1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Вайсақи бўлманг

Эркаклар хотинларнинг кўп гапиришга: «Намунча кўп гапирмаса!?» деб таънали қарамаслиги керак. Агар хотин ҳақиқатдан ҳам кўп гапирса, бўлар-бўлмас ҳамма нарсага эзмаланиб бош оғритса, эрига буюрилгани унга қизиқиш билдиришдир. Чунки кўп гапирган хотиннинг моддий ва маънавий дарди бор.

Чорасиз дарднинг энса қотиришини сергаплик дейиш қанчалик тўғри?
Устига-устак кўп гапирадиган ва ишини гапига тўккан фақат хотинларми?
Шундай эркаклар борки бу хусусда хотинларни ортда қолдирадилар.
Жиддий бир алоқа тузилиб, суҳбат муҳити ҳозирлангач, ё турмуш ўртоғидан, ё фарзандидан ё қариндошидан ёки раҳбаридан хафа бўлганини гапиради.
Баъзан маънавий бўшлиқ ва етишмасликни инсон кўп гапириш билан тўлдиришга интилади.
Сергап хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, дард кимдан ва қаердан чиқса чиқсин, ечим самимий севги алоқасини боғлашдадир. Зеро, умуман сергапликка сабаб бўлган нарса қизиқмаслик ва меҳрсизликдир.
Баъзан ҳатто чақалоқпар ҳам қизиқиш уйғотиш учун бақириб-чақирадилар, тушунарли-тушунарсиз овоз чиқарадилар. Аммо бутун бақиришлар, ҳайқириқлар, нуқта-вергулсиз гапларнинг ягона мақсади бор қизиқиш уйютиш, фарқ этилиш ва севилиш...
Оқил эркак сергапликни тўғри тушунади ва дарҳол чорасини топади.
Эдирнекапи қабристонида ғариб ва маҳзун хотира бор. Эски мозор тошида мана бундай ёзилган: «Хотин сергаплигидан ўлган Халил оғанинг руҳига фотиҳа!»
Демак, раҳматли оға турмуш ўртоғи билан ҳеч севги риштасини боғлай олмаган.
«Хотан сергаплиги»дан ўлмаслик учун нима қилиш керак?
Эркакларга бу хусусда тарихдан ибрат, бир ўрнак тақдим этишни истардим: «Саҳобалардан бири уйдаги нотинчлик ва кераксиз шовқиндан шикоят қиларди... Ниҳоят, бир кун сабри тутади ва турмуш ўртоғи устидан Ҳазрати Умарга шикоят қилишга қарор қилибди.
Ҳазрати Умарнинг уйи олдига келгач, ичкаридан баланд овозларни эшитибди. Ичкарида халифа Умарнинг ҳам хотини ўзининг хотини каби баланд овозда гапирарди. Халифа хотини каби бақирмас, ора-сира ғоят паст овозда жавоб берарди.
Ҳалиги одам қулоқларига ишонмади. Турди, ўйлади ва ҳеч нарса демай қайтишга қарор қилди. Шу вақт уйдан кетаётганида, Ҳазрати Умар эшикда кўринди ва унга: «Кел, қаерга кетаяпсан? Нима учун келган эдинг?» деди.
Унинг тараддудини кўрган Ҳазрати Умар сўрашда давом этди ва гапиришга мажбурлади...
- Сизга хотинимдан шикоят қилмоқчи эдим, аммо воз қечдим. Қарасам, сизнинг ҳам хотинингиз айнан меникига ўхшайди. Ўша ғазаб, ўша шиддат, ўша сўзлар...
Ҳазрати Умар шундай изоҳ бердилар:
- Мен хотинимнинг қизишишларига қаршилик қилмайман. Чунки у катта сабр билан уйимни пойлайди, тозалайди, таом тайёрлайди, кирларимни ювади, болаларимни боқади, мени роҳатлантиради. Шу хизматлари учун орада бир қизишишига қаршилик қилйшим ноҳақлик эканини тушунаман. Устига-устак, мен ҳам у билан бирга қизишсам, оила ҳузури бузилади...
Бизнинг маданиятимизда аёллар Аллоҳнинг омонати саналади. Шу сабабли яхшиси шундай қолсин. «Хафа бўлганни ранжитма», дейилади.

* * *

Бу хусусда яхши намуналардан яна бири Испания фотиҳи Ториқ ибн Зиёддир. Шимолий Африкадан сўнг Испанияни фатҳ этган қўмондоннинг ахлоқсиз хотини бор эди. Бўлмаган нарсалардан жанжал чиқариб, бақириб-чақирар, уйда тинчлик сақламас эди.
Ториқга дўстлари: «Нима учун бу хотинни тинчлан-тирмайсан?» деганларида, у шундай жавоб берди:
«Биз у билан оила қурдик. У номусимнинг соқчи-сидир. Болаларимнинг онасидир. Оиланинг турли сиқи-лишларидан у таъсирланади. Мен эса узоқ майдонларда бўламан. Урушлар туфайли мени жуда кам кўради. Кўрган вақти сиқилишларини баланд овозда айтади. Аммо унга қизишмайман. Чунки у менинг абадай дўстимдар».
Демак, бу хусусда энг муҳим вазифа аввало эркакларга тушяпти. Ечимнинг сири эса қизиқиш, севги ва тушунишнк! кўрсатиш шаклидир.
Одатдан ташқари овоз чиқарган автомобилга қизи-қилада, қулоқ бериб тингланади, овозининг қаердан ва нима учун чиққани қидирилади... Сўнгра таъмирчига олиб бориб қаратилади, бу тескари ва зарарли овозни чиқарган нуқсон топилади.
Хотинидан ғайриоддий овозни эшитган киши ҳам дарҳол бу камчиликни жиддий олиши, манбаи ва чиқиш сабабини топиши, сўнгра қизиқиш ва меҳр билан ислоҳга келтириш керак.
Агар вазиятни ўнглаш қўлидан келмаса, билган кишидан ёрдам олиши керак.
Бу мавзуда энг муҳим нуқта вазиятни олдиндан кўриб, уришмасликдир, яъни: «Бу чакаги очиқ! Бу бўлар-бўлмас гапириш фақат менинг хотинимда бор...» деб умидсизликка тушмаслик лозим. Чунки шундай ўйлаган кишининг руҳияти бузилади ва вазиятни тузатиш учун керакли уринишга ҳоли қолмайди.
Бу ҳолат кўп кишиларнинг бошига тушган...

Ҳозир сайтимизда 810 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ