Сайт бўлимлари
Шаҳватлардан тийилиш учун сабр қилиш
Агар инсон ҳаром шаҳватлар (улар хоҳ қараш бўлсин, хоҳ гапириш бўлсин, хоҳ амал қилиш бўлсин, хоҳ бировнинг молини ўзлаштириш бўлсин, хоҳ бировнинг обрўсини тўкиш бўлсин) дарёсига кўмилишдан олдин ўша шаҳватлар бир лаҳзалик лаззат, бир умрлик надомат, охаратда эса аламли азобга сабаб бўлишини ўйлаб кўрганида эди, ўша ҳаром шаҳватлар ботқоғига ботмаган бўларди. Агар ўша ишни қилиб қўйган бўлса ҳам дарров тавбаи насуҳ қилган бўларди.
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Фойдалар” номли китобларида: “Шаҳватдан тийилиш учун сабр қилиш ўша шаҳват келтириб чиқарадиган аянчли оқибатларга сабр қилишдан осонорқдир. Чунки, ҳаром шаҳват ё алам ва уқубатга, ё ўша шаҳватдан мукаммалроқ лаззатнинг кесилишига, ё вақтнинг зое бўлиб, ўша зое бўлган вақтга ҳасрату надомат чекишга, ё бир мусулмоннинг обрўсини тўкиб, бунинг натижасида уни ўзига душман қилиб олишга, кетишидан кўра қолиши фойдалироқ бўлган молнинг беҳуда исроф бўлишига, ё юксак қадрнинг тушишига, ёки шаҳватдан кўра лаззатли ва пок бўлган бир неъматнинг суғуриб олинишига, ё ғам ва маҳзунликка, ё қўрқувга, ё шаҳват лаззатидан кўра лаззатлироқ бўлган илмнинг унутилишига, ё бир дўстнинг хафа бўлишига, ё келаётган неъматнинг келмай қолишига, ё бир янги айб пайдо бўлиб, ўша одамга доимий тамға бўлиб қолишига сабаб бўлади. Чунки, амаллар инсонда ўзидан сифат ва хулқларни қолдиради” деганлар.
Аллоҳ таолодан ҳаром шаҳватлардан тийилиш учун паноҳ сўраймиз.
Нозимжон Ҳошимжон
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 819 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар