Сайт бўлимлари
Сассиқ чолнинг кийимлари
- Подробности
- Бўлим: Ота-она
- Чиққан санаси: 10 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Келин ташқи кўринишидан гўзал бир тарбия топганга ўхшайди. Албатта, муомаласи, ибодатлари, ора-тура Аллоҳни зикр этишлари ва истиғфор айтишлари шундай тасаввурга асос беради. Уй юмушлари саранжом саришта, пишириқларни қойиллатади, тикишларни боплайди. Фарзандлари тарбиясига эътибор беради, турмуш ўртоғи билан ғижиллашиб ўтирмайди. Албатта, ташқи томондан сиполиги, ибоси, ҳаёга ўхшаш бир ҳолатлари шундай тасаввур уйғотади. Қолаверса, унниг обрў-эътиборли бир оилада тарбия топганини ҳам қўшнилар эслаб туради. Китоб ўқиган, ўқимишли, дея мақтайдилар. Аммо фаросат деган бир туйғу, қилган яхшиликлари учун миннат қилмаслик деган бир тушунчада баъзан оқсаб қолди бу келин. Банда. Бандаси — хатокор. Бандаси — адашувчи.
Қайнона оламдлан кўз юмиб, қайнота ёлғиз қолди. «Аллоҳ ёлғизликдан асрасин. Жуфтим ташлаб кетди. Куюндим. Дилим оғриди». Албатта, қайнота дилидаги бу гапларни тилига чиқарган эмас. Ношукрлик қилмайди. Кун бўйи уйида куймаланиб юради. Қўйларга ўт ўриб келади. Кўзлари қувнайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қўй боқинглар, қўй барака бўлади, мазмунидаги ҳадисларини такрорлаб юради. Ҳар бир қўй-қўзилари тўғрисида мароқ билан сўйлайди қайнота. Зерикмайди. Қўйлар билан ҳам сўйлашаверади. Ўғлига ҳам, келинига ҳам тинимсиз хархаша қилаётган болакайларни овутиб, бир қўйларини томоша қилдириб келгани хуш ёқади. Гўё бу баҳамжиҳатликдан ҳамма хурсандга ўхшайди.
Аммо, биродарлар, одамни билиб бўлмас экан. Одамнинг оласи ичида, деганлари ҳам шунда. Келиннинг минғир-минғири бир куни қулоққа чалинди. «Уч йил бўлди. Уч йилдан буён жонимга тегди шу сассиқ чолнинг кийимларини ювиш». Бор-йўқ гап шу. Келиннинг кимлигини кўрсатадиган, фаросатини, одобини баҳолайдиган бор гап шу. Аммо юракка оғир ботадиган гап бу. Ўғлини, жигарпорасин сен учун оқил бир жуфт ўлароқ берган, келинининг хизматларидан умид қилган қайнотага шуми ҳурмат-иззат? Айнан мана шу ўринда динимизнинг яна бир ҳикмати кўзга яққол кўринади. Отани ўғил уйлантириб қўйиши керак эмасми? Шариат талаб қилган мезонлар шундай эмасми? Сиз нима дейсиз?
Б.НУРМУҲАММАД
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 236 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар