Сайт бўлимлари
Ўзини келинликка таклиф қилиш
Қиз бола кишининг номуси ва шарафи, уни муҳофаза қилиш ва сақлаш лозим. Инсон молига қандай ҳарис бўлса, қизининг шарафи, иззатига молидан кўра каттароқ ҳарис бўлиши керак. Оқил одам қизини ўзига муносиб, номусини сақлайдиган, у билан қариндошлари қаноатланадиган ва қизини бахтли қила оладиган эрга никоҳлайди. Аммо баъзи инсонлар қизини келинликка таклиф қилишни эркаклик шаънига тўғри келмайди деб, ҳисоблашади. Бироқ бу нуқтаи назарни салафи солиҳлар (аввалда ўтган яхшилар) сийрати бекор қилади, чунки бу манманлик ва Исломга ёт бўлган жоҳилиятнинг бир кўриниши.
Ҳадича розияллоҳу анҳу...
Бу исмни тилга олган ҳар қандай мўмин-мўминанинг қалбида иймонини кучайтириш, кўпроқ садақа қилиш ва ботиний куч ҳамда гўзалликка эришиш истаги пайдо бўлади. Сабаби, бу аёл буларнинг барчасини эри учун қурбон қилди. Бу ажойиб, кучли, гўзал, ўта эътиқодли ва марҳаматли аёл аслида қандай эди?
Пайғамбар алайҳиссалом сийратлари кўпчилигимиз учун яхши таниш, бироқ бу аёл ҳаётда қандай бўлганликлари ҳақида камроқ биламиз. Ўз-ўзимга саволлар бераман: Агар унинг дугонаси бўлиб қолсам ва бир дастурхон атрофида ўтириб суҳбатлашсам қандай бўлар эди? У турмуш қуриш, қандай қилиб яхши эрни топиш мумкинлиги ва у билан Аллоҳ учун узоқ, бахтли ҳаёт кечириш борасида қандай маслаҳатлар берган бўларди?
У Исломни қабул қилган биринчи аёл бўлди. Аллоҳ таоло ва унинг расулидан сўнг бугун биз мусулмон бўлишимиз учун айнан ундан, динимиз учун қилган барча фидойиликларга миннатдор бўлишимиз керак. Ислом учун барча нарсасини – бутун мол-мулкини, қалбини берди.
Бироқ унинг тақдирига бу бахт қаердан келганини билишимиз учун биз унинг ҳаётининг энг муҳим онларига қайтишимиз керак бўлади. У ўзининг хизматкори орқали қўлида ишлаётган ёш йигитдан уни хотинликка олишни истамасмикин, дея сўраган пайти эди. Бу ёш йигит хуш хулқ, ростгўй, амин, меҳнаткаш, содиқ ва табдирли эди.
Ҳадича розияллоҳу анҳо сўрадилар...
Ҳадича розияллоҳу анҳо ўзлари биринчи бўлиб Пайғамбар алайҳиссаломга никоҳ ҳақида оғиз очдилар. Ҳадича розияллоҳу анҳо ўзининг элчиси орқали унинг уйланишни хоҳлаш ёки хоҳламаслиги ҳақида сўрашини буюрди. Ва сўраган нарсасида у ижобий жавобни олади. Мана шу жавобдан сўнг барча замонларнинг энг буюк муҳаббат тарихидан бири бошланди. Ҳадича розияллоҳу анҳо бу никоҳ орқали том маънодаги мўмина ва покиза аёл намунасига айланади.
Катта ёшли, икки марта оила қурган, фарзандлари бор аёл шаҳарнинг энг обрўли қавмларидан бўлган ёш йигит билан турмуш қуришни истади. У зот ўзининг розилиги билан бу таклифни муносиб қаршилади, ваҳоланки, бу унинг учун ҳам шараф эди. Чунки Макканинг энг ажойиб қалбга эга аёлини никоҳига олаётганди. Кейинчалик уни ва Исломни қўллаб қувватлаш учун бутун бор нарсасини фидо қилган.
Эҳтимол бугун сиз, ўз оилавий ҳаётингизни қуриш ҳақида ўйланаётгандирсиз. Мактабга борасиз, кейин юқори синфларга ўтасиз, ундан сўнг эса мансаб пиллапоялари бошланади. Вақт аста-секин ўтиб бораверади ва шундай пайт келадики, унда ўзингизга умр йўлдошни излашни орқага сурмаслик керак бўлиб қолади. Сиз атрофингизда ўзингиз учун тўлақонли эр бўла оладиган жуда кўп ёлғиз ва бўйдоқ эркакларни кўрасиз.
Билингки, эр учун аксарият номзодлар сизнинг эрга тегишни исташингиз, оила қуришга тайёр эканлигингиз, эрга керакли бўлган вақт ажрата олишингиз ҳамда уларнинг ҳозир эгаллаб турган иши ва олган маълумот даражаси сизни қониқтиришини уларнинг етти ухлаб ҳам тушига кирмаган бўлиши мумкин.
Охир-оқибат фақат жуда оз сонли йигитлар 25 ёшида дабдабали тўй қилиш, асал ойини ўтказиш, уй, машина сотиб олиш учун етарлича даромадга эгадирлар. Бироқ шундай опа-сингилларимиз борки, буларнинг барчаси уларга муҳим эмас. Улар танлаган умр йўлдошлари мансабда кўтарилишига ёки кўпроқ пул топишни бошлашларини кутиб сабр қилишлари мумкин. Ҳамма нарсага аста-секинлик билан эришишига сиз рози эканлигингизни у қаердан ҳам билсин? Сизлар бир маданий муҳитда яшайсиз, демак, бу муҳит иккингизга хам бир хил ўз таъсирини қолдирган.
Яқинда мен биродарларимиз орасида кичик бир сўровнома ўтказдим. Унга кўра, сингилларимиз (қизлар) фаол позицига эга бўлиши ва худди Ҳадича розияллоҳу анҳо каби умр йўлдошини учинчи шахс, яъни, қариндоши ёки дугоналари орқали ўзлари излаши ҳақида эди. Мен сўровномада улардан, бу нарсалар қандайдир ғайритабиий, таҳқирловчи ёки булар аёлнинг ноилож ҳолатини акс этадими, деган мазумунда саволларни ташкил қилдим. Уларнинг берган жавоблари барча шубҳаларни тарқатиб юборди!
Бир биродаримиз шундай деди: “Қизлар (аёллар) барча “ўйинлар”ни четга суриб, самимий бўлиши керак-да. Балки, бу унинг оиласидан кимдир ўша йигит билан гаплашиб кўриши кераклигини билдирар, шундай ҳам дейлик. Аслини олганда, агар қизнинг қариндошлари ёки танишларидан биттаси келиб, менга у қиз мен билан қизиқаётганлигини билдирса, мен ҳеч бўлмаганда, бу ҳақда ўйлаб кўраман ва бу имкониятга жиддий ёндашаман”.
Ҳадича розияллоҳу анҳо Пайғамбар алайхиссаломга вакиласи орқали никоҳни таклиф қилдилар... У ташаббусни ўз қўлига олди. Бу аёлнинг иродали эканлигини ва керак бўлса масъулиятни ҳам бўйнига олишга тайёр эканлигини кўрсатади. Бироқ, бунинг иш бериши учун аёл самимий, софдил бўлиши керак ва бу нарсага хушёрлик, соғлам ақл билан ёндошиши керак бўлади.
Умуман олганда, балоғатга етган (катта ёшли), оила қуришга тайёр эркак агар аёл кимнидир юбориб, эҳтиром ва андиша билан бу нозик саволни берса қадрига етади. Албатта бу: “Менинг бир дугонам бор (ёки қизим ва у сени ёқтириб қолган” кўринишида бўлмаслиги керак. Мен ўтказган сўровномада биродарларимиздан фақат бир фоизигина аёлнинг биринчи бўлиб ташаббус кўрсатишига рози бўлишмади. Бу ердаги гап уларнинг шу нарсага қаршилигида ҳам эмас, фақат уларнинг фикрича уйланишни истаган эркак ўзи фаолроқ бўлиши керак экан.
Нега Ҳадича онамизга ўхшаб ҳаракат қилмайсан?
Қанчалик аччиқ ҳақиқат бўлмасин биз кўпинча бунга ўхшаш мисолларга парво ҳам қилмаймиз. Аёл киши эр кишига никоҳ қуриш таклифи билан ўз номидан вакилини юборишини ва аёл кишининг оила қуришда фаол иштирок эта олиш имкониятини кўпинча инкор қиламиз.
Опа-сингилларимизнинг айтишича, бу тарзда никоҳ қуришимизни билган қариндош ва дугоналар ҳайрон қолишади. Ота-оналарнинг фикрига кўра, уларнинг қизлари бўлажак “куёвни” кутиб ўтириши лозим ва қизлари ёки ўзлари қайсидир эркакни ўзларига куёв бўлишни сўрашларини ор ҳисоблайдилар. Шунинг учун ҳам жуда кўп гўзал, ўқиган, иқтидорли ва оқила аёл-қизлар ота-оналарининг уйида куёвларнинг эшик қоқишини кутиб ўтиришади. Бир кун келиб эса, эшик халқасини умидсизлик қоқа бошлайди.
Албатта, ҳамма нарса Аллоҳ таоло измидадир. Сабр учун ажр борлигини ҳам биласиз. Бироқ сиз дунёдаги ўзингизга ўхшаган миллион аёлларга ўхшайсиз – оила қуриш ва ерга тегишни истайсиз. Шунинг учун ҳам танқид қилишдан ёки идеал танишув ҳақида орзу қилишдан олдин сиз қуйидагиларни тушуниб етишингиз керак бўлади. Шаклланиб ва ҳукмрон бўлган қадриятларни қайта кўриб чиқишимиз лозим. Дунёдаги энг яхши эркак ва инсоният тарихида камолотга етган аёл, мўминлар онаси рози бўлган нарсага бизлар ҳам рози бўлишимиз керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари: “...Баъзи кишилар бу ишни уят, ор ҳисоблайдилар. Қизи бор одам ўз қизини бировга хотинликка қандоқ ҳам қилиб тақдим қилиши мумкин, деб ўйлайдилар. Қизи бор одам совчи келган чоғда ҳам ноз қилиб туриши лозим, деган фикрда бўладилар. Бу урф-одатга боғлиқ нарса бўлиб, шариатга ҳеч тааллуқли жойи йўқдир.
Мана, Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни олиб кўрайлик. Шариатга энг қаттиқ амал қиладиган одамлардан бири, ҳасаб-насаб, ижтимоий ҳолат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлик, кишилар орасидаги ҳурмат-эътиборлари ҳавас қиларлик даражада яхши. У кишининг қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳо ҳам ҳеч бир камчиликлари йўқ. Улар ноз қилиб совчи кутмай, аҳли фазл куёв ахтаришган. Ҳазрати Усмонга менинг қизимни ол, деб илтимос қилганлар. Бир неча кун ўтиб яна қайтиб бориб сўраганлар. Охири рад жавоб олганлар. Шунинг ўзи анчагина зарба бўлиб тушиши керак эди.
Аммо Умар розияллоҳу анҳу бу билан кифояланмадилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб Ҳафсага уйланишни таклиф қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўзларини ғалати тутдилар. Ҳа, демадилар ҳам, йўқ, демадилар ҳам, индамай кетавердилар. Бу ҳолат Умар розияллоҳу анҳунинг аччиқларини чиқарди. Лекин кўп ўтмай энг муносиб, энг яхши, энг улуғ куёв топилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Ҳафса розияллоҳу анҳога уйланиш истагини билдирдилар ва уйландилар.
Ана шундан сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўзларининг ғалати тасарруфлари сирини очдилар. У киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳафса розияллоҳу анҳога уйланиш ниятлари борлиги ҳақидаги гапларини эшитган эканлар. Буни Умар розияллоҳу анҳуга очиқ айтиш мумкин эмас эди. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий сирлари ҳисобланарди.
Демак, валий ўз қарамоғидаги қизи, синглиси ёки бошқа аёл қариндошини аҳли фазл кишиларга айтиб, никоҳига беришга уриниши яхши иш ҳисобланади. Бу шаръий, одоб-ахлоқ доирасидаги ишдир. Ушбу ишни қилган кишига нисбатан қарши томон ҳам муносиб бўлишга уриниши лозим”, деб ёзган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китоби, 13-жуз)
Бутун жараённи қайта кўриб чиқиш ўзимиздан бошланади
Агар сиз эр топишнинг муқобил варинатини кўриб чиқишга рози бўлсангиз ва бу фаол ҳаракат бир нечта шартлари борлигини ҳам билиб қўйишингиз керак бўлади.
Бу борада фаол бўлиш ва никоҳ ҳақида сўз очиш учун баъзи тавсиялар.
1. Сизнинг ҳолатингизни яхши биладиган вакилингиз ёки бошқа қариндошларингиз (валий ёки маҳрам) бўлмаса бу ишни ҳеч қачон ёлғиз бошламанг. Бу сизни ва эр учун танлаётган кишини Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган ҳолатга тушиб қолишдан асрайди. Ахир сиз ҳаммаси муносиб равишда ва ҳалол бўлишини истайсиз-ку.
2. Сиз номингиздан вакилингизни юборинг ва у исмингизни айтмасин.
Шу йўл билан сиз ўзингизни билдирмаган ҳолда истаган одамингизнинг хоҳиш ва имкониятларини билиб оласиз.
Биродарлардан сўраганимда, улар айтишдики, эркак киши у билан кимдир қизиқаётганини билса яхши бўлади. Чунки у бошқа қизга уйланиш нияти бўлиши ёки шунга ўхшаш ҳолатини вакил одамга билдириши мумкин.
Агар унда ҳам қизиқиш пайдо бўлса, кимлигингиз ва вакилингиз билан боғланиш бўйича ишора беринг. Доим ёдингизда сақланг, бундай мулоқотлар вакилингиз ёки маҳрамингиз орқали бўлиши лозим.
3. Истиҳора намозини ўқинг.
Аллоҳ таолодан ҳам куни намозларимизда: “Иҳдинас-сиротал мустақим” (Бизни тўғри йўлга бошла), деб сўраймиз. Бироқ, бизларга фавқулодда ҳолатларда алоҳида дуо қилиш имкониятлари ҳам туҳфа қилинган.
Гап шундаки, жуда кўп йигитлар уйланишни исташади, бироқ уларга кўра бу жуда қийиндир. Уларнинг кўпи рад жавобини олишдан чўчишади. Аёллар эса, эркаклар доим ўзлари ҳаракат қилишга тайёр деб ўйлашади. Аслида эса эркакларда ҳам ўзига яраша қўрқув-умидлари бор. Эҳтимол у сизнинг розилигингизни олдиндан билса, янада дадилроқ бўлармиди?
Сиз-чи? Кўп ва катта нарсани ўртага тикканингиз ва рад жавобини олишни истамаслигингизчи? Албатта, истамайсиз, бироқ сиз учун икки йўл бор. Ҳеч нарса қилмасдан кутиб, сабр қилиб ўтириш – бу вариантни ўзингиз танлаган бўлсангиз бу ҳам яхши. Ёки бирон нарса қилишга уриниш, фаол бўлиш, излаган кишини топиш, таваккал қилиш ва таклиф қилиб кўриш-чи!?
Жуда кўп ҳолатларда биз бирон бир нарсани қилишда унинг ўз-ўзидан тайё бўлиб қолишини кутмаймиз, ўзимиз эркин ҳаракат қиламиз, ўзимиз танлаймиз ва ҳк. Масалан, ҳажга бориш учун кўпроқ ишлаймиз, пул йиғамиз, тайёрланамиз ва бошқа ҳаракатларни бажарамиз ва охири ҳаж ибодатини адо қиламиз. Нега, никоҳ бу борада истисно бўлиши керак?
Ҳадича онамиз сўрадилар-ку, демак сиз ҳам буни қила оласиз.
Productive Muslim ва бошқа манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 307 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар