1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мусулмон бола кандай бўлади?

Ҳурматли болалар! Биз сизлар билан кўп нарсаларни ўқиб - ўргандик. Билмаганларимизни билиб олдик. Энди бугун охирги дарсимизда яхши бола ва яхши қиз қанақа болиши кераклиги ҳақида суҳбат қиламиз. Мусулмон бола доим амал қилиб юрадиган қоидаларни бирма-бир санаб ў тамиз. Сизларга осон болиши у ч ун бу қоидаларни уч қисмга болиб ўрганамиз.

1. Мусулмон бола Аллоҳга ва Расулуллоҳга иймон келтирган бўлади. Ҳаммадан кўра кўпроқ у икковларини яхши кўради. Улар буюрган амалларни ихлос билан тўлиқ бажариб, савобини ҳар куни кўпайтириб боради. Ибодат вақти бўлганда ялқовлик қилмайди. Яхши ишларга буюрилганда бўйин товламайди. Аллоҳнинг дунё ва Охиратдаги азобидан қўрқиб туради. Гуноҳларига тавба қилади. Ислом қайтарган ишларни ҳеч ҳам қилмайди. Аллоҳдан ўзини, ота-онасини, қариндошларини, устозлари ва биродарларини д ўзахдан асрашини, жаннатга киритишини сўраб юради.

2. Мусулмон бола яхши бўладир. У ота-онасини яхши коради. Уларни доимо хурсанд қилишга ҳаракат қилади. Мабодо билмасдан хафа қилиб қўйса, дарров кечирим сўрайди. Иш буюрсалар, «Хўп бўлади!» деб бажаради. Уларнинг дуоларини олади. Бирор иш қилаётган бўлсалар, қарашиб юборади. Ота-онанинг олдиларида одоб билан туради.

3. Мусулмон боланинг бадани ва юз-қўллари тоза, кийимлари озода бўлади. У тирноқларини, сочларини кўп ўстириб юбормайди. Хоналарни, ўзининг кўрпа-ёстиқларини покиза сақлайди. Ечган кийимларини чиройли қилиб тахлаб қўяди. Дастромўлини ғижим қилиб юбормайди. Китоб-дафтарларини кир қилмайди. Уйдаги ишларни ози билиб-билиб қилаверади.

4. У ака-укалари, опа-сингилларини ҳурмат қилади. Қариндошларини кўриб келади. Чунки Аллоҳ қариндошлар билан яхши алоқада бўлишга буюрган. Яқинларидан узулишиб кетган одам жаннатга кирмайди.

5. Мусулмон бола доимо илм олади. Ҳар куни китоб ўқийди, дарс қилади. Қуръон сураларини, зикр-дуоларни ёдлаб боради. Иложи борича телевизорни кам кўради. У мактаб дарсларини яхши ўзлаштиради. Исломий ва дунёвий устозларини қаттиқ ҳурмат қилади. Ўзининг билганларини бошқаларга ўргатади.

6. Маълумки, ҳар бир ишнинг оз одоби, қоидаси бор. Мусулмон бола ана ўша одобларнинг ҳаммасини билиб олади. Юриш-туриш, меҳмон кутиш, бошқалар олдида озини тутиш, одамлар билан гаплашиш, ўтириш, овқат ейиш, ухлаш ва ҳоказо ишларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган суннатларни органиб, уларга амал қилади.

7. Мусулмон бола ширин сўз бўлади. У устозидан, китоблардан ва одобли инсонлардан чиройли сўзларни гапиришни ўрганиб боради. Укаларига, ўзидан кичкиналарга мулойим, юмшоқ гапиради. Жаҳли чиқса ҳам бақириб, жеркиб бермайди. Ҳеч ким билан жанжаллашмайди. Ҳеч кимнинг кўнглини оғритмайди.

8. Мусулмон бола қони-қошниларни ҳурмат қилади. Ҳаммага биринчи болиб салом беради. Касаллар ва кексалардан ҳол-аҳвол сўрайди. Уларга ёрдам қилади. Бошқаларнинг илтимосларини ўзининг ишидан аввал бажаришга ҳаракат қилади.

9. Мусулмон бола исрофгарчиликдан сақланади. Ўзининг ҳам, бошқаларнинг ҳам нарсаларини эҳтиёт қилади. Таҳоратда ва бошқа ишларда сувни оз-оздан ишлатади. Керак бўлмаётган чироқларни ўчириб юради. Дафтарларни тўлғизмай ташлаб юбормайди.

10. Мусулмон бола уят ишларни қилмайди. Уят (аврат) эрларини ҳеч кимга кўрсатмайди. Бошқанинг ҳам авратига қарамайди. Ёмон суратлар ва ёмон киноларни кўрмайди. Ёмон болалар билан ўйнамайди. Биронта ўртоғи гуноҳ иш қилаётган бўлса, (сигарет чекиш, карта ўйнаш, урушиш, сўкишиш каби) уни чиройли сўзлар билан қайтаради. Савобли ишларни қилишга қизиқтиради.

11. У ҳайвонлар ва қушларга, жониворларга шафқатли бўлади. Уларни бекордан-бекорга ў лдирмайди. Уриб-қийнамайди. Дарахтларни синдирмайди, гуллар ва ўсимликларни юлиб-топтамайди. Уларни парвариш қилади. Чунки улар Аллоҳга тасбеҳ айтиб туришади.

12. Яхши бола бировнинг ҳақидан эҳтиёт бўлади. Ҳеч кимнинг нарсасини сўрамасдан олмайди. Бошқанинг молини берухсат олиш - ҳаром. Ўзининг нарсаси оз бўлса ҳам яхши бола шунга қаноат қилади. Одамлардан нарса сўрамасликка ҳаракат қилади.

13. Мусулмон бола сахий бўлади. Аллоҳ берган неъматлардан бошқаларга ҳам илинади.

Ҳадя, эҳсон, садақа қилиб юришни одат қилади. Бахиллик қилмайди. Нафси бузуқ, очкўз бўлмайди. Энг яхши нарсаларни ўзига бўлишини хоҳлайдиган худбин ҳам бўлмайди.

14. У ўзига озгина яхшилик қилган одамга ҳам раҳмат айтади. Яхшиликни унутмайди ва уни каттароқ қилиб қайтаришга интилади. Аммо ўзи кимгадир яхшилик қилган бўлса, ундан раҳмат кутиб юрмайди. Бу иши учун савоб беришини Аллоҳдан сўрайди.

15. У ҳеч кимга ҳасад қилмайди. Бирор боланинг илми ёки нарсалари уникидан кўпроқ, чиройлироқ бўлса, унгағайирлиги келмайди. Балки ҳавас қилади. Аллоҳдан ўзига ҳам шунақа нарсалардан беришини сўрайди. Аллоҳ унга ниманидир бермаган бўлса хафа бўлмайди. Борига шукр қилиб юради. Шунда Аллоҳ унга ҳам Ўз неъматларидан янада кўпроқ беради.

16. Яхши бола бирор инсоннинг яхши иш қилаётганини кўрса, дарров унинг айбини топишга ҳаракат қилмайди. Аксинча, шу яхши ишдан озига фойда бўлмаса ҳам уни мақтаб, дуо қилиб қўяди. У бошқаларга фойдаси тегадиган яхши ишлар учун ҳам хурсанд бўлади. Чунки яхши ишларни Аллоҳ яхши кўради-да.

17. Яхши бола намозхонларнинг айбларини худди ўзиникидек бекитади. Бир мусулмоннинг камчилигини кориб колса, уни ҳеч кимга гапирмайди. Агар иложи бўлса, ўша одамнинг ўзига чиройли қилиб тушунтиради. Мусулмоннинг хатосини баҳона қилиб, уни айблаб юриш кофирларга хизмат қилиш билан баробардир.

18. Яхши бола ўзининг биродарларини қадрлайди. Улардан бири билан хафалашиб қолса, тезда ярашиб олади. Дўстлари ҳақида яхши гумонда бўлади. Турли баҳоналарни қилиб, улардан алоқани узмайди. Агар ўзи хатога йўл қўйган бўлса, айбини тан олиб, дарҳол кечирим сўрайди. Ўз биродаридан алоқасини узиб юборган одам илмли бўлса ҳам яхши одам бўлолмайди.

19. Мусулмон бола сал каттароқ биродардан ўзига нисбатан бирор хато ўтганини кўрса, ёшини ҳурмат қилиб, унга қаттиқ сўз айтмайди. Унинг олдида ўзини камтар ва одобли тутади. Орқасидан гапирмайди.

20. Яхши боланинг чеҳраси очиқ бўлади. Аччиғи келганда афтини бужмайтириб, лабини чоччайтириб олмайди. Қовоғини солиб юрмайди. Унинг ҳаётида бирор нохуш иш содир бўлиб қолса, у Аллоҳнинг тақдиридан бўлади. Хўмрайиб олиш эса тақдирдан норози бўлиш, Аллоҳга ва одамларга зарда қилишга ў хшайди. Бунақа сифатли одамни Аллоҳ яхши кормайди. Мусулмон бола одамларга ним табассум билан чиройли муомала қилади. У ҳеч қачон уҳ (уф) тортмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд айтиб юради.

21. Мусулмон болага ота-онаси, устози, биродарлари ёки ёши катталар насиҳат қилишса, жим туриб эшитади. Гап қайтармайди. Балки уларга раҳмат айтади. Қайсарлик қилиб ўз билганида туриб олмайди. Мутакаббир кимса эса насиҳатни ёқтирмайди.

22. Мусулмон бола диний ва дунёвий ишларини катталар билан маслаҳатлашмасдан қилмайди. У ота-онасига, узтозларига, бошлиқларига итоатда бўлади. Чунки бебошлик ва итоатсизлик мусулмонларнинг ишларига зарар эткизади.

23. Яхши бола мақтанчоқ бўлмайди. У ҳаммадан кўра кўпроқ нарсани ў қиган, билган бўлса ҳам ўзини ҳали жуда оз нарса биламан, деб ҳисоблаб юради. Баъзи одам ўзича: «Мен кўп нарса ў қиганман, кўп нарсани биламан, мен бошқалардан устунроқман», деб ў йлайди. Доимо ўзини кўрсатгиси келиб туради. У мутакаббир ва ақли кам одамдир.

24. Яхши бола бировларни масхара қилмайди. Тилини чиқариб, лабини буриб, к ўзини қисиб ёки қўли билан ишоралар қилиб, одамларни камситмайди. Ҳеч кимнинг устидан кулмайди. Бошқалардан ўзини катта тутмайди. Кўчаларда кеккайиб юрмайди.

25. Яхши бола ҳамма Аҳли сунна мусулмонларни яхши инсонлар, деб ҳисоблайди. Ўзининг устозидан бошқа устозда оқиётган болаларни ҳам биродар деб билади. Одамларнинг тинч-тотув ҳаёт кечиришларини хоҳлайди. Бошқача фикрли инсонлар билан ҳам муроса қилиб, чиройли гаплаша оладиган бўлади. Бефойда тортишувлардан узоқ юради. Ҳеч кимга зулм қилмайди. У ҳатто кофир одамнинг зулмга учраганини кўрса ҳам унга ёрдам беради.

26. Мусулмон бола чидамли бўлади. Машаққатни сабр, ибодат, дуо ва меҳнат билан энгади. Баъзиларга ў хшаб жиззаки, инжиқ, қўрқоқ, бесабр бўлмайди. Қийинчилик келишига дўстларидан бири сабабчи бўлган бўлса ҳам уни айблашга бошламайди. Дўстни айблаш уятсизликдир. Мусулмонлар бир-бирларининг хатоларини кечирадилар. Бесабр, иймони заиф одам эса ўзини оқлаш учун бошқаларни қоралаб юради.

27. Мусулмон бола тилига эҳтиёт бўлади. Ўзининг ва мусулмонларнинг сирларини сақлайди. Бошқанинг сирини билишга уринмайди. Биров хат ёзаётган бўлса, уни ўқиб турмайди. Ота-онаси ва устозлари «гапирмагин», деган гапларни ҳеч кимга гапирмайди. Баъзи болаларнинг эса оғизлари бош бўлади. Ўйламасдан гапириб, ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам зарар этказадилар. (Мусулмон бола рост гапиради. Аммо душмандан сақланиш учун ёлғон гапириш мумкин).

28. Мусулмон бола довюрак бўлади. Кофир, мунофиқ ва фосиқлардан қўрқмайди. Фақат Аллоҳдан қўрқади. Аллоҳнинг дўстларини дўст, душманларини душман, деб билади. Душманларнинг ҳийла ва зарарларидан эҳтиёт бўлади. Иложи бўлса, улар билан муроса қилади. Динга зарар этказаётган бўлсалар, уларга қарши курашади. Ислом ва иймонни тили, моли ва бор кучи билан, керак бўлса жони билан ҳимоя қилади.

29. У ҳамма соҳада: иймон, илм, ибодат ва ақлда кучли бўлади. Ўзбек, араб ва чет тилларини пухта билишга интилади. Компютерда ишлашни билади. Бадан тарбия билан шуғулланиб, жисмонан кучайиб боради. Сувда сузиш, отда чопиш, ўқ отиш ва кураш тушишни ўрганади. Баъзида футбол ўйнаб туради.

30. Мусулмон бола Исломни халқ ортасида тарқатишга ўз ҳиссасини қўшади. Исломнинг бир қисмига эмас, ҳаммасига амал қилади. Чунки, бизнинг дунё ва Охиратдаги саодатимиз Ислом динимизга боғлиқдир. Қачон Ислом дини кучли, азиз ва мукаммал бўлса, биз ҳам ў шанда кучли ва азиз боламиз.

Мана, азиз болажонлар, шу билан китобчамиз ниҳоясига этди. Сизларнинг ҳаммангизга бахт-саодат ёр болсин. Илмига амал қиладиган яхши инсонлар бўлиб этишинглар. Бу дунёда бахтли ҳаёт кечириб, Охиратда жаннатга кириш сизларга ҳам бизга ҳам насиб бўлсин.

Ҳозир сайтимизда 822 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ