1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Намоз ва никоҳ: муваффақият формуласи

Оилавий муносабатлар соҳасидаги маслаҳатчи ва психологларнинг никоҳдаги муаммоларни аниқлаш бўйича ўзларининг маълум бир услублари бор.
Эрингиз (аёлингиз) барча нарсани тўғри қилаётган деб билиш даражасига етиб келдингизми? У нима қилса ҳам сизнинг жаҳлингиз чиқадими? Сизлар ҳар қандай сабаб ёки сабабсиз ҳам жанжалашиб кетаверасизми? Сиз жуфтингизсиз ҳар қандай жойда бўлишга тайёрмисиз? Сизга ажрашиш керак деган фикрлар тез-тез келиб турадими?
Яраштириш, ҳолатга адолатли баҳо бериш ёки никоҳни даво қилиш жараёнини бошлашдан авввал мутахассислар одатда шу ва шу каби саволларни муаммоларга ғарқ бўлган жуфтларга беришади. Бироқ, мусулмон оилаларидаги муаммоларни ҳал қилиш учун, бу каби муҳим саволларни берилиши билан яна бир ўта муҳим ва тарозни босадиган яна бир жиҳат бор.

“Буюрилган намозларни адо қиласизларми?”

Cii Radio тўлқинидаги Ulama in Focus радиодастурида Жанубий Африкалик Шайх Мухтор Рабаннинг айтишича, унинг ташкилотидаги уламолар оилавий низолар билан мурожат қилган барча жуфтларга мазкур саволни берар экан.
“Қандай ҳам ёмон инсон деб ўзининг жуфтидан шикоят қилмоқчи бўлганлардан энг авввало сўрайдиганимиз: “Сиз Аллоҳ таолонинг амрларини бажарасизми? Намозларнинг барчасини тўлиқ ўқийсизми? Агар сиз динингизда қандайдир нуқсон, камчилик бор ва Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган ишлар бор деб билсангиз сиз оиланинг пойдеворидан бошлашингиз керак бўлади”, деб тушунтирди шайх.
Унинг сўзига кўра, эр-хотинларга агар Роббисини рози қилсагина Аллоҳ таоло улар ўртасида ҳақиқий яқинликни (мавадда) ва раҳматни инъом қилади. Оилавий муаммоларга дуч келганда олим никоҳ хутбасида ўқиладиган оят маъносини тадаббур қилиб кўришни  маслаҳат беради.
“Никоҳ ўқилаётган вақтда оила учун тақвонинг муҳимлиги эслатилади. Энг биринчи қиладиган нарсамиз Аллоҳ розилигини топиг, ва шундан кейингина фаҳмлаш ва ўз жуфти билан эртаклардагидек романтик ҳаёт бошланади. Акс ҳолат рўй берса, Аллоҳ таолодан узоқлашамиз, итоатидан қочиб яна Роббимиз яратиб қўйган одам билан бахт топмоқчи бўламиз – омадсизликка дуч келамиз: таомлар ширин бўлмайди, жуфтимиз эса кўримсиз бўлиб кўринаверади... Дафъатан буларнинг ҳаммаси кўз ўнгимиз олдида катта аҳамиятга эга бўлиб кетади. Бироқ, сиз Аллоҳ таолога ибодат қилсангиз, У қалбларингизга ўзаро муҳаббатни солиб қўйади ва сиз бу каби майда нарсаларга оддий кўз билан қарай бошлайсиз”.
Жуфтлар бир-бирига либос каби экани, ҳамда ўзаро маъсулиятлар ҳақидаги Қуръон ва Суннат кўрсатмаларига суянган ҳолда олим эр-хотин бир-бирига маънавий камолат топишда ёрдамчи, ибодатларни адо қилишда бир-бирига кўмакчи бўлиб, бирга динлари бўлмиш Исломни ўрганиш керак дейди.
Таҳажжуд намозига келадиган бўлсак, Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечаси туриб намоз ўқиган ва хотинини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган эрга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган ва эрини уйғотган, агар турмаса, юзига сув сепган хотинга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», дедилар». (Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можа)
Ҳаммага маълумки, бирга ибодат ва кўнгилхушлик қиладиганлар ҳеч қачон ажрашмайди, инша Аллоҳ.
“Баъзан никоҳдан сўнг, Аллоҳ таолонинг бизга жуфтимизни насиб қилганини унутиб, бутунлай жуфтимизга берилиб кетамиз. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло билан алоқангизни тўғирланг ва ҳамма нарса ўз ўрнига тушиб кетади”, деб хулоса қилади шайх Мухтор.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Ҳозир сайтимизда 777 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ