад.яҳ.-ар.) – ҳижрат қилувчи (Иброҳим алайҳис саломнинг завжаси – Исмоил алайҳис салом онасининг исми).
Ҳозим, Hozim (ар.) – ақлли, қатъиятли * Ҳозим ибн Ҳармала ал-Ғифорий (саҳобий).
Ҳозима, Hozima(ар.) – “Ҳозим”нинг муаннас шакли.
Ҳозиқ, Hoziq(ар.) – билимдон, уста, моҳир, ўз касбининг устаси.
Ҳоким, Hokim(ар.) – бошлиқ, раҳбар; ўз нафсига ҳоким.
Ҳомид, Homid (ар.) – Аллоҳ таолога ҳамд айтувчи * 1) Ҳомид ибн Умар ибн Ҳафс ибн Умар ибн Убайдуллоҳ ибн Абу Бакра Абу Абдураҳмон ас-Сақофий ал-Бакровий (табаа тобеинлардан илм олган, ишончли ҳадис ровийси), 2) Ҳомид ибн Яҳё ибн Ҳониъ Абу Абдуллоҳ ал-Балхий (табаа тобеинлардан илм олган, ишончли ҳадис ровийси).
Ҳомида, Homida(ар.) – “Ҳомид”нинг муаннас шакли.
Ҳомидали, Homidali(ар.) – “Ҳомид” ва “Али” исмлари бирикмаси.
Ҳомидуддин, Homiduddin(ар.) – Ислом динини мақтовчи, унинг ҳақ дин эканини одамларга тушинтирувчи.
Ҳомил, Homil(ар.) – бандалик вазифасини кўтарувчи; Қуръони каримни тўлиқ ёд олиб, унга амал қилувчи.
Ҳомий, Homiy(ар.) – ҳимоя қилувчи, сақловчи; қўллаб-қувватловчи; Ислом динини душманлар адоватидан, иғво-туҳматларидан ҳимоя қилувчи.
Ҳомия, Homiya(ар.) – “Ҳомий”нинг муаннас шакли.
Ҳонеъ, Hone’(ар.) – тайёрловчи, ҳозирловчи; берувчи, карам кўрсатувчи * 1) Ҳонеъ ибн Язид ибн Наҳик ибн Дурайд Абу Шурайҳ ал-Мазҳижий (саҳобий, Шурайҳ ибн Ҳонеънинг отаси), 2) Ҳонеъ (катта тобеин, Али ибн Абу Толибнинг мавлоси), 3) Ҳонеъ Абу Саид ал-Барбарий (тобеин, Усмон ибн Аффоннинг мавлоси), 4) Ҳонеъ ибн Кулсум ибн Абдуллоҳ ибн Шарик ибн Замзам ал-Киноний (тобеин), 5) Ҳонеъ ибн Абдуллоҳ ибн Шиххир ибн Авф ибн Каъб ибн Вақдон ал-Омирий ал-Басрий (тобеин).
Ҳонеъа, Hone’a(ар.) – “Ҳонеъ”нинг муаннас шакли.
Ҳорис, Horis (ар.) – деҳқончилик қилувчи, зироат билан шуғулланувчи; дунё ва Охирати учун амал қилувчи (ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан энг яхши исм дея таърифланган исмлардан бири – “Ҳорис ва “Ҳаммам”) * 1) Ҳорис ибн Навфал ибн Ҳорис ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ал-Қуроший ал-Ҳошимий ал-Маккий (саҳобий, Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Навфалнинг отаси), 2) Ҳорис ибн Амр ал-Ансорий (саҳобий, Бароъ ибн Озибнинг амакиси, баъзи манбаларида “тоғаси”, дейилган), 3) Ҳорис ибн Абдуллоҳ ибн Авс ас-Сақофий ал-Ҳижозий (саҳобий), 4) Ҳорис ибн Уқайс ал-Уклий (саҳобий), 5) Ҳорис ибн Ҳорис Абу Молик ал-Ашъарий аш-Шомий (саҳобий), 6) Ҳорис ибн Ҳотиб ибн Амр ибн Убайд ал-Ансорий (саҳобий), 7) Ҳорис ибн Ҳассон ибн Калада ал-Бакрий аз-Зуҳалий ал-Омирий (саҳобий).
Ҳориса, Horisa (ар.), (э.а.и.) – “Ҳорис”нинг муаннас шакли, аммо эркаклар исми * 1) Ҳориса ибн Ваҳб ал-Хузоъий (саҳобий), 2) Ҳориса ибн Мудорриб ал-Абдий ал-Куфий (тобеин).
Ҳорун, Horun (ар.-қад.яҳ.) – бой, бадавлат; посбон, қўриқчи * 1) Ҳорун ибн Имрон ибн Йасҳар ибн Моҳайс бани Лова ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳис салом (Мусо алайҳис саломнинг акаси, Аллоҳ таоло уни Мусога ёрдамчи қилиб юборган), 2) Ҳорун ибн Абу Исо Абу Абдуллоҳ аш-Шомий (тобеин, Муҳаммад ибн Исҳоқнинг котиби, Абдуллоҳ ибн Ҳоруннинг отаси), 3) Ҳорун ибн Саъд ал-Куфий (тобеин), 4) Ҳорун ибн Умму Ҳониъ (тобеин), 5) Ҳорун ибн Саъд ал-Ҳижозий ал-Маданий (катта табаа тобеин).
Ҳосил, Hosil(ар.) – муваффаққиятга эришувчи, касб қилувчи; натижа, самарага етувчи.
Ҳосила, Hosila(ар.) – “Ҳосил”нинг муаннас шакли.
Ҳотим, Hotim (ар.) – жавоб берувчи; лозим тутувчи; бирон ишни қатъият билан амалга оширувчи * 1) Ҳотим ибн Ҳурайс ат-Тоий (тобеин), 2) Ҳотим ибн Маймун Абу Саҳл ал-Килобий (табаа тобеин), 3) Ҳотим ибн Вардон ибн Маҳрон Абу Солиҳ ас-Саъдий (табаа тобеин).
Ҳотима, Hotima(ар.) – “Ҳотим”нинг муаннас шакли.
Ҳошим, Hoshim (ар.) – тақсимловчи, улашувчи; ҳурматли, обрўъли (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг катта боболари – Абдулмутталибнинг отаси Амр қаҳатчилик йилларида халққа кўп миқдорда таом ва сув тарқатгани боис одамлар томонидан унга “Ҳошим” лақаби берилган) * 1) Ҳошим ибн Барид Абу Али ал-Куфий (кичик тобеин), 2) Ҳошим ибн Билол Абу Ақийл ад-Димашқий (кичик тобеин), 3) Ҳошим ибн Саид Абу Исҳоқ ал-Басрий (табаа тобеин), 4) Ҳошим ибн Махлад ибн Иброҳим ас-Сақофий ал-Марвазий (табаа тобеин), 5) Ҳошим ибн Қосим ибн Муслим Абу Назр ал-Бағдодий (кичик табаа тобеин).
Ҳошимали, Hoshimali(ар.) – “Ҳошим” ва “Али” исмлари бирикмаси.
Ҳошиманвар, Hoshimanvar(ар.) – “Ҳошим” ва “Анвар” исмлари бирикмаси.
Ҳошимаҳмад, Hoshimahmad(ар.) – “Ҳошим” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.
Ҳошиммаҳмуд, Hoshimmahmud(ар.) – “Ҳошим” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.
Ҳошиммуҳаммад, Hoshimmuhammad(ар.) – “Ҳошим” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.
Ҳубоба, Huboba(ар.) – севувчи, ҳабиб; севилувчи, маҳбуб * Ҳубоба бинти Ажлон ал-Басрийя (катта табаа тобеийя).
Ҳуваййиса, Huvayyisa (ар.), (э.и.) – Ҳуваййиса ибн Масъуд ибн Каъб ибн Омир ибн Адий Абу Саид ал-Ансорий ал-Авсий (саҳобий).
Ҳувайрис, Huvayris(ар.) – “Ҳорис”нинг кичрайтирма шакли.
Ҳувайриса, Huvayrisa(ар.) –“Ҳувайрис”нинг муаннас шакли.
Ҳувайтиб, Huvaytib(ар.) – “Ҳотиб”нинг кичрайтирма шакли * Ҳувайтиб ибн Абдулъуззо ибн Абу Қайс ибн Абдувадд ибн Наср ибн Молик ибн Ҳасл ибн Омир ибн Луай Абу Муҳаммад ал-Қуроший ал-Омирий ал-Маккий (саҳобий).
Ҳуд, Hud– 1) Ҳуд ибн Абдуллоҳ ибн Рабоҳ ибн Халуд ибн Од ибн Авс ибн Ирам ибн Сом ибн Нуҳ алайҳис салом (Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан, Од қабиласига элчи қилиб юборилган), 2) Ҳуд ибн Абдуллоҳ ибн Саъд ал-Абдий ал-Асрий (тобеин).
Ҳуда, Huda(ар.), (а.и.) – ҳидоят, Тўғри Йўл (“Ҳидоят” исмининг маънодош шакли).
Ҳужжа, Hujja(ар.), (а.и.) – ҳужжат, далил, исбот.
Ҳужжатуллоҳ, Hujjatulloh(ар.), (э.и.) – Аллоҳнинг ҳужжати, далили, исботи.
Ҳузайл, Huzayl (ар.) – тез юрувчи * Ҳузайл ибн Ҳакам Абулмунзир ал-Аздий ал-Басрий (табаа тобеин).
Ҳузайм, Huzaym(ар.) – Ҳузайм ибн Амр ас-Саъдий (саҳобий, Зиёд ибн Ҳузаймнинг отаси).
Ҳузайфа, Huzayfa (ар.), (э.и.) – кесувчи, тушириб қолдирувчи * 1) Ҳузайфа ибн Ямон ибн Жобир ибн Усайд Абу Абдуллоҳ ал-Абсий (машҳур саҳобий, “Соҳибус сирр” – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам махфий сирларини айнан шу саҳобийга айтар эдилар, чунки мазкур саҳобийнинг сир сақлаб истеъдоди ниҳоятда кучли бўлган), 2) Ҳузайфа ибн Усайд ал-Ғифорий (саҳобий), 3) Ҳузайфа ибн Абу Ҳузайфа ал-Аздий (тобеин), 4) Ҳузайфа ал-Бориқий (тобеин).
Ҳумайд, Humayd(ар.) – Аллоҳ таолога кўп ҳамду-сано айтувчи * 1) Ҳумайд ибн Абдураҳмон ибн Авф Абу Иброҳим ал-Қуроший аз-Зуҳрий (катта тобеин), 2) Ҳумайд ибн Абдураҳмон ал-Ҳимярий ал-Басрий (тобеин, Ибн Сийрин: “У Басра аҳлининг энг фақиҳ кишисидир”, деган), 3) Ҳумайд ибн Абдураҳмон ибн Авф ар-Рувосий (тобеин), 4) Ҳумайд ибн Молик ибн Хайсам ал-Ҳижозий (тобеин), 5) Ҳумайд ибн Рофеъ Абу Афлаҳ ал-Ансорий (тобеин), 6) Ҳумайд ибн Ҳилол ибн Ҳубайра Абу Наср ал-Басрий (тобеин, катта олим зотлардан бўлган).
Ҳумайда, Humayda(ар.), (э.и.) – “Ҳумайд”нинг муаннас шакли * 1) Ҳумайда (тобеийя), 2) Ҳумайда бинти Убайда ибн Рифоъа Умму Яҳё ал-Ансорийя аз-Зуроқийя (кичик тобеийя, Исҳоқ ибн Абдуллоҳ ибн Абу Талҳанинг завжаси).
Ҳумайза, Humayza(ар.), (а.э.и.) – (“зод” билан) нордон, аччиқ * 1) Ҳумайза ибн Шамарзал ал-Асадий ал-Куфий (тобеин), 2) Ҳумайза бинти Ёсир (тобеийя).
Ҳумайра, Humayra (ар.) – қизил, қизғиш; ҳаёдан қизариб кетувчи (мазкур исм Оиша розийаллоҳу анҳо онамизнинг лақаблари, шарафли номлари саналади, ҳадисларнинг бирида: “Мана бу Ҳумайродан Динингизнинг ярмини олинглар”, дейилган).
Ҳумом, Humom(ар.) – жаноб; шижоатли, жасур; сахий, карамли, ҳимматли.
Ҳунайн, Hunayn(ар.) – Макка ва Тоиф орасидаги водий номи * 1) Ҳунайн Абу Абдуллоҳ ал-Қуроший ал-Ҳошимий (саҳобий, Абдуллоҳ ибн Аббоснинг мавлоси, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга хизмат қилган), 2) Ҳунайн ибн Абу Ҳаким ал-Қуроший ал-Умавий ал-Мисрий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси).
Ҳунайф, Hunayf(ар.) – “Ҳаниф”нинг кичрайтирма шакли.
Ҳунайфа, Hunayfa(ар.) – “Ҳунайф”нинг муаннас шакли.
Ҳурайр, Hurayr(ар.) – (“ҳойи ҳутий” билан) Ҳурайр ибн Абдураҳмон ибн Рофеъ ибн Хадийж ал-Ансорий ал-Маданий (кичик тобеин).
Ҳурайс, Hurays(ар.) – “Ҳарис”нинг кичрайтирма шакли * 1) Ҳурайс ибн Зуҳайр ал-Куфий (катта тобеин), 2) Ҳурайс ал-Узрий (тобеин), 3) Ҳурайс ибн Аблаж ас-Салиҳий аш-Шомий (тобеин).
Ҳурайса, Huraysa(ар.) – “Ҳурайс”нинг муаннас шакли.
Ҳусайн, Husayn (ар.) – “Ҳасан”нинг кичрайтирма шакли * 1) Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб Абу Абдуллоҳ ал-Қуроший ал-Ҳошимий (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севимли набиралари, у зот Ҳусайн ҳақида: “Ҳусайн мендан ва мен Ҳусайнданман, Ҳусайнни яхши кўрган бандани Аллоҳ яхши кўради”, деганлар), 2) Ҳусайн ибн Ҳорис ал-Куфий (тобеин), 3) Ҳусайн ибн Соиб ибн Абу Лубоба ибн Абдулмунзир ал-Ансорий ал-Авсий (тобеин, Ҳажжож ибн Муслимнинг укаси), 4) Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмуттолиб Абу Абдуллоҳ ал-Қуроший ал-Ҳошимий (кичик тобеин), 5) Ҳусайн ибн Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб ал-Қуроший ал-Ҳошимий (катта табаа тобеин, “кичик Ҳусайн” деб аталган).
Ҳусайна, Husayna(ар.) – “Ҳусайн”нинг муаннас шакли.
Ҳусайнали, Husaynali(ар.) – “Ҳусайн” ва “Али” исмлари бирикмаси.
Ҳусайнаҳмад, Husaynahmad(ар.) – “Ҳусайн” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.
Ҳусайнмаҳмуд, Husaynmahmud(ар.) – “Ҳусайн” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.
Ҳусайнмурод, Husaynmurod(ар.) – “Ҳусайн” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.
Ҳусайнмуҳаммад, Husaynmuhammad(ар.) – “Ҳусайн” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.
Ҳусан, Husan – “Ҳусайн” исмининг бузилган шакли. Аслида “Ҳусан” эмас, балки “Ҳусайн” бўлиши керак. Аммо бизда шундай талаффуз қилишга одатланилган.
Ҳусна, Husna(ар.) – “Аҳсан”нинг муаннас шакли.
Ҳусниддин, Husniddin(ар.) – Ислом динининг чиройи, кўрки, файзи.
Ҳусний, Husniy(ар.) – чиройли, кўркам, хушбичим.
Ҳусния, Husniya(ар.) – “Ҳусний”нинг муаннас шакли.
Ҳусойн, Husoyn(ар.) – (“сод” ҳарфи билан) “Ҳасин” исмининг кичрайтирма шакли * 1) Ҳусойн ибн Авс ан-Наҳшалий (саҳобий, Зиёд ибн Ҳусойннинг отаси), 2) Ҳусойн ибн Убайд ибн Халаф Абу Имрон ал-Хузоъий (саҳобий, Имрон ибн Ҳусойннинг отаси), 3) Ҳусойн ибн Авф ал-Хосъамий ал-Маданий (саҳобий), 4) Ҳусойн ибн Миҳсон ал-Ансорий ал-Хотмий ал-Маданий ал-Ашҳалий (саҳобий), 5) Ҳусойн ибн Ваҳваҳ ал-Ансорий ал-Авсий ал-Маданий (саҳобий), 6) Ҳусойн ибн Жундуб ибн Амр ибн Ҳорис ибн Ваҳший ибн Молик ибн Робийъа Абу Зубён ал-Жанбий ал-Куфий (катта тобеин), 7) Ҳусойн ибн Қабийса ал-Фазорий ал-Куфий (катта тобеин), 8) Ҳусойн ибн Молик ибн Хашхош ат-Тамимий ал-Анбарий (катта тобеин), 9) Ҳусойн ибн Муҳаммад ал-Ансорий ас-Солимий ал-Маданий (катта тобеин).
Ҳусойна, Husoyna(ар.) – “Ҳусойн”нинг муаннас шакли.
Ҳусомиддин, Husomiddin(ар.) – Ислом динининг қиличи (“Сайфиддин” исми билан маънодош).
Ҳушайм, Hushaym(ар.) – “Ҳишом”га қаранг.
Ҳушайма, Hushayma(ар.) – “Ҳушайм”нинг муаннас шакли.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 822 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар