Сайт бўлимлари
«ҚИЗИЛ ОЛМА» ҚЎШИҒИ
- Подробности
- Бўлим: Тарбия
- Чиққан санаси: 16 Январь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Ўн беш-йигирма йилдан бери машҳур бўлиб кетган бу қўшиқ ҳаётий воқеага асосланган. Унинг шеъри куйган қалб тўфонидан келиб чиқиб ёзилган бўлса-да, қўшиқ шўх услубда ижро этилган. Гўёки "Куйиб туриб куламан, кулиб туриб куяман" дегандек.
Баланд шохда қизил олма пишган экан,
Узиб олиб қарасам, қурт тушган экан.
Демак, қўшиқдаги хабарда билдирилишича, бир йигит кўпларнинг қўли етмайдиган бир қизга уйлан-ди; не бир ҳаракату харажатлар билан тўй ҳам ўтди; чимилдиққа киришгач, маълум бўлиб қолдики, келин қиз эмас, жувон экан, куёв йигитдан олдин ҳам ким ёки кимлар биландир ўйнаб қўйган экан; буни ғурури кўтармаган йигитнинг ичида аланга ёнди; "Ҳе-е!" деди-ю, келиннинг жавобини беришга қарор қилди.
Мен олмани ирғитворсам, у дод солди:
"Ташлаб кетар экан, мени нега олди?!"
Танишиб юришганларида бу ҳакда ҳеч нарса демаган қиз, ҳеч бўлмаса, тўйдан олдин айтиб қўйиши керак эди; шунда бунчалик оворагарчиликлар, шармандачиликлар, кўнгилқораликлар бўлмаслиги аниқ эди; лекин "қурт тушган қизил олма" — қиз ҳам анойилардан бўлиб қолишни хоҳламаган эди; шунинг учун ҳам у ўзини атайин нозли қиз қилиб кўрсатди; чунки у ҳам ўзининг инсон эканлигини эслаб қолди ва гарчи оқ либосга лойиқ бўлмаса-да, оқ либос кийиб тўй кўришни истади; шунчаликка бордими, демак, куёв ҳайдаб юбораётганда ҳам жим турмай дод солишга олдиндан тайёргарлик кўрган, чунки у бундай бўлишини олдиндан, ҳеч бўлмаганда, оддий қизларчалик тушунарди; жанжал сабаб куёвнинг бўйнига ип ташлаб олмоқчи эди, бўлмади; ор-номуси кучлилик қилган йигит барибир сурбет келинни қувиб солди; лекин ўзи ҳам ҳаётдан совиб кетди.
Шу тариқа бу кичкина қўшиқ катта ҳаёт дарсидан ҳикоя қилади. Шундай дарски, йигитларга ҳам, қизларга ҳам кифоя бўладиган даражада ибратли. Неча-неча мард йигитлар шу қўшикдаги каби ҳолатлардан синиб кетади, бир қанчаси дардини ичига ютиб, бир умр овози чиқмай кетади, қайсиларидир келиннинг шатталигидан чўчиб, жим яшаб кетишни ихтиёр қилиб қолади, яна қайсиларидир келинни ёки ўзини бир бало қилиб қўяди-да ё қамалиб кетади, ё мажруҳ бўлиб қолади. Келин эса, "Фалонининг қизига ит теккан экан" деган хунук номга эга бўлиб қолади. Бунақа воқеалардан сўнг эндигина қуда-анда бўлишганлар ҳам ажралишиб кетишади, келин -куёв учун аталган кўрпа тўшагу мебеллар, қимматбаҳо жиҳозлар талаш бўлади, никоҳ гувоҳномасини бекор қилиш учун қанча асаббузарликлар, югур-югурлар... Ҳаммасининг бош сабабчиси — ўзига "қурт тушириб қўйган қизил олма". У агар ўзига эҳтиёткор бўлганда эди, балки бахтли бўлиб кетган бўлармиди?!
Биринчи аёли билан ажрашган танишим бир қизга уйланадиган бўлиб қолди. У барваста, илмли, олий маълумотли, бировга гапини олдирмайдиган йигитлардан эди. Иккинчи марта уйланди, тўйи бўлиб ўтди. Келиннинг олдига кирган экан, келин пичоқ кўрсатибди: "Менга яқинлашсанг, ўзимга пичоқ уриб ола-ман! дебди. Бундан не бир аҳволга тушган куёв аҳвол-ни аста-секин сўраб ўрганибди. Маълум бўлишича, қиз ўзига ҳамкасб бўлган оилали, фарзандли бир йигит билан "юрар" экан; унга ота-онаси, ака-укалари, маҳалла кўй орасида "Фалончи тўй кўриб турмушга чиқди" деган ном керак экан; шу сабабдан ўзини қизлардай кўрсатиб, тўйи бўлаётган келин ролини ба-жарибди. Куёв нима ҳам дерди?! Ноилож, келинлик ролини маҳорат билан ижро этган "артистка"нинг рухсатини берди.
Дунёнинг бошқа халкдарида қандайлигини билмаймиз-у, бизнинг халқимизда келин-куёвнинг тўйдан кейинги илк кечалари одамлар эътиборида бўлади. Шу кечалар ҳеч қанақа гап-сўзсиз ўтдими, демак, келин-куёв янги ҳаётларини яхши бошлаб олишиб-ди, қуда-андалар "Бор, товоғим, кел, товоғим" муносабатларида бардавом бўлишади. Агар келин қиз эмас, жувон чиқиб қолса, бирдан чор-атрофга ҳар хил шов-қинсурон чиқиб кетади. Турли туман гап-сўзлар пайдо бўлиб, келин томон эл орасида уятга қолади. Албатта, куёв томон ҳам бундай маломатдан чеккада қолмайди. Бу тамға бир умрга халқнинг хотирасига жойланиб қолади. Хуллас, икки томон ҳам анчагина моддий ва маънавий зарар кўради.
Халқимиз орасидаги "Қиз сақласанг, туз сақла" мақоли аслида қиз болаларни ҳақорат қилиш учун эмас, балки уларнинг ҳурмат-иззатини баланд сақ-лаш учун айтилган. Яъни кўзингнинг қорачиғини қандай эҳтиёт қилиб сақласанг, қизингни ҳам шундай азиз тутгин, унинг масъулияти ҳам, шарафи ҳам улуғлигини эсдан чиқарма. Агар, кўзингни эҳтиёт қила олмай қолсанг-у, уни кўр қилиб қўйсанг, кўр кўз билан яшайверасан. Аммо қизингга доғ тушириб қўйсанг, соғ кўзингни очиб яшашинг ҳам қийин бўлиб қолади. Бу мақолдаги "туз" сўзи икки хил талқин қилиниши мумкин. Биринчиси, ширин овқат шўр туз билан ёқимли бўлади, фақат унинг шарти ўз меъёрида бўлиши: агар кам бўлса ҳам яхши эмас, кўпайиб кетса ҳам яхши эмас. Иккинчиси, "туз" сўзи асли туркий бўлиб, "тўғри", "дуруст" маъноларини беради. Яъники, қиз фарзандни доимо керак вақтда тартибда ушлаб туриш лозим бўлади. Бунда тартибни ушлаш тузнинг вазифасини бажаради.
Исломдан олдинги жоҳилият замонининг такаббур ва шум араблари шунинг учун ёш қизларини тириклай тупроққа кўмиб, бир йўла қутулиб қўя қолишган. Бу бениҳоят қийин иш ва катта гуноҳ бўлса ҳам, ундай золим, шафқатсиз оталарга маъқул ҳамда осон кўринган. Бироқ улар ҳам, уларнинг ваҳший қилиқлари ҳам тарихнинг қора кунлари ўлароқ ортда қолиб кетди.
Уларни оғзимиз оғримай танқид қиляпмиз-у, бироқ тушунишга ҳам ҳаракат қилсак, адолатли иш бўлар-ди: иссикда чидаб бўлмас иссиқ, совукда одамни тешадиган совуқ ҳукм сурадиган саҳро ҳаёти, эр оилани боқиш учун ё дала даштга, ё тижорат карвони билан ўзга юртларга кетади, хотин уйда болалар билан ёлғиз қолади, бошқа қабилалар ёки қароқчиларнинг босқинчилик хавфи доимо, кеча-кундуз накд, эр то уйга қайтгунча, хотин ва бола-чақа асирлик домига тутқун бўлиб қолиши ҳам мумкин, қайси бирлари тутқун бўлиб хорликка гирифтор бўлади, яна қайсилари мол сингари қўлдан-қўлга сотилиб кетаверади, шунда ҳаммасига ҳам қийин-у, қиз бечорага эса ҳаммасидан-да қийин. Нима қилиш керак?!
Хотинсиз яшаш қийин, ўғил бола қийналса, бир куни йўлини топиб кетиши мумкин, аммо қиз бола... Бечора ота-онага қизли булиб, унинг шарманда бўлиишга чидагандан кўра, уни тириклай кўмиб қўя қолган маъқулроқ кўринган бўлса ҳам, эҳтимол. Лекин, ўз тирик қизини кўмаётган ота “Эй Худо, қизимнинг тирик бўлиб хор зор, расво бўлиб юрганини кўрганимдан тирик кўмаётганим учун Ўзинг кечир” деб ёлворган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Лекин ҳозирги замондаги қиз туққани учунгина хотинини қўйиб юбораётган, ёки фарзанд кутиб юрган аёлига "Ўзингни текширтир, ҳомиланг ўғил бўлса, туғасан, қиз бўлса, олдириб ташлайсан" дея шарт қўяётган эрларни ҳам қандайдир маънода ўша шафқатсиз, қаҳри қаттиқ арабларга ўхшатиш мумкиндир, балки.
Шукроналар бўлсинки, қизлар ардоқланадиган замин ва замонда яшаяпмиз. Қизларимиз ўзлари хоҳлаган илмлару касб-ҳунарларни бемалол эгаллашмокда. Улар ўсмирлик, ўспиринлик даврларини чиройли ўтказишиб, вақти келганда бир оиланинг бахтли келини бўлишларига ҳамма имкон ҳамда шароит бор. Фақат ота-оналар, ака-укалар, амакилар, тоға-жиянлар уларни то ўша тотли кунлари келгунча озгина вақтга бўлса ҳам бегона эркаклар, йигитларнинг қўлига — хоҳ у синфдош бўлсин, хоҳ у курсдош ёки ҳамкасаба бўлсин, хоҳ узоқроқ қариндош бўлсин — холи ташлаб қўймаслиги керак. "Одамнинг оласи ичида". Чунки атрофда боқувдаги қўйдан чўпоннинг узоқлашишини кутиб турган бўрилардек икки оёқли "бўрилар" пойлаб юрган бўлиши ҳам мумкин. Эҳтимол, ҳайвон бўрида инсоф бўлишидан умид қилса бўлар, лекин икки оёқли одам "бўри” сира ҳам имконини бой бермайди, имкон бўлиши ҳамоно ўлжасига эгалик қилади.
Аёлларнинг, умуман олганда, эркакларнинг ҳам умрини шартли равишда икки қисмга бўлиш мумкин: никоҳгача бўлган ҳаёт, никоҳдан кейинги ҳаёт.
Балоғатга етаётган қиз ҳаётининг аввалги қисмида бўлғуси никоҳ кунига ҳар томонлама тайёрланади. Жумладан, кўзи, қўли, оёғи етган жой борки, у жойларни тоза ва озода тутишга одатланади, саранжом-саришталикка, бор нарсаларни тежаб тергашга ўрганади, ўзига доғ тушиши мумкин бўлган жойлар ва ҳолатлардан узоқроқ юради. Чунки бир ёмонотлиққа чиқиб қолгудай бўлса, ёлгиз ўзигина эмас, балки ота-онаси, ака-укаси, амакиси, тоға-жияни, амма-холаси ва бошқалар ҳам уятли бўлиб қолишади. Никоҳ тўйи ва ўша куни кириладиган чимилдиқ (гўшанга) қиз боланинг иккинчи ҳаётга қўйган қадами ҳисобланади. Шу билан янги ҳаёт бошланади.
Бахтиёр Муҳаммадамин
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 879 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар