Сайт бўлимлари
Болалар ва китобхонлик
- Подробности
- Бўлим: Тарбия
- Чиққан санаси: 20 Февраль 2015
- (Нашр қилинган санаси)
Ўқишга киришишдан олдин:
1. Бола китобхон бўлиш учун нечта босқични босиб ўтиши лозим?
2. Ўша босқичларнинг аввалгиси ва охиргиси нима?
3. Биласизми, Қуръони Каримнинг илк сўзи ўқишга буйруқ бўлган?
4. Болада неча ёшдан кичик ва осон қиссаларни ўқишга қизиқиш бошланади?
Ўқиш – илм-маърифат калитларидан биридир. Айни пайтда у жамиятга қўшилиб кетиш учун энг асосий сабаблардан бири ҳамдир. Бу борада олдингию ҳозирги ёзувчиларимиз ҳамда олимларимиз бир қатор фикр ва тавсияларни билдиришган.
Қуръони Каримнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий бўлган сўзи «Ўқи!» деган амр бўлган. Аллоҳ таоло илк нозил қилгани Алақ сурасининг биринчи оятида шундай марҳамат қилган:
إقرأ باسم ربّك الّذي خلق
«Яратган Роббинг номи билан ўқи».
Демак, мусулмон кишига илк амр – ўқиш.
Мураббийлар болаларни китобхонликка ўргатиш учун ёшликлариданоқ ўқишга бўлган иштиёқларини шакллантиришнинг йўлларини изланишган. Ўша босқичларнинг ҳар бири босқичма-босқич бўлишини ҳам уқтириб ўтишган:
1. Қўл билан овқатланиш босқичи. У боланинг бир ёшлигидан бошланади. Болада китобларга бўлган ўткинчи қизиқиш бўлади, бола китобни оғзига солади ва варақларини тишлашга уринади. Унда китобга эътиборни шакллантириш учун қўлига эски газеталарни тутқазиб қўйиш керак. Шу билан у варақдаги суратли расмларга диққатини беради. Бир неча ой ўтиб, бола расмларга қўллари билан ишора қилишни бошлайди. Шу тарзда аста секин боланинг сурат ва китобларга диққати ошиб бораверади. Бу босқичда онанинг роли катта. Агар она бирор китоб ёки расмли журнални титкилаб ўтирганида бола унга ташланса, она уни кескин қайтармаслиги лозим.
2. Ҳар бир нарсани ўз номи билан аташ босқичи. У боланинг ўн саккиз ойлигида бошланади. Бола аста-секин расмларни сўзлар билан аташни бошлайди. Бу боланинг луғат бойлигини оширишда ёрдам беради. Бола расмга ишора қилиб, уни масалан, «бу туя», «бу машина», деб номини айтиб, ажрата бошлайди. Онаси эса ундан «бу нима?» деб сўраб боради.
3. Содда ва қисқа қиссаларни ўқиш босқичи. Бола икки ёшдан ўтгач, у китобдаги расмлар ҳақидаги қиссаларни эшитишни хоҳлай бошлайди. Бу ёшда болалар ҳар-хил расмли журналлардаги ҳарфларни ҳам идрок қила бошлайдилар.
4. Маъно излаш босқичи. У баъзи болаларда бир ярим икки, баъзиларида икки ярим уч ёшида бошланади. Суратлар ва уларнинг ичидаги нимаики бўлса, у болага гўё ҳақиқатдек бўлиб кўринади. У қўллари билан ўша расмлардаги нарсаларни олишга ва уларни ўпишга ҳаракат қилади.
5. Қиссалар ва ҳарфлар ҳақида мулоҳазалар босқичи. Бу боланинг тўрт ярим ёшлигида бошланади. Бола суратларни қараб, уни тушунтиришга ҳаракат қилади. Суратларга берган аҳамиятини ҳарфларнинг шаклларига ҳам беришни бошлайди.
6. Машқ ва суратларнинг алоқаси босқичи: У беш ёшда бошланади. Унда бола ўзига яхши суҳбатдош топади ва бу билан жамиятга киришишга маҳорати ҳам ортади. Шунингдек, бола бу босқичда таъсирланиб кулишни ўрганади, хусусан, кулгули, ҳазиломуз суратларни кўрганида (мультфильм қаҳрамонлари сингари).
7. Ўқишга одатлантириш босқичи. У боланинг олти ёшида бошланади. Бола айнан шу ёшда фикрларини амалиётда машқ қила бошлайди. Шунинг учун ҳам бола мана шу ёшида ўзининг ақл-заковатини янада мустаҳкамлаш учун мактабга қадам қўяди.
8. Ўзининг диққатини жамлашга қодир бўлиш ва ўраб турган атроф-муҳити ҳақида фикрларини софлаш босқичи. У болада етти ёшдан ўн уч ёшга қадар бўлади. Бола воқеликдаги зоҳир бўлиб турган, барчани ҳамда ўзини қамраб олган атроф-муҳитини янада яхшироқ ўрганишга қизиқади. У атроф муҳити ҳақида хаёлларга толади, лекин у шу ёшда, қиссаларни бир-биридан, мисол учун, тўғри қиссадан тўқимасини, яхшисидан ёмонини ажрата бошлайди.
9. Хаёлий ва воқеий қиссаларни шарҳлаш босқичи. У боланинг тўққиз ёшида шакиллана бошлайди. У ёшда болалар турли-туман саёҳатга аталган қиссаларни яхши кўришади. Шунингдек, ўзларига, яъни ёшларга алоқадор қиссаларни ҳам севиб ўқийдилар.
10. Хаёлий қиссаларни камайтириш босқичи. У боланинг ўн ёшидан ўн бир ёшигача муддатда бўлади. Шунинг учун ҳам болаларимиз турли қаҳрамонлар ва муғомбирлардан ажабланади, уларга тақлид қилишга ўтади. Айнан шу ёшда қизларимиз саёҳатга аталган ёхуд бошқа юртлар ҳақидаги қиссаларга катта аҳамият бераётганини учратишимиз ҳам мумкин.
Бинобарин, биз ўз фарзандларимизга фойдали ва қийматли, исломий ахлоқларимизни шакллантирадиган қиссаларни олиб беришимиз матлубдир.
Абдуллоҳ Раҳимбоев тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 878 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар