1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мусулмон уйига насиҳатлар

Ҳақиқий мусулмонни шу нарса ажратиб турадики, унинг ҳаётининг ҳар бир жабхаси ислом қоидаларини амалга ошириб борилиши билан боғлиқдир. Мусулмоннинг уйи ҳам уни ислом қоидаларига қандай амал қилишини кўрсатиб туради. Агар сиз қуйидаги амалларни бажарсангиз, унда сизнинг уйингиз ҳақиқий мусулмонча уй бўлади:
1.    Мен тўғри рафиқа танладим. Мусулмон уйи тўғри рафиқа танлаш билан бошланади. Тақводор ва тўғри рафиқа танлаш ҳақида кўплаб ҳадислар мавжуд. Доно, диндор рафиқа уйга жуфти ҳалоли учун бахт ва фаровонлик олиб келади. Ва икки жуфт биргаликда тўғри оилавий муносабатларни қуриб, ўз уйларига асос солишади. Бу эса мусулмон уйи учун асос ҳисобланади.
2.    Мен ўз рафиқамни тўғри йўлдан олиб бораман. Ҳақиқий мусулмон уйидаги эр-хотинлар бир-бирига юклатилган ҳақларини адо қилишлари ва бир-бирларига меҳрибонлик ва раҳмдиллик билан муомалада бўлишлари даркор. Бу шуни англатадики, рафиқани тўғри йўлга бошлаш, унинг иймонини мустаҳкамлашда кўмаклашиш, унинг намозларига диққат қаратиш, қачон зарур бўлса тўғрилаш, Қуръон ўқишга илҳомлантириш, эрталабки намозларга уйғотиш, Ислом ҳақида китоблар ўқиб бериш, тўғри дўстлар танлашдир. Иймон – камайиши ва ортиши мумкин, шунинг учун ўзининг иймони ва рафиқасининг иймонига диққат қаратиш керакдир.
3.    Бизнинг уйимиз – Аллоҳ эсга олинадиган жой. Аллоҳни англаш бир неча хил кўринишларда бўлиши мумкин: юракда, сўзлар билан, сажда орқали, Қуръон ўқиш, исломий масалаларни муҳокама қилиш ва исломий китобларни мутолаа қилиш. Бундай ҳолатда ҳақиқий мусулмон уйига фаришталар Аллоҳ таолодан тинчлик-хотиржамлик тилаб туришади. Пайғамбар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаллам айтганидек, Аллоҳ ёдга олинмайдиган уй ўлик кабидир.
4.    Бизнинг уй – сажда қилиш жойидир. Бу шуни англатадики, уйингизда беш маҳал намозни адо қилиш мажбурийдир. Бунинг учун махсус жой ажратилган бўлиши керак. Аёллар ўз номозларини уйнинг чеккасида бажо қилиши яхшироқдир. Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтганидек, уйдаги чин кўнгилдан ўқилган намоз одамлар билан биргаликда чин кўнгилдан ўқилган намоздан афзалдир.
5.    Биз уйда мунтазам равишда Қуръон ўқиймиз, асосан, уйни шайтондан қўриқловчи “Оятул курсий”ни. Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтган: “Уйингизга шайтон яқинлашмаслиги учун “Бақара” сурасини ўқинг”. Қуръон – иймонли кишининг ҳаётидаги энг асосий китобдир. Қуръон ўқилгани сари мусулмоннинг иймони мустаҳкамлана боради.
6.    Уй, бу – меҳр-муҳаббат ва бир-бирини тушуна билиш ҳукм сурадиган жой. Қуръон ўқиладиган ва Аллоҳнинг амрлари бажариладиган жойда ҳаром, хафақонлик, таҳқирлаш ва зулмга ўрин йўқдир. Бундай уйда тинчлик, хотиржамлик, бир-бирига ҳурмат туйғулари ҳукм суради. Бундай уйда вақт ўтказгингиз ва қолиб кетгингиз келади. Бу жой барча ташқи ғам-андуҳлардан кўнгилни хотиржам қиладиган жойдир.
7.    Бизнинг уйда исломий кутубхона мавжуд. Мусулмон киши ҳамиша илм олишга ҳаракат қилади. Шу сабабли ҳар бир мусулмоннинг уйида ўз кутубхонаси (аудио, видео кассеталар, китоблардан ташкил топган) бўлиши керак. Бу кутубхона кўп хусусияти билан ислом динига алоқодор бўлиши ва ушбу кутубхона орқали бошқа оилаларга ҳам ўрнак бўлиши керак.
8.    Бизнинг уйда уйга оид суннатлар амалдадир. Ҳақиқий мусулмоннинг уйида Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйга тегишли бўлган суннатлари амалдадир, яъни хонага ўнг оёқ билан кирилади, хонага киришдан олдин изн сўралади, уй ҳайвонларини сақлаш, меҳмондорчилик одоби ва ҳ.к.
9.    Уйимизда меҳмондорчиликдан хурсандмиз. Мусулмон уйига диндор одамлар таклиф қилинади. “Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам...” (Қуръони карим, 71:28).  Уйингизга кирадиган диндор одамлар уйингизга барака ва тинчлик олиб келади, чунки бундай одамлар тўғри масалаларни муҳокама қилишади ва илм манбаи ҳисобланишади. Биз Аллоҳдан, остона ҳатлаб кириб, уй мезбонларига тинчлик тилаб, фотиҳалар қиладиган диндор инсонларни уйимизга йўллашини сўрашимиз керак.
10.     Бизнинг уйимизда ҳаром нарсалар йўқ. Бу таомлар, ҳатти-ҳаракат ва бошқа нарсаларга таалуқлидир.
11.     Мусулмоннинг уйи ҳар доим тоза ва озода. Исломга олиб кирадиган муҳим жой тозалик ва саранжом-саришталикни ҳисобга олиб, ҳақиқий мусулмон уйида тозалик, саранжомлик ва озодалик бўлиши даркор.

Сайда Ҳайат

Ҳозир сайтимизда 865 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ