1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Аёлнинг эркакка айланиши ёхуд “мужик” аёллар бизга ёқадими?

 

Ҳаётнинг ҳар дақиқаси зийрак инсон учун сабоқ бера олади. Аёллар тадбиркор аёллар ишбилармон, заифа жинс вакиллари жуда фаол деб мақташга ўрганиб ҳам қолдик. Ҳақиқатдан аёлга озгина имкон берил бас, у ҳар қандай машаққатли меҳнатни ҳам кулиб туриб бажаради. Бироқ, танганинг иккинчи томони бизни кўпроқ ташвишга солади.

Аёлим чет элда ишлашга кетган, ҳар ой фалон минг кўкидан жўнатиб турибди деб хотиржам гапираётган эркакни оиланниг ҳақиқий устуни деб бўлармикан? Ўйлаб қаралса, эркак мақтабгина ўз бўйнидаги бурч-мажбуриятини аёлга юклаб қўймаяптими? Рафиқа деб аталмиш аёл эса баъзан эрининг ишга шунчаки бориб-келишдан, бир ишда муқим ишламай яна бунга бошқаларни айбдор қилишидан безиб барча юкни ўз бўйнига олаверади. Эркак – эркак, аёл – аёлда. Аёл тобора кўпайиб бораётган юмушларидан жисми жони қақшаб кетсада, аввалига лом-мим демайди. Бутун вужуди билан ҳаммасига чидаш керак, ўтиб кетар, эримнинг иши яхши бўлиб кетар дейди. Бечорагина билмайдики, эрининг иши эмас, эрининг ўзи яхши бўлиши керак. Тобора оғирлашиб бораётган юк аёлни ҳолдан тойдиргач, у бўшашган асабларини жиловлай олмай қолади. Аёл табиатида қўполлик заҳархандалик, эркакшодалик белгилари кўрина бошлайди. У эркакча бақиради, эркакча сўкинади, болаларига ҳам қўпол муомалада бўлади. Сиз ҳам кўча-кўйда эркакча кийиниб, оғзидан боди кириб, шоди чиқаётган аёлни кўрсангиз ундан нафратланасиз. Лекин уни шу кўйга тушишига нима сабаб бўлганини кўпам суриштиравермайсиз. Боқибеғам қилиб тарбияланган йигит бир умр кимдандир ниманидир кутиб яшайди. Бир режаси ўхшамаса, қайтиб бошқа режа тузмай борига кўнади ёки ўз мажбуриятини аёлига юклайди. Ёки ҳайтда бирор сабаб билан эридан ажралган аёл болаларига алимент сўраб, судлашиб охири ҳолдан тояди. Эркак эркакча иш қилиб алимент тўламаганидан кейин, аёл эркак бўлишга мажбур бўлади. Баъзилар эркакшода аёлни кўрса “мужик”да деб кулиб қўй қолади. Лекин “мужик”лик эркаклар учун мақтов сифати эди, шекилли. Эркаксифат аёлнинг юзидан нур қочиб, файзи, аёллик латофати йўқолиб боради. Замондош, сиз нима деб ўйлайсиз, аёлнинг эркакка айланиши аёлнинг айбими ёки эркакнинг? Балки айрим эркаклар ўз номига муносиб мард бўла олмаётгани учун аёл ўзининг аёллик унвонини қурбон қилишга мажбур бўлаётгандир. “Мужик” аёллар, айниқса бозорда кўп учрайди. Тасаввур қилинг, бир аёл аравада ўз юкини ташиб, итариб олиб келяпти. Унга қарама-қарши келаётган аравакаш ҳой, опа, сал четроққа олинг аравангизни дейди. Аёл юкнинг оғирлигидан секинроқ ҳаракатланади. Бошқа йўловчи ёки ўша ердаги эркаклар эса тезроқ бўлсангизчи дейди-ю, унга ёрдам берс кийими кир бўлиб қоладигандек ўзини четга тортади. Сизу биз эса аёллар эркаксифат бўлиб кетди, аёлда аёллик латофати йўқ деб яна аёлга лой чаплайверамизу, уни жимгина кузатаётган эркакни таҳлил қилишдан қочамиз. Бир мартагина ўйлаб кўринг, “мужик” аёллар қаердан пайдо бўларкин-а?

Заҳро ОЙДИН

Ҳозир сайтимизда 107 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ